Туризм, таълим ва и қ тисодиёт тармо қ лар



Download 7,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/285
Sana12.03.2022
Hajmi7,11 Mb.
#491948
TuriСборник
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   285
Bog'liq
Интеграция туризма, образования и экономики

 
АДАБИЁТЛАР: 
1.
Ушаков Д.С. Технология ввыездного туризма‖. М., 2005 г. 61 бет. 
2.
Хусанов Ч.Қ. Миллий тараққиёт моделида Туризм‖ Т., 2007 й 63-64 бет.
3.
Дурович ―Маркетинг в туризме‖. М., 2005 г 34 бет. 
4.
Биржаков М.Б., Нификов В.И. Большой глоссарий терминов 
международного туризма. – М: 2002. - 704 с.
5.
Биржаков М.Б. Введение в туризме. Изд. 9-е, перераб. и доп. – СПб.: Герда, 
2008. – 576 с.
6.
Боголюбов В. С. Экономика туризма: Учеб. пособ. — М.: «Академия», 
2005. — 192 с.
7.
www.unwto.org маълумотлари. 
САНЪАТИ БАРҲАЁТ УСТА 
Xakimov U. B., 
Sitorai Mohi- Xossa xalq amaliy bezak san’ati muzey filiali uslubShunosi 
Халқимизда меъморий обидаларни қурган, уларни қайтиб тиклаган 
инсонларнинг умри узоқ ва барҳаёт бўлади, деган гап азалдан мавжуд. Бир қатор 
тарихий обидаларни қурган, вайрона ҳолга келиб қолган бир қанча мақбара ва 
мадрасаларни қайта таъмирлаб, уларга яна жон бағишлаган, ўзбек 
меъморчилиги, ганчкорлиги тарихида ўз ўрнига эга Уста Ширин Муродов 
ҳақида ҳам ушбу фикрни айтиш, айни ҳақиқат бўлади. 
Уста Ширин 1880 йилда бухоролик устазодалар оиласида туғилган. 
Отасидан ёшлигида етим қолган Уста, амакиси Уста Ҳаётнинг оиласида 
тарбияланиб, ундан қурувчилик ва ганчкорлик ишларини ўрганади. Амакисидан 
15 йил давомида ушбу ҳунарларни ўрганиб бўлганидан сўнг, мустақил уста 
сифатида Бухорода бир нечта турар жой биноларини қуради. Унинг дастлабки 
мустақил иши бухоролик Насруллобойнинг уйи ва ҳашаматли меҳмонхонаси 


365 
бўлди. Тез орада устанинг шуҳрати халқ орасида тарқалди. Уста истеъдодини 
кўролмайдиган, унинг иқтидорини кўролмайдиган бир гуруҳ ғаламислар Бухоро 
амири Саййид Абдулаҳад Баҳодирхонга “Салтанатингизга раҳна солувчи гаплар 
тарқатиб юрибди” деб устани жазога тортишга даъват этишади. Уста Ширин бир 
неча ой амир зиндонида жазони ўтагач, сарбозликка йўлланади. Амирнинг 
Кармана шаҳрида қурилаётган саройида оддий ғишт терувчи бўлиб ишлаган 
Уста Шириннинг икки қўли бармоқларини совуқ уради. Унинг бахтига 
Абдулаҳадхон вафот этгач, амир Саййид Олимхон уни жазодан озод қилиб, ўзи 
учун Моҳи-Хоссада қурилаётган янги саройи қурилишига бош уста сифатида 
таклиф этади. Унинг ҳозирга қадар ҳам хорижий меҳмонлар ва халқимизнинг 
таҳсинига сазовор бўлган катта иши, Бухоро амирларининг ёзги саройи 
“Ситораи Моҳи-Хосса” мажмуасидаги бир қатор биноларни қуриб, уларни 
ажойиб дид билан безагани бўлди. Айниқса, саройдаги “Хонаи сафед” – “Оқ 
уй”даги нақшинкор ўйма гулларни ойналар устида бажарганлиги ўзбек 
ганчкорлиги тарихида янгилик бўлди. Бу ерда моҳир уста илоҳий тасаввурдан 
келиб чиқиб, афсонавий сарой қиёфасини бунёд этади. Ривоят қилишларича, 
саройнинг мўжизакор “Оқ уй” – “Хонаи сафед”ини қуриш учун уч ой ечим 
қидириб юради. Ғоя тасодифан туғилади. Ёз оқшомида тўлин ой ва юлдузли 
оқшомда фалакка тикилиб ётган уста сарой жамолини осмонда кўради ва эртаси 
сарой қурилишига киришиб, 2 йил мобайнида яъни 1913-1914 йилларда 25 та 
шогирдлари билан бетакрор, жозибали санъатни яратади. Уста бу ерни 
безатишда олдин мавжуд бўлган “заминкор пардоз”, “лўла пардоз”, “чока 
пардоз”, “табақа пардоз”, “пах пардоз” каби усуллар билан бирга ўзи янги ихтиро 
қилган “ойна пардоз” усулидан ҳам фойдаланди. Шундан сўнг Уста Ширин 
“Боло ҳовуз” масжиди ёнидаги минора, “Масжиди калон” масжиди ҳовлисидаги 
кичик гумбазли бино қурилишларида иштирок этиб, уларни ҳам ўзига хос услуби 
билан безади. 
Ўзбекистон ҳудудида зўравонлик билан советлар республикаси ташкил 
этилганидан сўнг, Уста большевиклар томонидан вайрон этилган меъморий 
обидаларни тиклаш ишларида фаол иштирок этди. Қонли воқеалар содир 
этилганда Уста кўзда ёш билан тўп ва бомбалардан вайрон этилаётган 
ёдгорликлар орасида дод солиб югурар, инсон ақл заковатининг юксак маҳсули 
бўлган ушбу ноёб ёдгорликларни сақлаб қолишга жонини фидо қилади. Уста 
Ширин Муродов Сомонийлар, Чашмаи Айюб, Баёнқулихон мақбаралари, Нодир 
Девонбеги, Гавкушон, Мири Араб, Абдулазизхон, Мирзо Улуғбек мадрасалари, 
Минораи Калон минораси каби бир қатор тарихий обидаларни қайта тиклади. 
Шу билан бирга Уста Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидаги билим юртларида 
ёшларга ганчкорлик ва наққошлик бўйича таълим берди. 
Уста Ширин Тошкентдаги бир нечта маъмурий ва уй-жой бинолари, 
Алишер Навоий проспектидаги кўплаб вазирликлар биноси, Эски Тошкент 
Советлар биноси, Муқимий номидаги театр биноси, Тошкент курантини безаш 
ишларида ҳам фаоллик кўрсатиб, ўзидан катта мерос қолдириб кетди. Айниқса, 
Тошкентдаги Навоий номидаги опера ва балет театрининг “Бухоро” залини 
безашда, “Ситораи Моҳи-Хосса” саройининг “Хонаи сафед” хонасига ўхшатиб, 


366 
барча пардоз усулларидан фойдаланди, бу эса Устанинг ганчкорлик, наққошлик 
санъатида кўп йиллар давомида эришган ютуқларининг натижаси бўлди. 
Амалга оширган ишлари сабаб ҳали ҳам халқимиз орасида номи меҳр 
билан тилга олинадиган халқ устаси, Ўзбекистон Фанлар академиясининг 
фахрий аъзоси, бир қатор давлат мукофотлари ва “Буюк хизматлари учун” 
ордени соҳиби Уста Ширин Муродов 1957 йилда вафот этади ва Тошкентдаги 
“Чиғатой” қабристонига дафн этилади. Уста умрининг охирига қадар яшаган 
Тошкентдаги Ҳабибий кўчаси 35-уйда унинг неваралари яшаб келмоқда. 
Уста Ширин таваллудига деярли бир ярим аср бўлаётганига қарамай, Уста 
томонидан яратилган ва қайта таъмирланган бинолар ва меъморий обидалар 
халқимизнинг бунёдкорлиги, юксак маданиятидан далолат бериб келмоқда. Уста 
Ширин Муродов замонавий ўзбек ганчкорлик санъатига асос солди ва унинг 
гуллаб яшнашига улкан ҳисса қўшди. Зеро, Устанинг ўзи айтганидек: 
“Ганчкорлик санъати тезроқ камол топиб, ҳар бир уйга кириб келса дейман. 
Нақш дилга ором беради. Бундай шинам уйда мискинлик ва жаҳолатга ўрин 
қолмайди. Бундай уйда яшаган кишининг оиласи, Ватани, халқига меҳри кучли 
бўлади”. Устанинг орзулари истиқлол шарофати туфайли янада гуллаб яшнаб, 
ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ёшларни гўзалликка меҳр-муҳаббат руҳида 
тарбиялашда хизмат қилмоқда. 

Download 7,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish