Turizm iqtisodiyoti va menegmenti



Download 440,5 Kb.
bet25/32
Sana23.02.2022
Hajmi440,5 Kb.
#163136
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32
Bog'liq
Turizm iqtisodiyoti va menejmenti

Назорат саволлари
1. Туризмда транспорт саёҳати нима?
2. “Йўловчи ва юкларни автомобилда олиб ўтиш шартномаси тўрисидаги конвенцияси” қачон ва қаерда қабул қилинган?
3. Транспорт саёҳатларининг тавсифланиши.
4. Туризмда кенг тарқалган транспорт турлари.
5. Туристик авиация саёҳатлари қандай амалга оширилади?
6. Халқаро туристик йўналишларни амалга оширишда қайси автобус турларидан кенг фойдаланилади?
7. Туристларни темир йўл транспорти воситасида саёҳат қилдиришнинг афзалликлари нима?
8. Туристик родтел нима?
9.Туристик мақсадда ҳаво йўллари орқали амалга ошириладиган саёҳатлар қандай хусусиятларни ташийди?
10. Доимий йўналишлар учун қандай шартлар мажбурий ҳисобланади?
9-МАВЗУ. ТУРИЗМДА ОВҚАТЛАНИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ТУРИСТЛАРГА ТРАНСПОРТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ


1. Дунё миқёсида ресторан занжирларининг ривожланиши.
2. Дунё миқёсида овқатланиш тармоқларининг кенгайиши.
3. Ресторанларда таннархга таъсир қилувчи омиллар.
4. Овқат ва ичимлик таннархини ҳисоблаш усуллари.


1. Дунё миқёсида ресторан занжирларининг ривожланиши.
Охирги 20 йилликда дунёда ресторан занжирларининг миқдори ва ўлчами сезиларли даражада ўсди. Бу борада шубхасиз АҚШ ни лидерлик қилмокда дейиш мумкин, унинг ресторан занжирлари мамлакат ташқарисида ҳам фаол кенг айтирилган сиёсат ўтказмокда. Уларнинг эришган ютуқлари кўп жиҳатдан бошқа давлатларда яшаётган америкалик туристлар ва америка фуқаролари, шунингдек АҚШда турли мавсумларда ишлайдиган ва ўқийдиган жуда кўп хориж фуқаролари билан боғлиқ. Ресторан занжирида асосий маҳсулот ҳисобланган гамбургер ва пица тармоқлари тез ўсиб бормоқда. Ресторан занжиридаги савдонинг 40% дан ортиқроғини сандвичлар ташкил қилади.
Ҳозирги вақтда дунёда ресторанлар контсепцияси йирик савдо марказларида юқори суратда ривожланмокда. Бундай хизматлар ёрдамида бу савдо марказларига ташриф буюрувчилар сони ортмокда, натижада савдо ҳажми 10-30% га ошди. Масалан: Буюк Британияда 1000 га яқин шу турдаги ресторанлар мавжуд. Бу концепцияларнинг хилма-хиллиги савдо марказларидаги бир қатор кафе ва ресторанлардан ташкил топган “шахобча”лар контсепцияси билан изоҳланади. Лондон марказидаги “Мевеникс Марше” ресторанида битта бўлимда бир вақтнинг ўзида 7 та унчалик катта бўлмаган ресторанларга хизмат кўрсатилади.
Туристларни овқат билан таъминлаш схемаси турнинг шаклига, туристларнинг категориясига, биноларнинг қурилиш жойларига яқин ёки узоқлигига ва бошқа омилларга боғлиқ. Овқат билан таъминлаш тартиби йўлланма, шартнома, ваучерда кўрсатилади, қоидага кўра, нонушта туристларга “швед столи” тизими шаклида берилади бу ўз-ўзига хизмат қилиш ва ассортиментда мавжуд бўлганлари ўзларининг ҳоҳишларига биноан амалга оширилади. Меҳмонхоналарда кўпчилик нонушталар кафеда-буфетда, ресторанда ёки хонага буюртма бериш орқали бўлади. Мини бари ва ошхонаси бор номерларда нонушталар мустақил тайёрланади. Овқатланишнинг “яримпансион” шаклига кўра туристларга умумий тушлик овқат ёки кечлик белгиланган вақтда берилади. “Тўлиқ пансион”да эса овқатланиш 3-4 марта бўлади. Табиийки спорт, овчилик, алпинистик ва бошқа турдаги якка тартибдаги турларнинг овқатланиш шакли (мустақил) махсус полуфабрикант ва концентрантлардан мустақил таом тайёрлашга асосланган.
Охирги 50 йилда меҳмонхоналардаги кузатилган муаммолар ресторанларда кузатилмади. Чунки, ресторанлар меҳмонхона бўлимлари ичида қуйи бўлим функцияларини юргизадилар. Фақат охирги йилларда катта ресторанларнинг ва занжир ширкатларнинг ривожланиши билан бирга бу бўлимларда ташкил қилиш функцияси катта бир аҳамият касб этди. Катта ресторанларда бошқарувчи 2 та позицияга жавобгар бўлади: назоратчи (кассир ва ходимларга жавобгардир) ва бошқарувчининг ёрдамчиси. Бўлимларда ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва ичимлик ишлаб чиқариш ресторандан ҳосил бўлади.
Америкада 1 йилда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат ва ичимликнинг тўртдан бир қисми турар жойлардан ташқарида меҳмонхона ва ресторанларда истеъмол қилинмокда. Давлатнинг чакана савдосида 4 - ўринни эгалламокда. Меҳмонхоналарда овқат ва ичимлик сотиш даромади хона сотиш даромадига тэнг , ҳаттоки кўпрок бўлиб даромаднинг 50% га яқинини ташкил қилмоқда. Ресторан бўлими хизматларининг кўпчилиги куч, турли хил ва юқори даражада жавобгарлик талаб қиладиган ишлар бўлса ҳам жами комплекс ишларнинг асосан овқат-ичимлик бўлимининг яхши ташкил қилиниши, жуда оддийлаштирилиши яхши тарбия кўрган, етарли тажрибага эга бўлган бошқарувчи томонидан қулайлик билан бошқарилиши мумкин. Меҳмонхоналар овқат сервиси жуда яхши йўлга қўйилганлиги ва хусусияти фойдали муассаса ҳисобланади. Акс ҳолда катта талофатларга сабаб бўлган меҳмонхона бўлими ҳолига келади. Ривожланган меҳмонхонанинг овқатланиш сервисида 5 та асосий тизим мавжуд. Овқатланиш ва ичимлик бўлимининг энг асосий вазифаларидан бири овқат ва ичимлик таннархини назорат қилишдир. Чунки, тайёрланган порцеларнинг вақтида сотилиши, омборга ва ошхонага келтирилган бир неча кунлик моддаларни тез бузилмаслиги каби вазиятлар таннархларни оширади. Яхши натижага эришиш учун сотиб олишдан сотишгача бўлган озик-овқат ва ичимликнинг ҳар бир вақтини алоҳида тушуниш керак бўлади. Овқат ва ичимлик бўлими бошқарувчиларининг бу омилларни доимо кўз остида тутишлари ва салбий таъсир кўрсаткичларига имкон бермасликлари лозим. Шуни унутмаслик лозимки, меҳмонхонанинг хўжалик-чиқими бўлиб, овқат ва ичимлик харажатлари ҳисобланади.



Download 440,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish