Turizm iqtisodiyoti va menegmenti


Халқаро йўналишларда транспорт саёатларини ташкил қилиш хусусиятлари



Download 440,5 Kb.
bet24/32
Sana23.02.2022
Hajmi440,5 Kb.
#163136
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32
Bog'liq
Turizm iqtisodiyoti va menejmenti

9.4. Халқаро йўналишларда транспорт саёатларини ташкил қилиш хусусиятлари
Халқаро туристик саёҳатларни амалга ошириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
- йўналишлар(маршрутлар) доимий бўлиши керак;
- мавсумий йўналишлар (маршрутлар);
- бир марталик (буюртма) йўналишлар (маршрутлар);
- чет элга кетувчи ва чет элдан айтиб келувчи туристлар учун хизмат кўрсатувчи.
Доимий йўналишлар учун қуйидаги шартлар мажбурий ҳисобланади:
- йўналишнинг аниқлиги;
- ҳаракатланиш жадвали;
- ҳаракатнинг мунтазамлиги;
- аниқ пунктларда тўхташ.
Доимий халқаро йўналишларда ҳаракатланиш давлатлараро 2 томонлама келишув асосида амалга оширилади, учинчи давлат орқали транзит эса транспорт бўйича Европа Иқтисодий Комиссия қўмитаси рухсати билан амалга оширилади. 1973-йил 1-мартда Женева Конвенцияси доирасида “Йўловчи ва юкларни автомобилда олиб ўтиш шартномаси тўғрисидаги конвенция” қабул қилинган. Туристик саёҳат давомида фойдаланилаётган автобус ҳайдовчиси йўловчиларнинг бирма-бир исми, шарифи ёзилган рўйхатга эга бўлиши лозим. Автомобил транспорти воситасида халқаро ташишни ташкил этишда қуйидаги масалаларни ҳал этиш лозим:
- техник ёрдам, ремонт ва техник хизмат кўрсатиш (йўлда);
- бекатлар, ёқилғи қуйиш шахобчаси, дам олиш, овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;
- йўналиш трассасида алоқани ташкил этиш ва ҳ.к.
Юкчилик ёки суғурта компанияси:
- суғурта жавобгарлиги шартномаси ёки қонунчилигида (назарда тутилган) белгилаб ўйилган миқдорда, йўловчининг солиқгига зарар етказганлиги учун;
- юкка зарар этиш и ёки манзилга етказилмаганлиги учун;
- юкнинг йўқолганлиги учун ва юклар бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олади. Женева конвенциясига биноан ҳар бир жабрланувчи учун максимал зарарни қоплаш суммаси 350 минг тилла франкдан ошмаслиги керак.
Туристик транспорт саёҳатлари халқаро миқёсда шунингдек, шахсий прокатга ёки ижарага олинган автомобилларда амалга оширилиши мумкин. Бунда саёҳат мустақил эркин дастур ёки масадли маршрут бўйича амалга оширилиши мумкин. Ҳаёт учун зарур барча нарсалар комплексига эга бўлган прицепли автомобил воситадаги гуруҳли туризм “караванинг” дейилади. Автотуристларга хизмат кўрсатишда қуйидаги воситалар ўз фаолиятини амалга оширади.
родтел –ғилдиракдаги йўл отели (автопоезд), бу ерда йўловчи ўринларидан ташқари ухлаш учун жойлар, шунингдек ошхона мавжуд;
кемпинг – автотуристлар учун лагер, бу тунаш ёки озгина дам олиш учун хизмат қилади;
мотел - (йўловчи) турист (ва унинг автомобили) нинг (маълум) Узоқ муддат истиқомат қилиши учун мўлжалланган меҳмонхона. Мотелда туристлар учун қуйидаги шароитлар яратилган бўлиши керак, барча қулайликларга эга бекат, техник хизмат кўрсатиш шахобчаси, автомобилнинг таъмири ва ёқилғи қуйиш шаҳобчаси ва ҳ.к. Халқаро туристик маршрутларда юқори сифатли ва юқори экологик характерли “МЕРСЕДЕС”, “РЕНО”, “ВОЛВА”, “СЕТРА”, “МАН, ДАФ” каби чет эл автобусларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу автобуслар халқаро стандартларга тўлиқ жавоб бера олади.



Download 440,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish