Турар жой биноларини хажмий-тарихий йечимларини тахлил қилиш


Турар жой биноларида санитария-гигиена талаблари, ёритилганлик, инсоляция ва шамоллатиш



Download 202 Kb.
bet2/7
Sana30.05.2022
Hajmi202 Kb.
#620175
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Турар жой биноларини хажмий-тарихий йечимларини тахлил қилиш

Турар жой биноларида санитария-гигиена талаблари, ёритилганлик, инсоляция ва шамоллатиш
Турар-жой бинолари қуриш ва реконструкциялаш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилаётган қурилиш нормалари ва қоидалари талаблари асосида бажарилган лойиҳалар бўйича амалга оширилиши керак.
Турар-жой биноларини лойиҳалашда одамларнинг соғлиғи ва ҳаётини сақлаш, атроф-муҳитни сақлаш, узоқ вақтга чидамлилик, таъмирлашга яроқлик, энергия тежамлилигини таъминловчи чоралар ва бошқа талаблар амал қилаётган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ кўзда тутилиши керак.
Турар-жой биноларини шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида жойлаштиришни шаҳарсозлик лойиҳаси бўйича ШНК2.07.01нинг талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Биноларнинг қаватлилиги, узунлиги ва композицион-тархий ечимлари, шаҳарсозлик лойиҳасига мувофиқ, ушбу нормалар талабларига, ёнғин ва зилзила хавфсизлиги ШНК 2.01.02 ва КМҚ 2.01.03) талабларига биноан аниқланади. Оммавий уй-жой қурилиш учун 4-қаватдан баланд бўлмаган; Оқвалаштирилмаган (канализациялаштирилмаган) шаҳар ва қишлоқларда 1-2 қаватли бинолар қўлланилиши лозим. 9-12 қаватли бинолар йирик шаҳарсозларнинг марказида қуриш учун қўллаш мумкин; 16 қаватли бинолар махсус (алоҳида) асослар бўйича ва Давархитектқурилишнинг рухсати бўйича қўлланилади.
Қариялар ва ногиронларни жойлаштириш учун ихтисослаштирилган квартирали турар-жой бинолар, ҳамда интернат-уйлар 3 қаватдан баланд бўлмаслиги керак.
Кўп хонадонли ва ихтисослаштирилган турар-жой йўриқномада фойдаланувчи ва таъмирловчи ташкилотларга, квартира эгалари, бино ичидаги ва тақаб солинган хизмат кўрсатиш хоналари ижарачиларига хавфсиз фойдаланиш учун зарур бўлган барча маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
Турар-жой биносини қайта-тиклаш лойиҳасида бинодан фойдаланиш жараёнида келиб чиққан конструктив схемадаги ўзгаришлар, шу жумладан янги конструкцияларига тушадиган юкларни ўзгаришлари ҳисобга олиниши керак.
Қайта-тиклаш лойиҳаси ўрнатилган тартибда манфаатдор ташкилотлар, шу жумладан уй-жой эгалари билан келишилиши керак. Турар-жой бинолари шу тариқа лойиҳаланиши, қурилиши ва жиҳозланиши керакки, унда яшовчилар хонадон ва уй ичида ҳаракатланаётганида, шунингдек уйга кириш ва чиқишда, унинг қисмларидан ва муҳандислик жиҳозларидан, уй теваракатрофидан фойдаланишида жароҳат олиш хавфи бўлмаслиги керак. Тураржой бино хоналари унга ёмғир, қор-муз ёки ер-ости сувлари ва фойдаланиш жараёнида фавқулодда вужудга келган сувларни киришидан конструктив воситалар (тадбирлар) ва техник мосламалар билан ҳимояланиши керак.
Бинонинг кираверишидаги хона полининг сатхи кириш олдидаги тротуар сатхидан камида 0,15м баланд бўлиши керак. амалдаги нормалар бўйича ва ушбу нормаларнинг 5.9б. бўйича қилинади.
Биноларда ўтиш ва машинада ўтиш йўлакларини КМК 2.01.03 даги 2.8. Турар-жой биноларини лойиҳалаш Ўзбекистон Республикаси ҳудудини КМК 2.01.01 га мувофиқ қурилиш-иқлимий минтақалаштиришга мос равишда, минтақа ва минтақа остилар асосий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак:
минтақа – сахро иқлими тасирида бўлган, ўта ноқулай ёзги шароитли ҳудудлар. I минтақада айниқса юқори давомли жазирама даврли IА ва IБ остминтақалар, ҳавоси юқори даражада чангли IА, IБ ва IГ остминтақаларга ажратилган, IГ остминтақа совуқ қиши билан ажралиб туради.
минтақа – тоғолди воҳалар, табий-иқлимий ва ландшафт шароитлари нисбатан яхши бўлган водийлар ва ясситоғли туманлар.
минтақа – тоғли ҳудудлар – ўтаноқулай қишги шароитлари билан ажралиб туради.
Минтақалар ва остминтақалар табий-иқлимий шароитлари хусусиятларини ҳисобга олиш бўйича талаб ва тавсиялар ушбу лойиҳалаш нормалари матнида келтирилган.
Ўзбекистоннинг маъмурий туманлари бўйича қурилиш иқлимий зоналари ва остминтақалари рўйхати 4-маълумот иловада келтирилган.
қурилиш-иқлимий минтақада турар-жой биноларининг архитектуратарихий ечимлари истиқоматгоҳни ёзги жазирама, шамол ва чангдан ҳимоялашни таъминлаши керак.
Яшаш хоналарини чанг-тўзон таъсиридан ҳимояланган ҳовли бўшлиқларига очилишини таъминлайдиган, максимал кенг корпусли тураржой уйларнинг ихчам қуршалган (ўралган) ёки ярим қуршалган (ўралган) композиацион- тархий ечимларини қўллаш тавсия қилинади; кўп қаватли уйларда уй структураси ичига жойлашган ойнаванд пешайвонлар, кам қаватли уйларда эса ёпиқ ҳовлилар қўллаш мақсадга мувофиқдир.
қурилиш-иқлимий минтақада архитектура-тархий ечимлар иқлимнинг оромбахш шароитларидан максимал фойдаланишга, шу билан бир вақтда истиқоматгоҳни ортиқча жазирамадан ҳимоялашга қаратилган бўлиши керак.
Жазирамадан ҳимоялаш соябонлаш, истиқоматгоҳни ташқи-кўкаламзор муҳитга очиш, оромбахш салқин шамоллар йўналишини ҳисобга олган ҳолда шамоллатиш ҳисобига таъминланади.
қурилиш-иқлимий минтақада архитектура-тархий ечимни танлашда етакчи омил, бу истиқоматгоҳни қиш даврида ўтаноқулай иқлим тасиридан ҳимоялашдир. Истиқоматгоҳ ва пешайвонлар асосан жанубий (жануби-шарқ, жануби-ғарб) уфққа қаратилган, ихчам композицион-тархий ечимлар қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Хонадон фондининг турар-жой бинолари хонадонларга биттадан оилани кўчиб кириши ва яшовчиларни турар-жой билан Ўзбекистон Республикаси «Турар-жой кодекси» га мувофиқ таъминлаш шартидан келиб чиқиб лойиҳалаштирилиши керак. Истиқоматгоҳ майдонининг ҳисобий кўрсаткичлари таъминланганликнинг эришилган даражасини, «Буюртмачининг молиявий-иқтисодий имкониятларини, қурилишни ресурс билан таъминланганлигини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади, лекин 1 одамга умумий майдон 10 м2 дан, креслоаравачадаги ногиронлар учун эса 23 м2 дан паст бўлмаслиги керак.
Изоҳ: Истиқоматгоҳ майдонини ижтимой нормаси хонадоннинг яшаш ва ёрдамчи майдон майдони пешайвонларини (ойнаванд, ойнакланган(очиқ)) ҳисобга олмаган ҳолда кўрсаткичларини ўз ичига олади.
Яшаш хоналари ва ошхоналарни полидан шипгача баландлигини: I-II минтақа шароитида камида 2,8м қабул қилиш лозим (яхшиланган ва юқори қулайликли турар-жойда эса, камида 3м тавсия қилинади); III зона учун 2,7м баландликка йўл қўйилади.
Изоҳлар: 1. Уй қурилиши корхоналари буюмларидан қуриладиган уйларда ҳамма зоналар учун баландлик 2,8м бўлиши мумкин (полдан шипгача).
Ёрдамчи хоналар баландлигини 2,4м гача пасайтиришга йўл қўйилади.
Қайта тикланаётган биноларда, ҳамда болахона қаватларда яшаш ва ёрдамчи хоналар баландлиги лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатишга йўл қўйилади.
Яшаш хоналарини ертўла ва цокол қаватларида жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Яшаш хоналари, ошхоналар, оқовалаштирилмаган ҳожатхоналар, зинапоя бўлмалари (хонадон ичидагидан ташқари), йўлакли типдаги биноларда умумий йўлаклар, вестибюллар, ҳамда бино ичидаги жамоат хоналари табиий ёритилган бўлиши керак.
Табиий ёритишни КМК 2.01.05 га мувофиқ, хоналар учун пол сатхида табиий ёритилганлик коэффициетини (ТЁК) нормаланган қийматини 5мажбурий иловага мувофиқ қабул қилиб лойҳалаштириш лозим. Бу ҳолда ёруғлик проёмлари майдонини яшаш хоналари ва ошхона поллари май донига нисбати, қоида тарзида, 1:5,5 дан кўп бўлмаслиги, минимал нисбати I ва III минтақаларда 1:10 дан ва II минтақада 1:8 дан кам бўлмаслиги керак; мансард қаватларда юқорида кўрсатилган нисбат ҳамма минтақаларда 1:10 қилиб қабул қилишига йўл қўйилади.
Йўлакли типдаги бинолар умумий йўлаклар деразасини юзаси пол юзасининг 1/16 қисмидан кам бўлмаслиги керак.
Ташқи девордаги ёруғлик проёмлари орқали бир чеккадан (торецдан) ёритилганда, ётоқхоналар умумий йўлакларининг узунлиги 24м дан, икки чеккасидан бўлганда 48м дан ошмаслиги керак. Йўлаклар узунлиги бундан кўп бўлса ёруғлик кармонлари орқали қўшимча табий ёритиш кўзда тутилиши керак. Икки ёруғлик кармонлари орасидаги масофа 24м дан, ёруғлик кармони билан йўлак охиридаги (торецдаги) ёруғлик проёми орасидаги масофа 30 м дан ошмаслиги керак. Ёруғлик кармонининг кенлиги (эни) унинг чуқурлигини ярмидан кам бўлмаслиги керак (ёндош йўлак кенглиги ҳисобсиз). Ёруғлик кармони хизматини ўташи мумкин бўлган зинапоя бўлмаси орқали, унинг икки томонида жойлашган йўлакларни 12м гача ёритиш мумкин.
Изоҳ: Ётоқхоналарда икки кишилик яшаш ячейканинг тахмоношхонасини ва кичик габаритли бир хонали хонадонлардаги электрплита ва шамоллатгич (ташқарига тортиш) жиҳозли тахмон-ошхоналарни табиий ёритишсиз лойиҳалашга йўл қўйилади.
Табиий ёритилган хоналар, фрамуга, дарча (форточка) ёки бошқа қурилмалар орқали шамоллатилиши таъминланиши керак.
Квартиралар тўғри ёки бурчаклама шамоллатиш билан таъминланиши керак, тик йўналишда шамоллатишга (аэрацион шахтлар орқали) ҳам йўл қўйилади, бунда ҳар бир шамоллатиш шахтасига битта квартира бириктирилади (уланади).
Ҳавони бир квартирадан бошқасига оқиб ўтишига йўл қўйилмаслиги керак.
Бир томонлама жойлашган бир ва икки хонали квартираларни ойнакланмаган холл майдончалар, зинапоя бўлмаси ёки ташқарига очиқ квартирадан ташқари хоналар орқали шамоллатишга йўл қўйилади.
Йўлакли (қоридор) турдаги ётоқхона биноларида яшаш хоналарини бевосита табиий ёритилган ва тўғри ёки бурчаклама шамоллатиладиган, узунлиги 24м гача бўлган умумий йўлаклар (қоридорлар) орқали шамоллатишга йўл қўйилади.
Турар-жой биноларини тархланиши (планировкаси) жойланиши ва уфққа нисбатан ўрни яшаш хоналарини 22 март–2 сентябр даврида узлуксиз давом этадиган инсоляцияси 2,5 соатдан кам бўлмаслигини таъминлаши керак; кун давомида инсоляциянинг умумий вақти 0,5 соатга ошганда яшаш хоналарини инсоляцияси бир марта узилишига йўл қўйилади.
Бир, икки ва уч хонали хонадонларда камида бир хонада; тўрт, беш-олти хоналикда камида икки хонада инсоляцияни нормаланган давомийлилиги таъминланиши керак. Ётоқхоналарда қоида тарзида яшаш хоналарининг камида 60%, интернат-уйлар эса камида 75% инсоляция қилиниши керак.
Изоҳ: Турар-жой биноларини жойлашишини, уфққа нисбатан ўрни, бинолар оралиғи ШНК 2.07.01 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Турар-жой бинолари уфққа нисбатан ноқулай жойлашганда яшаш хоналарини ортиқча қуёш радиацияси ва жазирамадан сақлаш кўзда тутилиши керак. I ва II минтақаларда яшаш хоналари деразалари уфқнинг ғарбий қисмига 200-290° оралиғида қаратилмаслиги керак. Уфқнинг кўрсатилган қисмига: икки хонали квартирада – битта хонани, уч хоналикдаиккитагача, ётоқхоналарда – соябон қурилмаси бўлганда ёки махсус ойнакланган бўлса, кўпи билан 25% яшаш хоналари қаратилишига йўл қўйилади.

  1. ва II минтақаларда яшаш хоналари уфқнинг 200-290° секторига қаратилганда ташқи соябон қурилмалари қўлланиниши керак; турар-жой қўлланилиши керак; турар-жой қулайлиги «яхшиланган» ва «юқори» классида соябон қурилмаси: I минтақада-70-290° оралиғида, II минтақада – 180-290° оралиғида қўланилиши керак.

минтақада соябон 1-4 қаватли биноларда кўкаламзорлаш воситаси билан таъминланади. I минтақада кўкаламзорлаш ҳисобига эришиладиган соябон 2 қаватгача бўлган биноларда самаралидир. IА ва IГ остминтақаларда сидирға (тешик-телугсиз) соябон тавақалари қўллаш тавсия этилади.
Ташқари муҳитга очилмайдиган зинапоя бўлмалари ҳар қаватда ташқи девордаги дераза орқали ёритилиши керак; бунда дераза юзаси 1,2 м2 дан кам бўлмаслиги керак. Шамоллатиш ҳар қаватдаги деразаларни очиш йўли билан таъминланади. Тепадан (зенитный) ёритилган Л2 турдаги зинапоя бўлмасини 5.14б. талабларини ҳисобга олган ҳолда 3 қаватгача бўлган биноларда қўллашга йўл қўйилади.
Ёнғинга қарши мақсад учун мўлжалланмаган ёзги хоналар (пешайвонлар) ойнаванд қилиб лойиҳаланиши керак (балкон, айвон ва ҳовличалардан ташқари).
Қўшни секцияларга, ташқи (очиқ) зоналар, эҳтиёт чиқувлар (аварийный выход), тутун кирмайдиган зинапоялар қошидаги очиқ жойдан ўтиш учун ишлатиладиган ёзги хоналар (балконлар, лоджиялар) ойнакланмайди.
Шовқинни йўл қўйилган даражаси КМҚ 2.01.08 талабларига мувофиқ ва 6 мажбурий иловадаги кўрсаткичлар бўйича қабул қиниши лозим.
Турар - жойларни криминал (жиноий) хатти ҳаракатлар ва уларнинг оқибатидан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар, лойиҳалаш топшириғида кўзда тутилади (деразалар, кириш эшиклари, чордоқ, ертўла ва бошқа хоналар эшикларига ҳимоя конструкциялари қўллаш, қўриқлаш сигнализацияси ва назорат тизими (система) ўрнатиш, домофонлар, кодли қулфлар, ва б.)
Фойдаланиладиган том ҚМҚ 2.03.10 бўйича лойиҳаланади.

Download 202 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish