3. ТТКМНИНГ ФАОЛИЯТИ
Барча мурожат қилган шахсларга ихтисослаштирилган дерматовенерологик ёрдамни кўрсатиш, шу жумладан ҳар бир шахсда алоҳида ЖЙОЮИни олдини олиш.
Энг кўп учрайдиган тери касалликлари ва ЖЙОЮИларни олдини олиш бўйича тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш (ёки ишлаб чиқишда қатнашиш).
Касалликларни, айниқса таносил ва касбий тери касалликларини эрта аниқлаш, беморларни ўз вақтида диспансер ҳисобига олиш.
Диспансер назоратидаги шахсларни амбулатор ва (ёки) шифохона шароитларда текшириш ва даволаш.
Аҳолига дерматовенерологик ёрдам кўрсатишда ёндош тиббиёт ва бошқа муассасалар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.
Манфаатдор ташкилотлар билан ўзаро алоқалар, профилактика ишларининг, аҳолини диспансеризациядан ўтказиш, беморларни ташҳислаш ва даволаш ишларининг шакл ва усулларини аҳоли эҳтиёжларидан, ҳақиқий шарт-шароитлардан ва эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда мунтазам такомиллаштириб бориш.
Малакали тиббиёт-меҳнат экспертизаси ўтказиш.
Шу соҳага оид беморларни (сурункали ўткир тери касалликлари, генодерматозлар, эритродермия, терининг саратон олди касалликлари, лимфомалар ва ҳавфли ўсмалари ва ҳ.к. бор беморларни) ўз вақтида тўлиқ ва сифатли текшириш.
Аҳолининг декретив гуруҳларини профилактик кўрикдан ўтказиш, дерматомикозлар ва қўтир ўчоқларида профилактик тадбирлар олиб бориш .
Беморларни ўз вақтида касалхонага ётқизиш ва даволашни давом эттириш (охиригача даволаш, реабилитация қилиш) тавсиялар берган ҳолда касалхонадан жавоб бериш ёки ТМЭҲга йўлланма бериш.
Касаллик асоратларини ўз вақтида ташҳислаш ва даволаш.
ТТКМ муаммоларини ҳал қилишга йўналтирилган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолаш.
Психоневрологик, сил касалликлари диспансерларида, оғир соматик беморларда ЖЙОЮИ ва тери касалликлари аниқланган ҳолатларда, вилоят туман ва шаҳар ТТКМлари томонидан беморларга малакали маслаҳат ёрдамини кўрсатиш.
ЖЙОЮИ ва юқумли тери касалликлари (қўтир, трихофития, микроспория, фавус) билан оғриган беморларга алоқадор шахсларни текшириш ва даволаш.
Жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар билан оғриган беморларни даволаш сифатининг тиббий назоратини олиб бориш.
ЖЙОЮИ ва юқумли тери касалликларига қарши кураш бўйича профилактика ишларини олиб бориш.
Аҳоли ўртасида шахсий гигиенага риоя қилиш, юқумли тери касалликлари ва ЖЙОЮИни олдини олиш масалалари бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.
Вилоят, туманлар дерматовенерологик муассасалари қошида қисқа муддатли махсус курслар, конференциялар ва семинарлар ўтказиш йўли билан тиббий ходимлар малакасини ошириш.
Хизмат кўрсатилаётган ҳудудларда ва бириктирилган ахоли ўртасида тери касалликлари ва ЖЙОЮИ билан касалланиш ҳолатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.
Ҳисоботларни қабул қилиш, умумлаштирилган ҳисобот тайёрлаш ва уни соғлиқни сақлашнинг тегишли бошқармасига ва РИДваВИАТМ (Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббий маркази)га тақдим этиш.
Вилоят шаҳарлари ва туманлари диспансерларига ҳисобот ҳужжатларини юритиш, ҳисоботларни тузиш бўйича ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |