ҲУҚУҚЛАРИ
1. Олдин ўзи ёки бошқа шифокор томонидан касалликнинг кечиши ва беморнинг аҳволидан келиб чиқиб белгиланган даволаш-ташҳислаш тадбирларини белгилаш ёки бекор қилиш.
2. Амалдаги йўриқномага мувофиқ касаллик варақасини бериш, меҳнат қобилиятини турғун йўқотган шахсларни белгиланган тартибда ТМЭҲга юбориш.
3. Зарур ҳолларда бошқа мутахассисликдаги шифокорларни маслаҳатга ва беморни даволашга жалб қилиш, шунингдек беморларни маслаҳат ва даволаш учун бошқа ДПМга поликлиника мудири (бош шифокор) билан келишилган ҳолда юбориш.
4. Ўзи бўйсинувидаги ўрта ва кичик тиббиёт ходимига унинг ваколати ва малакаси даражасига мос ҳолда кўрсатмалар бериш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш.
5. Ўрта тиббиёт ходимлари томонидан беморларни даволаш бўйича шифокор кўрсатмаларининг тўғри ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш.
6. Ўз мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган ахборотни олиш.
7. Поликлиника мудирига ўрта ва кичик тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ёки уларни ишдаги алоҳида камчиликлари, ички меҳнат тартибининг бузилиши ва ҳ.к.лар учун интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар киритиш.
8. ДПМ маъмуриятига дерматовенерологик хона ишини ташкил қилиш масалалари, хизмат кўрсатилаётган ҳудудда ЖЙБЮИ ва тери касалликларини олдини олиш масалалари бўйича таклифлар киритиш.
9. ДПМ маъмурияти орқали маъмурий ҳудуднинг бошқарув органларини ЖЙБЮИ ва тери касалликлари билан касалланишга оид аҳвол ҳақида ахборот бериш ҳамда вазиятни ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш.
10. Ҳудуд маъмурияти, саноат корхоналари ва жамоат ташкилотлари томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ЖЙБЮИ ва тери касаликларини олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш.
11. Ўз касбий малакасини мунтазам ошириб бориш.
ИШНИ БАҲОЛАШ ВА ЖАВОБГАРЛИК
1. Поликлиника шифокор-дерматовенерологи ишини баҳолаш соғлиқни сақлаш бошқармасининг раҳбари томонидан муассаса фаолиятининг сифат ва кўрсаткичларини ҳисобга олиш, шифокор-дерматовенеролог томонидан қонунчилик талабларига, меҳнат ва молиявий интизом қоидаларига, аҳлоқий меъёрларга риоя қилиш , ижтимоий фаоллиги асосида, шунингдек мазкур Низом асосида амалга оширилади.
2. Шифокор-дерматовенеролог мазкур Низомда ҳамда ДПМ ички меҳнат тартиби қоидаларида кўзда тутилган мажбуриятларнинг аниқ ва ўз вақтида бажарилмаслиги, ўз ваколати доирасига кирган масалалар учун жавобгардир.
Поликлиниканинг дерматовенерологик
хонаси ҳақидаги низомга
5.2. илова
Do'stlaringiz bilan baham: |