Тупроқшунослик асослари



Download 9,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/333
Sana26.03.2022
Hajmi9,98 Mb.
#511155
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   333
Bog'liq
тупроқ минерал крил

ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
31 
Тупроқ ва ундаги жараѐнларни билишда Махмуд Қошғарий катта хисса 
қўшган. У Абу Райҳон Берунийдан тахминин 40-50 йил кейин яшаган ва ўз 
тадқиқотларини ўтказган ва Берунийнинг ишларидан хабардор бўлган. 
Шунинг учун уни Бурунийнинг шогирди деб ҳисоблаш мумкин. 
Махмуд Қошғарий ўзининг 1074-1077 йилларда ѐзилган «Девон» 
тўпламида экспедицияси давридаги кузатишлари асосида турли тупроқларга 
тавсиф беради. Ушбу тўпламда қора тупроқ, ўсимликларсиз, шўрланган 
ерларни –чаланг ер; унумдор, яхши ерларни –сағизли ер; тоза тупроқ, соғлом 
тупроқни-сағизли тупроқ; ўсимликлар кам, унумсиз, кам ҳосилли ерларни –
тоза ер; юмшоқ ерли тупроқни, текис ерни, қумли ерни –қайир ер; нотекис 
ер, ботқоқланган ерларни –қазғон ер деб тавсиф беради.
Буюк Амир Темур деҳқончиликнинг ривожланишига катта аҳамият 
беради. Ўзининг «Темур тузуклари» тўпламининг бир қисмини қишлоқ 
хўжалигини бошқаришга бағишлаган. Жумладан у ким ерни ўзлаштирса, 
иккинчи йилда солиқ олишни, яъни биринчи йили ундан солиқ олинмасин, 
иккинчи йили ўзининг хохишига қараб солиқ тўласин, учинчи йили эса 
умумий қоидага асосан солиқ тўласин деб ѐзади. 
Шунингдек Темурийлар даврида деҳқончиликка оид тўпламлар 
ѐзилган.Чунончи «Иршад аззиратфи илм ал хараса» (жойлардаги 
деҳқончилик экинлари учун илмий кўлланма) номли асарнинг ѐзилиши 
Темурийлар даврида бошланган ва доимий урушлар туфайли Шайбонийлар 
даврида (1599) тугалланган. Ушбу тўпламда тўққиз типдаги тупроқлар 
ҳақида маълумот келтирилган. Бунда тупроқлар таркибидаги қум имқдорига 
кўра икки турга, яъни устки қатламида қумни кўп сақлайдиган ва устки 
қатламида қумни кам сақлайдиган турларга ажратилган ва шунга кўра 
тупроққа ишлов бериш, суғориш усуллари ваҳосил миқдори кўрсатилган. 
Ушбу тўпламда жигарранг (зардхак), қизил (сурххак) тупроқлар ҳақида, 
шунингдек тошлоқ тупроқларҳақида маълумотлар мавжуд, яъни тупроқлар 
тавсифи ва уларга ишлов бериш ҳақида маълумотлар келтирилган. 
Ушбу тўпламда тупроқни ўғитлашга ҳам катта аҳамият берилган. Ўша 
даврларда тупроққа ўғит сифатида эски пахсадан ясалган иморатлар қолдиғи, 
ариқларда тўпланадиган лойқалардан фойдаланиш кенг тарқалган эди. 
XVI асрларда тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигининг 
оширилишига кўп эътибор берила бошланди. Бундан ташқари ўша даврда 
тупроқни мелиорациялаш ҳам анча ривожлана бошланди. 
Бухоро воҳаси деҳқонлари шўрланган тупроқларни ювиш ва 
ботқоқликларни қуритишга катта эътибор қаратди. Ўша даврда Ромитон, 
Пешку, Қоракўл туманларида ковланган зовурлар ҳозирги кунгача 
ишлатилиб келинмоқда. Шунингдек деҳқонлар тупроқни тузлардан 
тозалашда жўхори ва бошқа тузга чидамли экинлардан фойдаланган. 
Ўша даврда уч далали алмашлаб экиш энг кўп тарқалган деҳқончилик 
системаси ҳисобланарди. Ушбу системага кўра далалар уч қисмгабўлинар 
эди. Шундан икки қисмига экин экилар, бир қисми эса қора шудгорга 
ажратилар эди. Шу усулда ерга дам берилган. Бундан ташкари ўша даврларда 
йўнғичқа экилганда тупроқсифатининг яхшиланиши маълум бўлган. 



Download 9,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish