Тупроқшунослик асослари


 Тупроқнинг ҳаво хоссалари. Тупроқнинг ҳаво режими ва уни



Download 9,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/333
Sana26.03.2022
Hajmi9,98 Mb.
#511155
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   333
Bog'liq
тупроқ минерал крил

8.4. Тупроқнинг ҳаво хоссалари. Тупроқнинг ҳаво режими ва уни 
яхшилаш тадбирлари. 
Газ алмашинувининг ҳолати тупроқнинг ҳаво хоссалари билан 
белгиланади. Тупроқнинг ҳаво хоссаларига ҳаво ўтказувчанлиги ва ҳаво 
сиғими сингарилар киради. 
Т у п р о қ н и н г ҳ а в о у т к а з у в ч а н л и г и. Тупроқнинг ўз 
қатламлари орқали ҳавони ўтказиш қобилиятига унинг ҳаво ўтказувчанлик 
хоссаси дейилади.Ҳаво ўтказувчанлик мвайян вақтда 1 см қалинликдаги 
тупроқнинг 1 см
2
кундаланг кесими юзаси майдонидан, маълум босимда, мм 


ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
116 
хисобида ўтадиган ҳаво миқдори билан улчанади. Ҳаво ўтказувчанлик 
қанчалик тулик ифодаланган булса, газ алмашинуви ҳам шунча яхши бўлади, 
ҳамда тупроқ ҳавосида СО
2
камайиб, O
2
кўпаяди. Ҳаво ўтказувчанлик 
тупроқнинг механик таркиби, унинг зичлиги, намлиги ва структура холатига 
боглик. Ҳаво тупроқдаги нам билан эгалланмаган ва бир-биридан 
ажралмаган ғовакликларда яхши ҳаракатланади. Аэрация ғовакликлари 
қанчалик йирик булса, ҳаво алмашинуви шунча яхши. Структурали 
тупроқларда капилляр ғовакликлари билан бирга нокапилляр ғовакликлар 
ҳам етарли бўлганидан, ҳаво алмашинуви учун яхши шароит яратилади. 
Демак, структурали тупроқларда сув билан ҳаво орасида зиддият деярли 
булмайди ва тупроқнинг сув ва ҳаво режими муътадилдир.
Т у п р о қ н и н г ҳ а в о с и ғ и м и - ҳажмий фоиз билан 
ифодаланадиган ва тупроқнинг барча ғовакликларида ушланиб туриладиган 
ҳаво миқдорини характерлайди. Ҳаво миқдори тупроқдаги намлик ва 
ғовакликлар миқдорига боғлиқ. Бушлиқлар қанчалик кўп ва намлик оз булса, 
тупроқдаги ҳаво ҳам шунча кўп бўлади. Қуруқ тупроқларда ҳаво сиғими 
юқори бўлиб, деярли умумий ғоваклигига баробардир. Лекин табиий 
шароитда тупроқ доим маълум миқдорда нам сақлаб турганидан, ҳаво сиғими 
жуда ўзгарувчандир. Қуруқ тупроқлардаги ҳаво сиғими умумий Ғоваклик 
билан гигроскопик намликнинг ҳажмий миқдори орасидаги фарққа тенг 
бўлади. Тупроқнинг энг кам нам сиғимига тўғри келадиган ҳаво сиғими 
алоҳида аҳамиятга эга. Агар энг кам нам сиғими шароитида ҳаво билан 
эгалланган Ғоваклар ҳажми 15 фоиздан кам булса, тупроқ ҳавоси 
таркибининг мақбул ҳолатини таъминлайдиган тупроқ аэрацияси етарли 
булмайди. Минерал тупроқларда ҳаво миқдори 20-25, торфли тупроқларда 
эса 30-40 фоиз бўлганда газ алмашинуви учун муътадил шароит яратилади. 
3. Тупроқ ҳаво режимининг муътадил ва мақбул ҳолатда бўлиши тупроқ 
шароити ва ўсимликларнинг усиб ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. 
Тупроққа кирадиган ҳавонинг қатламлар буйлаб ҳаракати ва тупроқ қаттиқ, 
суюқ, тирик фазалари билан ўзаро таъсири натижасида унинг таркиби ва 
физик ҳолатининг ўзгариши ҳамда тупроқ ҳавосининг атмосфера билан ўзаро 
газ алмашинуви каби ҳодисалар йиғиндисига 
ҳаво режими
дейилади. 
Тупроқ ҳаво режимининг сўткалик, йиллик ва кўп йиллик ўзгариши 
тупроқнинг физик, кимѐвий, физик-кимѐвий, биологик хоссалари, шунингдек 
иқлим шароитлари, ўсимликлар қоплами, экинлар тури, олиб бориладиган 
агротехника тадбирларига боғлиқ. Энг мақбул ҳаво режими структурали 
тупроқлар учун хос. 
Кўпчилик тупроқлар жумладан, доимий ва вақтинча ўта намланадиган 
тупроқларни мунтазам равишда ҳаво режимини яхшилаб бориш талаб 
этилади. 
Ботқоқланган ерлардаги қулланиладиган агротехника тадбирларини туб 
мелиорация яъни қуритиш мелиорациясидан кейин ўтказиш мумкин. Тупроқ 
аэрациясини яхшилаш тадбирлари тупроқнинг ҳаво режимини урганиш 
асосида олиб борилганда, яхши самара беради. Бунда тупроқ ҳавосининг 
миқдори, газларнинг диффузия тезлиги, тупроқнинг нафас олиши ва тупроқ 



Download 9,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish