ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
157
Тупроқ таркибида тузларнинг тарқалиши ва тўпланишида иқлимнинг
роли. Тупроқда тузларнинг тўпланиши кўпинча иссиқ ва қуруқ иқлимли
ҳудудларга хос бўлиб, Марказий Осиѐда, жумладан Ўзбекистонда кенг
тарқалгандир. Бунга сабаб қуруқ ва иссиқ ўлкаларда атмосфера ѐғин-
сочинининг камлиги туфайли ернинг чуқур қатламларигача намланмаслиги,
грунт сувларининг тупроқ юзасига яқин жойлашганлиги ва парланишнинг
ниҳоятда кўплигидир. Парланишнинг миқдори иқлимий шароитларга боғлиқ
равишда икки хил кўринишда бўлади. Биринчидан эркин сув юзасидан
парланиш, иккинчидан тупроқ юзасидан парланиш. Қуйида келтирилган
жадвалдан кўриниб турибдики, шимолдан жанубга қараб юрган сари
буғланиш ортиб боришини кўрамиз, шунга мос равишда парланиш ҳам бир
меъѐрда ошиб боради (26-жадвал).
26-жадвал
Ҳар хил зоналардаги намликни буғланиши ва парланиши (мм)
Зоналар
Буғланиш
Парланиш
Тундра
200-300
70-120
Тайга
300-600
200-300
Аралаш ўрмон
400-850
250-430
Дашт
600-1100
240-550
Чала чўллар
900-1000
180-200
Чўллар
1500-2000
50-100
Субтропик
800-1300
300-750
В.А.Ковданинг таърифлашича, атмосферадан тушадиган ѐғин-сочин
ўсимликлар қоплами ва сизот сувларнинг ер юзасига узоқ-яқин
жойлашганлигига қараб парланиш шимолдан жанубга томон иқлимни
қуруқлаша бориши билан орта боради.
Дашт ва ўрмон-дашт зонасида шўрхок ва шўрхоклашган тупроқлар,
шўрланган грунтлардан ѐки ер ости сувлари чуқур жойлашмаган,
минераллашган (1,5-2,5м) сизот сувларидан пайдо бўлади. Қўриқ дашт
зонасида эса, тупроқларнинг шўрланиши ѐғингарчиликни озлиги ва унинг
йил давомида бир хилда тарқалмаслигидан ва баҳор, ѐз ойларининг узоқ
давом этишидан ва ниҳоят, атмосферадан тушадиган ѐғин ернинг чуқур
қатламларини намлатмаслигидан ҳосил бўлади. Бундай шароитда кўпроқ
солодлашган тупроқлар пайдо бўлади. Шўрланган ва солодлашган қатламлар
ер юзасидан унча чуқур жойлашмаган бўлиб, сизот сувининг капилляр
режими типи остида дашт зонасига қараганда кўпроқ туз тўпланади.
Чўл ва чала чўл зоналарида эса бошқа зоналарга қараганда
атмосферадан келадиган ѐғингарчиликни озлиги (ѐғингарчилик асосан баҳор
ва қиш ойларида) ва бу тупроқни чуқур қатламларини намлата олмаслиги,
буғланишни ниҳоятда кўплиги оқибатида бу зоналарда тузларни тўпланиши
тез ва кўп миқдорда бўлади. Бундан ташқари сизот сувлар ер юзасидан чуқур
жойлашмаган бўлса у тупроқ капиллярлари орқали ҳам кўтарилиб тупроқни
шўрланишига катта таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |