ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
138
Йуналтирилган ҳолда маданий тупроқларнинг яратилиш жараѐнлари ўз
навбатида тупроқ унумдорлигининг мвайян даражаси (модели) ни юзага
келтириш имконини беради. Т у п р о қ у н у м д о р л и г и м о д е л и
деганда экинлардан маълум даражадаги ҳосилни олиш учун шарт-
шароитларга жавоб берадиган ва агрономик нуқтаи-назардан аҳамиятга эга
бўлган тупроқ хоссалари йиғиндиси тушунилади. Ҳар бир тупроқ типи учун
унумдорлик даражасини курсатувчи мвайян, ўзига хос бўлган хоссалар
курсаткичи мавжуддир. Тупроқ хоссаларининг оптимал параметрлари
асосида унумдорлик моделлари тўзилади.
Қуйида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, қора
тупроқлар
билан
бўз
тупроқларнинг
унумдорлигини
белгиловчи
хоссаларнинг кўрсаткичлари миқдори бир-биридан кескин фарқ қилади (17-
жадвал)
17 –жадвал
Демак, қора тупроқлар ва бўз тупроқлар моддий таркиби жиҳатдан
кескин фарқ қилса-да, аммо ана шу тупроқлар учун аниқланган ва
белгиланган хоссаларнинг мақбул параметрлари конкрет тупроқлар
шароитида юқори ҳосил олиш имкониятини беради.
Унумдорлик моделини тўзишда тупроқнинг эътиборга олинадиган
кимѐвий, физикавий хоссалари ва режимларининг умумий кўрсаткичлари
қуйидагилар:
ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
139
1) гумус миқдори, таркиби ва унинг заҳираси ва гумусли қатлам
қалинлиги;
2) ўсимликларга тез ва осон ўзлашувчи озиқ моддалар миқдори;
3) физик хоссаларининг оптимал курсаткичлари: зичлиги, структура
агрегатлари миқдори, дала нам сиғими, сув ўткзазувчанлиги, аэрацияси;
4) тупроқ профили тўзилишини характерловчи курсаткичлар: ҳайдалма
жумладан гумусли қатлам қалинлиги;
5) физик-кимѐвий хоссаларнинг курсаткичлари: тупроқ реакцияси,
сингдириш сиғими, алмашинувчи катионлар таркиби ва асослар билан
туйиниш даражаси сингарилар ҳисобланади. Тупроқларнинг кўпчилик
мақбул курсаткичлари, унинг фундаментал хоссалари (механик таркиби ва
гумусли ҳолати) билан бевосита боғлиқ. Механик таркиби ва гумус миқдори
тупроқнинг барча муҳим агрономик хоссалари ва режимига таъсир этади.
Ўсимликларнинг барча ҳаѐтий омиллари тенг аҳамиятга эга бўлиб,
уларнинг бирортасини бошқаси билан алмаштириб бўлмайди. Тупроқ
унумдорлигини ошириш ҳамда экинлардан юқори ва барқарор ҳосил олиш
учун ўсимликларнинг барча ҳаѐтий ва ўсиш омилларига бир вақтнинг ўзида,
тенг таъсир этиш зарур. Лекин бунда йўналтирувчи асосий омил (ѐки
омиллар группаси) ни аниқлай билиш жуда муҳим. Чунки ана шу омилга
таъсир этиш йўли билан, бошқа факторлар самарадорлигини юқори даражада
ошириб бориш мумкин. Масалан, қурғоқчилик зоналарида йўналтирувчи
омил ўсимликларни зарур миқдордаги сув билан таъминлашдир. Суғорилиб
деҳқончилик қилинадиган зоналарда ерларни Суғориш муҳим тадбир бўлиб,
бунда тупроқнинг қайта шўрланиши ва ботқоқланишининг олдини олишга
алоҳида эътибор бериш лозим. Демак, ўсимликлар ҳосилдорлигини
белгиловчи барча ҳаѐтий факторларга бир вақтнинг ўзида таъсир этиш
принципларини амалга ошириш, турли зоналарда тупроқ унумдорлигини
яхшилашнинг табақалаштирилган усулларидан фойдаланиш зарурлагини
талаб этади. Ўсимликларнинг ҳаѐтий факторларидан бирортасига бошқасини
ўзгартирилмаган ҳолда таъсир этиш натижасида, унинг самараси пасайиб
боради ва маълум шароитда экинлар хосилининг кескин камайишига олиб
келади. Бунга мисол қилиб Гельригельнинг ўсимликларга намликнинг
таъсирини урганишга қаратилган вегетатив тажрибалари натижаларини
курсатиш мумкин (18-жадвал).
18-жадвал
Гельригельнинг тажриба якунлари
Кўрсаткич
Тўлиқ нам сиғимига нисбатан тупроқдаги нам (фоиз)
миқдорига кўра ҳосил
5
10
20
30
40
60
80
100
Ҳосил бир идишда, дг
1
63
146
190
217
227
197
0
Ҳар 10 фоиз намликка
тўғри келадиган
қўшимча ҳосил
124
83
44
27
10
-15
-98
Do'stlaringiz bilan baham: |