Tuproqni analizga tayyorlash.
Машғулотнинг мақсади. Тупроқшунослик ва агрокимё лаборатория машғулотларининг асосий мақсади тупроқ, ўсимлик ва ўғитларни таҳлил қилиб услубларини ўргатишдан иборат.
Талаба амалий дарсларда фаннинг аҳамияти, унинг бошқа фанлар билан муносабати ва қишлоқ хўжалигидаги моҳиятини ўрганади. Машғулотда лаборатория таҳлиллари ўтказиш вақтида хавфсизлик техникасига риоя қилиш, электр асбобларидан фойдаланиш, кимёвий моддалар билан ишлаш ва турли мақсаддаги таҳлиллар учун намуна олиш қоидаларини ўрганади.
Тупроқшунослик ва агрокимё лабораториясида ишлаганда
асосий хавфсизлик қоидалари:
1. Ушбу инструкция билан танишмасдан туриб талабалар, аспирантлар ва илмий ходимларга лабораторияда ишлашга рухсат бериш қатъий таъқиқланади. Ходимларнинг инструктаждан ўтганлиги хавфсизлик техникаси лаборатория журналига имзо қўйиш билан қайд қилинади. Лаборатория раҳбари бу жавобгарликни ўз зиммасига олади.
2. Лабораторияда иш бажариш вақтида тозалик, тартиб ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинг. Чунки тартибсизлик, шошқалоқлик ёки ишдаги пала-партишлик кўпинча оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодисаларга олиб келади.
3. Лабораторияда сув ичиш, овқатланиш ва чекиш қатъиян маън қилинади.
4. Ўқитувчи билан иш режасини келишиб олмасдан талабаларни ишга киришиши маън қилинади.
5. Ҳамма кимёвий реактивларни фақат маҳсус мослашган этикеткаланган идишларда сақлаш керак. Қаттиқ ёки суюқ бўлишидан қатъий назар бир соат ҳам этикеткасиз ёки ёзувсиз сақланиши мумкин эмас.
6. Газ, сув ва электр асбобларни ишлатиш тугаши билан тезликда фойдаланилган жўмракларини ёпинг, электр асбобларини ўчиринг. Лабораториядан чиқатуриб кимёвий жараёнларни тугаганлигини столларда, мўрили шкафда, кейин ташқаридаги электр токини, газ ва сув ўчирилганлигини текшириб кўринг.
7. Хавфсизлик қоидаларини бузган шахслар маъмурият томонидан жавобгарликка тортилади.
Кислота ва қайноқ моддалар билан ишлаш қоидалари.
1. Сульфат кислотани суюлтириш сувга кислотани қуйиш йўли билан ўтказилади. Бу иш фақат иссиққа чидамли ва чинни идишларда олиб борилади. Чунки бунда анча миқдорда иссиқлик ажралиб чиқади.
2. Кучли нитрат, сульфат ва хлорид кислоталарини бир идишдан иккинчисига қуйиш фақат ишлаётган мўрили шкафда бажарилиши керак. Шкаф эшиклари имкони борича ёпилган бўлиши керак.
3. Кучли кислоталар билан ишлашда ҳимоя кўзойнакларини тақиш керак. Тутун чиқиб турадиган нитрат кислота ҳамда олиум билан ишлаганда кўзойнаклардан ташқари узун резина фартук (этак, пешбанд) тақиб олиш керак.
4. Этил спирти, эфир, бензол, ацетонсирка, этил эфири, айниқса углерод сульфиди, нитрол эфир ва бошқа ёқилғи ва осон ёнувчи суюқликлар (ОЁС) билан ишлашда очиқ олов, очиқ аланга, кучли қиздирилган юза яқинида (мисол учун электр плиткада) қиздириш ўказиш қатъиян таъқиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |