10
3.3-4 кундан кейин эксикатордаги сув парларига тўйинган тупроқли
стаканча эксикатордан олиниб копкоғи ёпилиб оғирлиги аниқланади, сўнгра
стаканча яна эксикаторда тўйинтириш учун қолдирилади.2-3 кун ўтгач
стаканча яна тортилади.
4.Бу ишни стакандаги тупроқ сув парлари билан тўла тўйингунга қадар,
яъни тупроқли стакан ўзгармас оғирликка келгунга қадар давом этдирилади.
5.Сўнгра тупроғи сув парларига тўла тўйинган, оғирлиги аниқланган
стаканча қуритгич шкафда 105 даражада ўзгармас оғирликка келгунга қадар
қуритилади. Максимал гигроскопиклик миқдори худди гигроскопик намлик
аниқлангандек ҳисоблаб топилади.
Керакли жихозлар: шиша ёки алюмин стаканчалар (бюкслар), тарози,
эксикатор, қуритгич шкаф.
3 – расм. Термостат. 4 – расм. Эксикатор.
ТУПРОҚНИНГ МЕХАНИҚАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳар бир тупроқ асосан уч қисмдан, яъни қаттиқ, суюк ва газсимон
қисмлардан ташқил топган.Тупроқ қатламлари орасида жойлашган ҳаводан
иборат бўлган газсимон қисм ўсимлик илдизлари ва тупроқда яшовчи макро ва
11
микроорганизмларни нафас олишлари учун зарур. Тупроқнинг суюқ қисми,
яъни тупроқ эритмаси ўсимликларни озиқланиши учун ҳизмат қилади. Бу икки
қисмнинг ҳусусиятлари тупроқ қаттиқ қисмининг таркиби ва ҳусусиятларига
бевосита боғлиқ бўлади, бунинг сабаби тупроқ қаттиқ қисмини ташқил этган
турли катталикдаги минерал зарраларни хилма-хил кимёвий ва
минерологик
таркибга эга бўлишидир. Шунинг учун ҳам тупроқ қаттиқ қисмини ташқил
этган зарралар хиллари ва миқдорларини ўрганиш, яъни тупроқ механиқавий
таркибини ўрганиш ва уни тахлил қилиш муҳим назарий ва амалий аҳамиятга
эга.
Тупроқ қаттиқ қисмидаги турли катталикдаги минерал зарраларнинг
нисбий миқдорига унинг механиқавий таркиби дейилади. Алоҳида катталикка
эга бўлган минерал зарра механиқавий элемент дейилади. Тупроқда
механиқавий элементларнинг бир нечта гурухлари ажратилади. Ҳозиргача
механиқавий элементларнинг Н.М.Сибирцев, А.Н.Сабанин ва В.Р.Вильямс,
В.В.Охотин,
Н.А.Качинский
лар
томонидан
ишлаб
чиқилган
классификациялари мавжуд. Бўлар ичида ҳама ерда қўлланилиб келинаётгани
Н.А.Качинский классификацияси ҳисобланади (1-жадвал). Бу классификацияда
механиқавий элементлар беш гурухга ажратилган. Бўлар ичида 1мм дан йирик
бўлган зарралар тупроқнинг скелет қисми деб, 1мм дан майдалари эса
тупроқнинг майин (мелкозём) қисми деб қабўл қилинган. Н.А.Качинский
тупроқдаги майин (мелкозём)
зарраларни икки гурухга, яъни физик қум ва
физик лой (соз) гурухларига ажратади. Физик қум гурухига диаметри 1-0,01мм
бўлган зарраларни, физик лой (соз) гурухига эса диаметри 0,01мм дан кичик
бўлган зарраларни бирлаштирди. Бу гуруҳларнинг нисбий миқдорларига кўра
тупроқнинг механиқавий таркиби белгиланади. Механиқавий таркибига кўра
тупроқлар қумли, қумлоқли, қумоқли ва лойли (созли) хилларга ажратилади.Ўз
навбатида қумоқли ва лойли (созли) тупроқлар енгил, ўрта ва оғир хилларга
бўлиниши мумкин (2-жадвал). Таркибида қум зарралари кўп бўлган тупроқлар
енгил, лойқа (гил) зарралари кўп бўлган тупроқлар оғир механиқ
таркибли
ҳисобланади.
12
Тупроқнинг механиқавий таркиби унинг бир қатор муҳим хосса ва
ҳусусиятларини белгиловчи кўрсатгич ҳисобланади. Айниқса тупроқнинг сув,
ҳаво, иссиклиқ, озуқа, қолаверса барча агрономик хоссаларини қай даражада
намоён бўлиши унинг механиқавий таркибига боғлиқ. Енгил механиқ таркибли
( қумли, қумлоқли) тупроқларнинг иссиқлик, ҳаво
хоссалари ва сув
ўтказувчанлик қобилияти яхши ифодаланган, уларни ишлов қуролларига
қаршилик кўрсатиш кучи ҳам камроқ, улар эртароқ етилади, яни улар «илик»
тупроқлар дейилади. Лекин бундай тупроқларни сув сиғими, сув
кўтарувчанлик қобилияти паст даражада ифодаланган ҳамда озуқа моддаларига
камбағал ҳисобланади. Оғир механиқ таркибли тупроқлар озуқа моддаларига
бойроқ, уларни сув сиғими, сув кўтарувчанлик қобилияти юқори
даражада
ифодаланган бўлсада уларни ишлов қуролларига қаршилик кўрсатиш кучи
юқорироқ бўлиб, улар зич тузилишга эга бўлганлигидан айрим сув-физик
хоссалари ноқулай ифодаланган. Бундай тупроқлар кечроқ етилади ва «совуқ»
тупроқ ҳисобланади. Демак тупроқларга бериладиган ишлов муддатлари,
усуллари ва меёрлари ҳам уларни механиқавий таркибга боғлиқ ҳолда
белгиланиши лозим. Агрономик нуқтаи назардан қулай шароитларга эга бўлган
тупроқлар енгил ва ўрта қумоқли тупроқлар ҳисобданади.
Do'stlaringiz bilan baham: