Тупроқ физикаси


§3.2. Тупроқнинг физик- механик хоссаларини аниқлаш усуллари



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

 
§3.2. Тупроқнинг физик- механик хоссаларини аниқлаш усуллари 
 
Тупроқнинг илашимлигини аниқлаш. 
Тупроқнинг илашимлиги деб
тупроқ бўлакчаларининг бир-биридан ажралиб кетишига ва майдаланишига 
сабаб бўладиган механик кучларга қарши тура олиш хусусиятига айтилади. 
Тупроқнинг бу хусусияти унинг механик таркиби, структуралилик ҳолати, 
кимѐвий таркиби, намлик даражасига қараб ўзгариб туради. Айниқса, тупроқ 
механик таркибининг ўзгариши унинг илашимлигига бевосита таъсир 
кўрсатади, яъни оғир тупроқларда илашимлик энг юқори, ўрта (қумоқ) ҳамда 
структурали тупроқларда – ўртача (оптимал) ва ниҳоят, енгил ва қумли 
тупроқларда паст бўлади. 
Иш тартиби.
1-усул. Илашимлиги аниқланмоқчи бўлган тупроқ 
тешиклари 3 мм ли элакчадан ўтказилади. Ундан катталиги 2х2х2 см ли 
ғиштсимон бўлакчалар тайѐрланади, бўлакчалар 105

С ҳароратда термостатда 
ўзгармас оғирликка келгунга қадар қуритилади. Сўнгра термостатдан олиб


72 
Аттерберг асбобидаги диск тагига қўйилади. Тупроқдан ясалган бўлакчалар 
бузилгунча диск устига аста-секин тарози тоши қўйиб борилади. Тупроқнинг 
тошни кўтариши унинг илашимлик даражасини кўрсатади. 
2-усул. Даладан келтирилган тупроқ намунаси тешиклари 7-5 мм ли 
элакчадан ўтказилади. Сўнгра ундан 50 дона агрегат бўлакча ажратиб олинади 
ва термостатда 4-5 соат давомида 105
0
С ҳароратда қуритилади. Қуритишдан 
мақсад, ютилган сувни (гигроскопик) буғлантириб юбориш ҳисобланади, чунки 
тупроқнинг намлиги ошиши билан унинг илашимлиги кескин камаяди, сўнгра 
термостатдан олиб, махсус тарозида агрегат бўлакчаларнинг илашимлиги 
аниқланади. Бунда ҳам худди биринчи усулдагидек, агрегат бўлакчалар техник 
тарозининг ўнг палласида мослаштирилган диск тагига қўйилади, тарозининг 
чап палласига эса тарози тошлари қўйилади. Таҳлил агрегат бўлакчалар 
бузилгунча давом эттирилади. Олинган маълумотлар илашимлик механик 
таркибига қараб агрегатларни (7-5 мм) бузиш учун соз (оғир) тупроқларда 8-10 
кг, тақир тупроқларда 20-35 кг, қумоқ тупроқларда 3-4 кг, қумли тупроқларда 
0,2-0,4 кг оғирлик талаб этишини кўрсатади. 
Кўпчилик ҳолларда илашимликни аниқлаш агрегатларнинг сувга 
чидамлигини аниқлаш (Виленский услуби) иши билан бир вақтда олиб 
борилиши мақсадга мувофиқдир, чунки бу иккала хосса маълумотлари 
тупроққа физик тафсилот беришга имкон беради. Масалан, тупроқ агрегатлари 
катта илашимликка эга-ю, лекин уларнинг сувга чидамлилиги жуда паст ѐки 
аксинча, илашимлик паст, лекин агрегатнинг сувга чидамлилиги юқори бўлади. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish