238
ѐрдамида таъминланиши эса электр ўтказувчанликни ўлчаш давомида етарлича
даражада аниқ натижаларни олишни таъминлайди.
Юқорида келтирилган барча усуллар «
яланғоч
» электродларнинг
тупроққа билан бевосита контакти учун мўлжалланган. 1940 йилгача бўлган
давр мобайнида тупроқшунослик йўналишида ягона ҳисобланган усул асосида
ушбу усулнинг турли хилдаги модификациялари ва вариантлари ишлаб
чиқилган бўлиб, бунда
электродларни такомиллаштириш, уларнинг тупроқ
билан контакт хусусиятларини яхшилаш ва шу каби йўналишларда ишланмалар
амалга оширилган. Бу кўринишдаги тадқиқот ишларига мисол сифатида
Кольрауш кўприги асос қилиб олинган қуйидаги муаллифлар ишларини
келтириб ўтиш мумкин:
а) Низенькова тадқиқотларида (1932) ушбу мақсадларда бурама мих
(шуруп) шакли кўринишидаги ва бир вақтнинг ўзида қазиш (бурғулаш)
вазифасини бажарувчи электрод таклиф қилинган, бунда қурилманинг иккинчи
электроди юза қисм бўйлаб
ерга уланиши амалга оширилади;
б) Т.Л.Ривкинд ва А.П.Баженовалар томонидан амалга оширилган
тадқиқотларда (1936) Кольрауш кўприги ѐрдамида ўзгарувчан ток шароитида
электр ўтказувчанликни аниқлаш ва электродлар ва тупроқ ўртасида мустаҳкам
боғланишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади, жумладан бунда махсус
кўринишда жойлаштирилган стакандан фойдаланилиб, унга ўрганилаѐтган
тупроқ намунаси жойлаштирилади, шунингдек бу ишларда тупроқнинг электр
ўтказувчанлик хусусиятини ўлчаш давомида ҳарорат ўзгаришлари ҳисобга
олиниши лозим бўлади;
в) Г.К.Давыдов томонидан амалга оширилган ишларда (1936), юқорида
тавсифланган кўринишдаги стакан компакт камера кўринишида тўлдирилиб,
ҳажми 500 см
3
га тенг бўлган шишадан ясалган
стакандан фойдаланилган ва
унга тупроқ намунаси жойлаштирилиб, электродлар туширилган;
г) С.И.Долгов тадқиқотларида (1937) турли хил – ясси ва цилиндрсимон
кўринишдаги электродлар турли хил материаллар (тошкўмир, латун, никел ва
ҳакозо) билан тўлдирилган ҳолатда синовларда текшириб кўрилган ва
натижалар солиштирма таҳлил қилинган.
1940 йилда тупроқ электр ўтказувчанлигини ўлчашда гипсли блоклар деб
номланувчи янги усул (Boujoucas, Mick, 1940) ишлаб чиқилган бўлиб, юқорида
келтирилган кўпгина услубий қийинчиликлар ҳал этилган. Ушбу усулнинг
асосий ғояси шундаки, бунда электродлар оралиғида электр қаршилик эмас,
балки тупроқ билан ўралган намликнинг алмашиниш ҳолатидаги баъзи оралиқ
муҳитдаги
қаршиликлар
ўлчанади.
Бунда
ўзгарувчан
ҳарактердаги
боғланишлар билан боғлиқ қийинчиликлар бартараф этилади,
электродлар
тупроқ ичида эмас, балки оралиқ муҳитга мустаҳкам ва ишончли қилиб
ўрнатилади. Бу кўриниш янгилик киритилиши натижасида олинувчи
натижаларнинг ишончлилик даражаси сезиларли ортган, шунингдек ўлчаш
диапазони кенгайган. Ушбу кўринишда, кўрсатилишича, лойли тупроқлар
шароитида яланғоч ҳолатдаги ўтказгичларда электр ўтказувчанлик фақат 10-
15% дан кам ҳолатлардагина ўзгариши аниқланган,
бунда блоклар усули
239
намлик 20-25% қийматдаги тупроқлар учун сезгир ҳисобланади. Бундан
ташқари, нисбатан устунликлардан бири сифатида бўлиниш эгри чизиқларини
олиш жараѐни ҳам нисбатан барқарорлашиши кузатилади.
Албатта, бу ғоянинг амалиѐтга жорий қилиниши бир қатор қўшимча
қийинчиликлар юзага келиши билан боғлиқдир. Масалан, оралиқ материал
яхши ҳолатдаги нам алмашиниш хусусиятига эга бўлиши учун, атрофдаги
тупроқдан тарқалувчи намликни идеал ҳолатда қабул қилиши,
турли хил
инерцияларсиз мувозанат ҳолатини юзага келтириши талаб қилинади. Ушбу
нуқтаи назардан классик материал сифатида гипс олиниб, бу модда ўзининг
ғоваклилиги, механик мустаҳкамлиги, гидрофиллиги каби хусусиятлари билан
алоҳида ажралиб туради.
Электр ўтказувчанликни ўлчашда типик ҳолатдаги гипс блокли датчик
кўпгина ҳолатларда қуйидаги кўринишга эга ҳисобланади. У иккита бурғулаб
тешилган жуда юпқа никел пластинкасидан ѐки иккита леонел парчасидан
ташкил топган бўлиб, улар электродлар сифатида таъсир кўрсатади,
кумуш
ѐрдамида қўрғошинли симлар унга пайвандланади. Электродлар гипс пастаси
(яхшиси –
1>
Do'stlaringiz bilan baham: