146
цилиндр, ўртача жойлаштирилган кичик цилиндрдаги сувнинг тупроқ
қатламлари бўйлаб фақат вертикал йўналишини таъминлайди. Сув сарфи мана
шу – кичик цилиндрдан ҳисобга олинади.
Катта цилиндрга бочкачаларни ўрнатишга мўлжалланган штатив
горизонтал ҳолда ўрнатилади. Штатив устига эса бочкачалар жойлаштирилади.
Бунда сув билан тўлдирилган бир бочкача жўмраклари билан ўрта (кичик)
цилиндр ичида иккинчи бочкача эса бошқа (катта) цилиндр ичида бўлади.
Дафтарга энг олдин сув сарфини ѐзиб бориш учун кузатиш ва вақтининг
биринчи соатида 2 мартадан ҳар 5, 10 ва 15 минутларда ҳисобга олиш тавсия
этилади. Агарда сувнинг сарфи жуда кўп бўлса бу вақтларни 3, 5, 10
минутларга тушириш мумкин. Лекин, бундай вақтда ҳам кузатишнинг биринчи
соати ҳисобга олиниб, у ҳисоб олинадиган вақтларга қараб тўғри
тақсимланиши шарт, чунки тупроқнинг сув ўтказувчанлик тезлиги билан
биринчи соатда кетган умумий сув миқдори ҳисобланади. Кейинги соатларга
ҳисоб олишни 30 ва 60 минутларгача узайтириш мумкин.
Шундан сўнг сув ўтказувчанлик аниқланади. Бунинг учун энг олдин сув
билан ҳар қайси цилиндрнинг 10 см ли белгиланган қалинлигида сув қатламини
вужудга келтириб дарҳол бочкачани сув келадиган жўмрагини очамиз.
Бочкачанинг иккинчи ҳаво кирадиган жўмракчаси эса дастлаб сув сатҳи устига
тегиб туриши лозим. Берилган сув тупроққа сингиши билан ҳаво кирадиган
жўмракча очилади ва ундан ҳаво кириши натижасида бочкани сув тушадиган
жўмракчасидан сув оқиб тушади. Цилиндрдаги сув сатҳи яна ҳаво кирадиган
жўмракчани бекитгунча сув оқиб туради. Демак, ҳаво кирадиган жўмракчанинг
бекитилиши Мариотта бочкачасида мувозанатни вужудга келтиради.
Мувозанат тупроққа шимиладиган сув ҳисобига бузилиб туради. Маълум вақт
ичида сарф бўлган сув (мл ҳисобида) бочкачадаги шкаладан фойдаланиб ѐзиб
борилади. Борди-ю, бочкачадаги сув тамом бўлса, учинчи бочкачадан
фойдаланилади. Сувдан бўшаган бочкачани яна сув билан тўлдириб қўйиш
керак. Тажриба 2-3 марта такрорланади (8-10 соат ичида).
Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги юқорида берилган С.В.Астапов
формуласи ѐрдамида ҳисобланади. Олинган маълумотлар махсус жадвал
тариқасида ѐки юқорида келтирилган график усулида ифодаланиши мумкин.
Далада олинган маълумотлар қуйидаги тартибда ѐзиб борилади:
Тартиб рақами
Сув сарфини
ҳисобга олиш вақти,
мин
Маълум вақтда
кетган сув миқдори,
мл
Сув ўтказувчанлик
тезлиги, мм/мин
Эслатма
. Борди-ю, сув ўтказувчанликни аниқлашда ПВН аппарати
бўлмаса, оддий ѐғочдан ѐки темирдан ясалган ҳар хил катталикдаги
квадратлардан фойдаланиш мумкин. Кузатишнинг ҳамма усулида ҳам зонасини
ташкил этиш, сувни ўз вақтида солиб туриш ва сарфланган сувни тўғри ҳисобга
олиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: