Туберкулёзнинг ташхислаш усуллари. Обектив ва клиник тахлилий текшириш усуллари. Туберкулин синамаси,функсионал текшириш усулари. Рентгенодиогностика ва бронхоскопия



Download 167 Kb.
bet3/16
Sana24.03.2023
Hajmi167 Kb.
#921455
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2-sil bemorlarini tekshirish usullari

Ҳансираш кўпинча ўпка силининг асоратларини спонтан пневмоторакс бўлак ёки ўпкани тотал ателектази, ўпка артерияси тизимида тромбоэмболияда биринчи ва асосий симптом бўлиб ҳисобланади. Плевра бўшлиғида тез ва кўп миқдорда экссудат тўпланганда ҳансираш кутилмаганда ва кучли ривожланган бўлади.
Кўкракдаги оғриқ трахея, ўпка, плевра, юрак, аорта, перикард, кўкрак девори, умуртқа поғонаси, қизилўнгач ва баъзан қорин бўшлиғи аъзоларининг касалликлари белгилари ҳам бўлиши мумкин. Ўпка силида кўкракдаги оғриқ яллиғланиш жараёнини париетал плеврага тарқалиб адгезив плеврит ривожланиши туфайли келиб чиқади.
Оғриқ нафас олганда, йўталганда, кескин ҳаракатларда пайдо бўлади ва кучаяди. Оғриқнинг локализацияси кўпинча ўпканинг зарарланган соҳасини кўкрак девори проекциясида бўлади, бироқ диафрагмал ва медиастинал плевра яллиғланганида оғриқ эпигастрал соҳага, бўйинга, елкага, юрак соҳасига иррадиация беради. Қуруқ сил плевритида оғриқ олдиндан ва узоқ сақланади. Оғриқ йўталганда, чуқур нафас олганда, кўкрак қафасига босилганда ва яллиғланишнинг жойлашишига қараб эпигастрал ёки бел соҳасига иррадиацияланиши мумкин.
Шу сабабли диагностик қийинчиликлар туғдиради. Экссудатив сил плеврити билан касалланганларда кўкрак қафасида оғриқ ўткир пайдо бўлади, лекин плеврал экссудат йиғилиши билан камаяди ва сўрилгунча бўғиқ бўлиб қолади. Ўпка сили ва бошқа яллиғланиш касалликларида оғриқларнинг кучсизланиши ва йўқолиши асосий касаллик регрессга учрамасдан ҳам бўлиши мумкин.
Силда учровчи ўткир перикардит ҳолатларида оғриқ доимий эмас ва кўпинча бўғиқ. У беморнинг олдинга букилган ҳолатида камаяди.
Суюқлик пайдо бўлганда перикардда оғриқ камаяди, аммо у йўқолганда оғриқ яна пайдо бўлиши мумкин.
Кўкрак қафасидаги бирдан пайдо бўлган оғриқ сил асорати спонтан пневмотораксда пайдо бўлади. Стенокардия ва миокард инфарктидан фарқли ўлароқ пневмотораксдаги оғриқ гапирганда вақтда ва йўталганда кучаяди ва чап қўлга иррадиация бермайди.
Қовурғалараро невралгияда оғриқ қовурғалараро нервлар жойлашган йўл бўйича чегараланган бўлади ва қовурғалар оралиғига босган вақтда кучаяди. Сил билан хасталанган беморларнинг плевра зарарланишидаги оғриқдан фарқли ўлароқ унда тана зарарланган томонга бурилганда оғриқ кучаяди.
Ўпка раки ва бошқа ўсма касалликларида кўкрак қафасидаги оғриқ доимий ва секин-аста кучайиши мумкин.

Download 167 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish