ТТЙМИ “ҲФХ” кафедраси
Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазаси фани
Катта ўқитувчи Нурматов Ҳ.М.
Мавзу: фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими (ФВДТ)
Режа:
1. ФВДТ нинг вазифалари
2. ФВДТ нинг куч ва воситалари
3. ФВДТ куч ва воситаларидан фойдаланиш ва молиялаштириш тартиби
4. Қутқарув техникалари наъмуналари
ФВДТнинг асосий вазифалари:
тинчлик ва ҳарбий даврда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
республика ҳудудидаги мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни прогнозлаштириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга, одамлар хавфсизлигини таъминлашга, хавфли технологиялар ва ишлаб чиқаришларнинг таваккалчилигини пасайтиришга, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа ташкилотлар фаолият кўрсатишининг барқарорлигини оширишга қаратилган мақсадли ва комплекс илмий-техник дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
бошқарув органлари ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун мўлжалланган куч ва воситаларнинг доимий тайёрлигини таъминлаш;
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги ахборотларни йиғиш, ишлаб чиқиш, айирбошлаш ва бериш;
аҳолини, бошқарув органларининг мансабдор шахсларини, ФВДТ кучлари ва воситаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш;
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат экспертизаси, назорати ва текширувини амалга ошириш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш;
фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга доир тадбирларни амалга ошириш;
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида фуқароларнинг, шу жумладан уларни тугатишда бевосита қатнашган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш;
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш;
вужудга келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан суғурта қилишнинг мақбул тизимини таъминлаш.
Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими (ФВДТ)
Функционал қуйи тизим
Ҳудудий қуйи тизим
Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими (ФВДТ) нинг даражалари
объектдаги
маҳаллий
республика
ФВДТ нинг ҳудудий қуйи тизимлари
Тошкент ш.
вилоят
Қорақолпоғистон Республикаси
ФВДТ нинг ҳудудий қуйи тизимлари бўғинлари
шаҳарча
қишлоқ
шаҳар
туман
Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими (ФВДТ) даражалари қуйидагиларга эга:
ФВ ни бартараф этиш куч ва воситалари
хабар қилиш,
алоқа, автоматлаштирилган
бошқарув ва ахборот таъминоти системаси
ФВ ни бартараф этиш бўйича моддий ва молия резерви
ФВДТ кундалик бошқарув органи
ФВДТ бошқарув органи
Fuqaro muhofazasining kuch va vositalari - favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish uchun maxsus tuzilgan tuzilmalar shaxsiy tarkibi va maxsus choralar ko'rishga mo'ljallangan zarur vositalardir.
Muhofaza kuchlari - harbiylashtirilgan va noharbiy: respublika, shahar (hududiy), idoraviy va ob'ektlarga bo'ysinuvchi yong'inga qarshi, qidiruv, qutqaruv, qutqaruv va favqulodda texnik bo'limlarini o'z ichiga oladi.
Fuqaro muhfazasii qo’shinlariga O'zbekiston Respublikasi fuqarolari :
- 18 yoshdan 60 yoshgacha bo'lgan erkaklar,
- 18 yoshdan 55 yoshgacha ayollar qabul qilinadi.
Safarbarlik ko’rsatmasiga ega bo’lgan Harbiy xizmatga majburlar, I, II, III guruh nogironlari, homilador ayollar, sakkiz yoshga to'lmagan bolalari bo'lgan ayollar, shuningdek, uch yoshga to'lmagan bolalari bor bo'lgan o'rta va oliy tibbiyot ma’lumotiga ega ayollar bundan mustasno.
Fuqaro muhofazasi to'g'risidagi
Qonunning 20-moddasi
Do'stlaringiz bilan baham: |