Ҳар бир давлатнинг соғлиқни сақлаш тизими олдига қўйиладиган асосий вазифаларидан бири бу - аҳолининг соғлигини сақлаш ва уни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ҳисобланади. Инсон учун атроф муҳит параметрларининг энг мувофиқ даражаларини яратиш масала-лари билан гигиена фани шуғулланади.

Аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари қаторига, туғилиш ва ўлим даражаси, жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари, касалланиш даражаси, аҳолининг узоқ умр кўриш муддати ва бошқалар киради.
Гигиена фанининг мақсади
Гигиена фани - мустақил фан бўлиб, одам организмига атроф муҳитдаги омилларнинг таъсирини ўрганиб, олинган натижалар асосида аҳоли учун энг мувофиқ яшаш, меҳнат қилиш шароитларини, овқатланиш тартиб-ларини, сув таъминоти, турар-жойлар билан таъминлаш масалаларини ишлаб чиқади.
Гигиена фанининг вазифалари.
-Атроф муҳит омилларини ўрганиш ва уларни одам организмига таъсир этиш хусусиятларни аниқлаш;
-Олинган натижаларга асосланиб одам организми учун бефарқ бўлган ва узоқ муддат давомида таъсир этганда ҳам зарарли таъсир кўрсатмайдиган гигиеник меъёрлар ва регламентларни ишлаб чиқиш;
-Ишлаб чиқилган меъёрлар ва регламент-ларни ҳаётга тадбик қилиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш.
Меҳнат гигиенасини асосий мақсади – умумий ва касб касалликларини камайтириш ва олдини олишга қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқиш.
Коммунал гигиена - инсонга табиий ва антропоген омиллар таъсирини ўрганадиган ва шулар асосида гигиеник меъёрларни, ҳамда санитария қоида-ларини ишлаб чиқадиган
Овқатланиш гигиенаси –озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати уларнинг инсон организмига таъсирини аниқлаш, озиқ-овқат маҳсулотларига қўйилган талаблар, уларни тайёрлаш, сақлаш ва қўллашга қаратилган санитар-гигиеник меъёрий кўрсаткичларни ўргатади.

Болалар ва ўсмирлар гигиенаси -ўсувчи организмга атроф муҳитда бор бўлган турли омилларнинг таъсирини ўрганиш ва олинган маълумотлар асосида болалар ва ўсмирлар организмига мослаштирилган ҳолда илмий асосланган гигиеник нормативларни, тавсияларни ишлаб чиқиш ва шунга мувофиқ соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиб хаётга тадбиқ қилиш вазифасини бажаради.
Радиацион гигиена бу — ИНМ (ионлантирувчи нур манбаларининг) инсон организмига таъсир қилишининг шарт-шароитлари ва оқибатларини ўрганувчи ва ионлантирувчи нур манбаларининг организмга салбий таъсирининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқувчи фан.

Инсон экологияси - бу одам ва атроф муҳит ўртасидаги ўзаро муносабат ҳақидаги фан.