Тсз: Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси


-модда. Солиқ ҳисоботини сақлаш муддати



Download 0,57 Mb.
bet34/261
Sana22.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#113410
TuriКодекс
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   261
Bog'liq
солиқ кодекси 2019

47-модда. Солиқ ҳисоботини сақлаш муддати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ ҳисоботи давлат солиқ хизмати органларида ва солиқ тўловчида ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати мобайнида сақланади.
(47-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-модда иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни билан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
8-боб. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.12.00.00 Солиқ маслаҳати]
48-модда. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти
Солиқ тўловчининг муайян солиқ ёки бошқа мажбурий тўловни тўлаш, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолатлар бўлган тақдирда, мавжуд солиқ қарзини узиш мажбурияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти деб ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 50-моддасининг тўртинчи, бешинчи қисмлари, 52-моддасининг тўртинчи — саккизинчи қисмлари, 54, 55-моддалари, 56-моддасининг иккинчи қисми, 60 — 65-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти солиқ тўловчининг ҳисобварағида етарлича пул маблағлари бўлган тақдирда, тегишли солиқ ёки бошқа мажбурий тўловни тўлаш учун банкка тўлов топшириқномаси тақдим этилган пайтдан эътиборан, солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов нақд пул маблағлари билан тўланганда эса пул суммаси банкка ёки ваколатли орган кассасига топширилган пайтдан эътиборан бажарилган деб ҳисобланади. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг депозит ҳисобварақларига ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатларининг кўчирма нусхалари солиқ тўловчи томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган тақдирда ҳам бажарилган деб ҳисобланади.
(48-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонуни таҳририда — 2013 й., 52-сон, 685-модда)
Солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммасини ўтказиш учун тўлов топшириқномаси солиқ тўловчи томонидан чақириб олинган ёки банк томонидан солиқ тўловчига қайтарилган тақдирда, шунингдек агар солиқ тўловчи банкка тўлов топшириқномасини тақдим этган пайтда бу солиқ тўловчининг ҳисобварағига қўйилган, қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда бажарилиши лозим бўлган, бажарилмаган талаблар мавжуд бўлса ҳамда солиқ тўловчи барча талабларни қаноатлантириш учун ҳисобварақда етарлича пул маблағларига эга бўлмаса, солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов тўланган деб ҳисобланмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 784-моддаси.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти ушбу Кодекснинг 10-бобида белгиланган тартибда ҳисобга олиш орқали ҳам бажарилиши мумкин.
Солиқ агентининг ушлаб қолинган суммаларни бюджетга ёки давлат мақсадли жамғармаларига ўтказишга доир мажбурияти ушбу модданинг иккинчи ва тўртинчи қисмларига мувофиқ бажарилган деб ҳисобланади.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш миллий валютада, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса чет эл валютасида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 193-моддасининг иккинчи қисми, 336-моддасининг саккизинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сонли қарори билан тасдиқланган Бож ставкалари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларнинг тарифлари.
Солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси солиқ тўловчи томонидан ушбу Кодексда белгиланган муддатларда тўланади. Ушбу Кодекснинг 9-бобида назарда тутилган ҳолларда солиқ тўловчига солиқ ва (ёки) бошқа мажбурий тўловни, шунингдек пеняни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин.
Солиқ мажбуриятининг солиқ тўловчи томонидан бажарилмаганлиги ёки ушбу Кодексда белгиланган тартиб бузилган ҳолда бажарилганлиги унга нисбатан солиқ мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш чораларини қўллаш учун асос бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 59, 62 — 65-моддалари.
Солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқариш давлат солиқ хизмати органлари томонидан ушбу Кодексда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилган ҳолларда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти давлат солиқ органининг ёзма талабномаси олинган санадан эътиборан юзага келади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 260-моддасининг ўнинчи қисми.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек молиявий санкциялар бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига қуйидаги тартибда ўтказилади:
асосий сумма;
ҳисобланган пеня;
жарималар.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish