Тсз: Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси


-модда. Солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш



Download 0,57 Mb.
bet49/261
Sana22.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#113410
TuriКодекс
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   261
Bog'liq
солиқ кодекси 2019

68-модда. Солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш
Солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш давлат солиқ хизмати органи томонидан ҳар бир солиқ тўловчи бўйича ҳамда у тўлаётган барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича, солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, шу жумладан электрон шаклда шакллантириш ва юритиш орқали амалга оширилади.
Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базаси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботларининг маълумотлари, ушбу Кодекснинг 84-моддасида назарда тутилган органлар, ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган маълумотлар, шунингдек давлат солиқ хизмати органлари бошқа манбалардан тўплаган, шу жумладан солиқ текширувлари вақтида тўплаган ахборотлар асосида шакллантирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 43 — 46, 93, 94-моддалари.
Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Ушбу модданинг қоидалари товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга, шунингдек ундирилиши тегишли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган бошқа мажбурий тўловларга татбиқ этилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг VIII бўлими («Божхона тўловлари»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органларида мавжуд бўлган солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари заруратга қараб, лекин йилига кўпи билан бир марта кейинчалик солиқ солинадиган базага тузатишлар киритиш учун солиқ тўловчида кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказишни амалга оширишга ҳақли.
Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(68-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish