226-модда. Солиқ тўлаш тартиби Олдинги таҳрирга қаранг. «Қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳар ойда кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
(226-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. Импорт қилинадиган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
(226-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 401-боб. Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби 2261-модда. Соддалаштирилган тартибни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари Солиқ даври давомида ялпи тушуми уч миллиард сўмдан ошмайдиган юридик шахслар, шу жумладан ягона солиқ тўлови тўловчилари ҳисобланган юридик шахслар қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг ушбу бобда белгиланган соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқига эга.
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш учун ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш тўғрисида ёзма хабарномани қуйидаги муддатларда тақдим этади:
ўтган йил якунлари бўйича ялпи тушуми уч миллиард сўмдан ошмаган юридик шахслар — жорий йилнинг 1 февралидан кечиктирмасдан;
солиқ даври давомида ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошган юридик шахслар — ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошган ойдан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан;
ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш истагини билдирган юридик шахслар — ҳисобот даври бошланишидан бир ой олдин, янги ташкил этилган юридик шахслар эса, ўз фаолиятини амалга оширишни бошлагунга қадар.
Солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига:
ушбу модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошисида кўрсатилганлар — ҳисобот йилининг бошидан;
ушбу модданинг иккинчи қисми учинчи хатбошисида кўрсатилганлар — ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошган ойдан кейинги ойнинг бошидан;
ушбу модданинг иккинчи қисми тўртинчи хатбошисида кўрсатилганлар — ҳисобот даврининг бошидан, янги ташкил этилганлар эса, фаолиятини бошлагандан ўтади.
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибидан ихтиёрий равишда воз кечилганда солиқ тўловчилар ушбу Кодекснинг 35 — 40-бобларида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибига ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибига ўтиш тўғрисида ёзма хабарнома тақдим этилган ойдан кейинги ойнинг бошидан ўтади.
Солиқ даври давомида ялпи тушуми уч миллиард сўмдан ошган, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар, ялпи тушуми белгиланган меъёрий миқдордан ошган ойдан кейинги ойнинг бошидан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибига ўтади.
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибига ўтилганда юридик шахс ушбу тартибга ўтилган пайтдан эътиборан товар-моддий захираси, узоқ муддатли активлар қолдиқлари, шунингдек тайёр маҳсулот қолдиқлари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ушбу Кодекснинг 218-моддасида белгиланган талабларни инобатга олган ҳолда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибини қўллаётган ёки ушбу тартибга ўтган солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтишга ҳақли эмас.
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар ушбу Кодекснинг 37-бобида, бошқа қонун ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида, алоҳида ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгилаган имтиёзларни қўллаш ҳуқуқига эга.
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчига тақдим этилаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қўшилган қиймат солиғи ставкаси ва суммасини кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактура тақдим этиши шарт.
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактура қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибини қўллаётган солиқ тўловчи учун ушбу Кодекснинг 218-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш учун асос бўлади.