Олдинги таҳрирга қаранг.
17) жамғарма сертификатлари, давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек банклардаги омонатлар бўйича фоизлар ҳамда ютуқлар;
(179-модданинг 17-банди Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари ва фондларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан вакил қилинган органнинг хулосаси бўлса, Ўзбекистон Республикасининг илмий-техника ҳамкорлиги соҳасидаги халқаро шартномалари доирасида бевосита жисмоний шахснинг грант берувчидан олган гранти суммаси.
(179-модданинг 18-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Илмий-техника ҳамкорлиги бўйича халқаро ва хорижий ташкилотлар ва фонд ҳамда халқаро битимлар грантлари доирасида чет элдан келтирилган пул маблағлари ва ускуналарга хулосаларни бериш Тартиби» (рўйхат рақами 438, 18.05.1998 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(179-модданинг 19-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20) меҳнат шартномаси бекор қилинганида энг кам иш ҳақининг ўн икки баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари (шу жумладан оиланинг бемор аъзосини парваришлаш нафақаси) мустасно, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хайрия ва экология жамғармаларидан жисмоний шахсларга бериладиган ёрдам тусидаги тўловлар;
(179-модданинг 20-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекснинг 109-моддаси.
21) олинган алиментлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96 — 134-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22) фуқароларнинг суғурта товони сифатида оладиган суммалари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 934-моддаси.
23) қонун ҳужжатларида давлат стипендиялари учун белгиланган миқдорларда таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан тўланадиган стипендиялар;
(179-модданинг 22 ва 23-бандлари Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддаси.
24) уй-жой-коммунал хизматларига ҳақ тўлаш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар ойлик компенсация пул тўловлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сонли Фармони билан тасдиқланган «Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахсларнинг имтиёзли тоифалари рўйхати».
25) давлат пенсиялари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 289 — 291-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(179-модданинг 26-банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
27) жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари, улар бўйича фоиз даромадлари, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тўловлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28) фуқароларнинг солиқ солинадиган ва Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари тўлови учун йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг суммалари;
(179-модданинг 28-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
29) юридик шахслар муассисларининг (иштирокчиларининг) ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектига — юридик шахсга унинг мажбуриятларини бажариш учун йўналтириладиган даромадлари суммалари. Ихтиёрий тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган ёки тугатиш тартиб-таомили тўхтатилган ва фаолият қайта тикланган тақдирда, ушбу имтиёз қўлланилмайди ва солиқ суммаси имтиёз қўлланилган бутун давр учун тўлиқ миқдорда ундирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
30) қуйидаги жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари:
ёш оила аъзолари томонидан якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришни ушбу мақсадлар учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банкларнинг кредитлари ҳисобидан амалга ошираётган қурувчи шахслар, шунингдек уларнинг мазкур кредитлар бўйича биргаликдаги қарз олувчи бўлган оила аъзолари томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда.
(179-модданинг 30-банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган «Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилишига «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисида»ги низом, «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2792, 26.05.2016 й.).
Ушбу бандда кўрсатилган мол-мулк олинган (мол-мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан беш йил ичида сотилса, мазкур бандда назарда тутилган даромадларга белгиланган тартибда солиқ солинади.
(179-модданинг 30-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31) фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг:
Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммалари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2107, 27.05.2010 й.).
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган суммалари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни 10-моддасининг бешинчи, олтинчи қисмлари, «Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2111, 04.06.2010 й.).
(179-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан 31-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32) жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномаси бўйича) олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадлар, агар мазкур улушлар, пайлар ва акцияларни бериш яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилса;
(179-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонунига асосан 32-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33) пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлик учун олган даромадлари;
(179-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан 33-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34) акциядорлик жамиятлари чет эллик ходимларининг бошқарув ходими сифатида ўз фаолиятидан олган даромадлари.
(179-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан 34-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |