В. Юлдашев фаолият кўрсатаётган мактаб туманда иқтисодий билим асослари фанидан “маҳорат мактаби” бўлиб, туман ўқитувчиларининг маҳоратини оширишга катта хисса қўшиб келмоқда.
Янги авлод дарсликларини тажриба-синовдан ўтказиш бўйича туман методика кабинетининг эксперт гуруҳи аъзоси сифатида «иқтисодий билим асослари» дарсликларини такомиллаштиришда ўзининг амалий таклифлари билан фаол иштирок этиб келмоқда.
В Юлдашев 2014 йил 25 августда меҳнат фаолиятида юксак натижаларга эришганлиги учун туман Хокимининг фахрий ёрлиғи билан мукофатланган.
Педагог президентимиз Ислом Каримовнинг “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши керак” – деган сўзларини ўзига дастурил амал қилиб олиб дарс жараёнида ўзи яратган 50 дан ортиқ кўргазмали қуроллар ва тарқатма материаллардан маҳорат билан фойдаланиши натижасида ўқувчиларида ўзлаштириш самарадорлигининг ўсишига эришмоқда.
Мустақилликка эришган дастлабки кунларимиздан бошлаб Мухтарам Президентимиз мамлакатимиз фуқаролари олдига “Пировард мақсадимиз ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятни барпо этишдан иборат.” – деган мақсадни қўйдилар.
Мазкур мақсад асосида биринчи навбатда иқтсодиётни устун турмоғи, унинг ички мазмунини ташкил қилмоғи, айнан иқтисодиёт, уни янада ривожлантириш муаммолари мамлакатимиз сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири қилиб белгилаб берилди. Ушбу масалаларни амалга оширишда дунёда “ўзбек модели”деб тан олинган бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш тамойиллари белгилаб берилди. Мазкур масалаларнинг амалга ошрилиши мамлакатимизни сиёсий-иқтисодий мустақил давлатга айлантириб, жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини топиши, жаҳон бозорига кириб бориши имконятларини беради. Айнан ана шу вазифаларни амалга ошириш учун бугунги кун талабларига жавоб берадиган, рақобатдош кадрлар тайёрлаш таълим жараёнининг асосий мақсадларидан биридир. Мазкур масала узлуксиз мажбурий таълимнинг барча босқичларида ўқитиладиган иқтисодий таълимнинг мақсадини ҳам ташкил этади.
Бугунги кунда кўпчилик томонидан «ахборот асри» деб номланган янги аср – XXI асрнинг кадрларга нисбатан қўйилаётган талабларига эътибор қаратсак, қуйидагиларни гувоҳи бўлишимиз мумкин. Яъни XXI асрнинг кадрлари;
Ўз билимларини мунтазам ошириб боришлари;
Ахборотларни тўплаш;
Уларни таҳлил қилиш;
Ахборотни қайта ишлаш ва уларни узатиш;
Муаммолар ва келишмовчиликларни ҳал этиш;
Мустақил қарор қабул қилиш;
Ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик қилиш;
Илғор технологиялардан фойдалана олиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш;
Шу билан бирга иш ўринларидаги асосий вазифалар компьютерлар зиммасига юкланиб борар экан, ходимларнинг тобора кўпроқ қисми мослашувчанлик ва муаммоларни ҳал этиш йўлида тинмай изланишда. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда иқтисодий билим асослари фанини ўқитишда педагог ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакаларини шакллантириш орқали компетентлилик даражаларини юксалтиришни ўзининг асосий вазифларидан бири деб баҳолайди.
Мактаб иқтисодий билим асослари методика бирлашмаси раҳбари сифатида ёш педагогларнинг касб-маҳоратини оширишга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Билим масканида ва ўзи истиқомат қилаётган маҳаллада ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этиб, мамлакатимизда мустақиллик йилларида таълим соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий самараларини тарғиб қилиб келмоқда.
Юқори малакали педагог, фидойи ва жонкуяр инсон сифатида ҳамкасблари ва маҳалла аҳли ўртасида ҳурмат қозонган.
Мактаб директори: К Сейтимбетов
Do'stlaringiz bilan baham: |