Тригонометрик нивелирлаш А ва В нуқталар орасидаги нисбий баландликни hBC тригонометрик нивелирлаш билан аниқлаш қуйидаги қоидага асосланган (14.1-шакл).
А нуқтанинг устига тахеометр (теодолит) ўрнатилади, В нуқтанинг устига ВЕ рейка ўрнатилади. А нуқта устидаги асбоб трубаси айланиш ўқи баландлиги – асбоб баландлиги дейилади ва i ҳарфи билан белгиланади, рейканинг узунлиги ҳарфи v билан белгиланади. ОЕ чизиқнинг қиялик бурчаги ва унинг горизонтал қўйимини d тахеометр ёрдамида ўлчаб:DE d tg топамиз
Шаклда кўриниб турибдики hV d tgi
H d tg i – V (14.1)
Агар iV бўлса (14.1) кўринишида бўлади:
Hd tg (14.2)
Формула (14.2) формула (14.1)га қараганда соддароқ. План олишидан олдин рейкада асбоб баландлиги бирор тасма ёки рангли лента билан белгиланади. Вертикал бурчакни ўлчашда объектив горизонтал иш рейканинг учига эмас асбоб баландлигини билдирувчи белгига тўғриланади.
14.2. Тафсилотларни тахеометрик планга олиш Планга олиш план олиш асоси ҳисобланган нуқтадан қуйидаги тартибда бажарилади. Нуқтанинг устига тахеометр марказлаштирилади. Унинг лимби шундай ориентирланадики, ўнг айланада қараш трубасини иккинчи нуқтага қаратганимизда горизонтал доирадан олинган саноқ иккинчи томоннинг дирекцион бурчагига тенг бўлсин. Унинг учун горизонтал доира алидадаси саноғи дирекцион бурчакга тенг қийматга қуйилади. Лимбни ҳаракатлантириб қараш трубаси визир ўқи иккинчи нуқтага қаратилади. Бундай пайтда лимбнинг номи х ўқи бўйича ориентирланган бўлади. Шунинг учун ўнг доирада тафсилотларни планга олаётганда горизонтал доирадаги саноқ олинаётган нуқталар йўналишининг дирекцион бурчагини беради.
Агар тафсилотларни планга олиш теодолит йўли нуқталаридан бажарилаётган бўлса, лимб х ўқига нисбатан ориентирланмасдан теодолит йўли йўналиши бўйича ориентирланади. Унда горизонтал доирадаги саноқ биринчи томон йўналиши билан планга олинаётган нуқта орасидаги бурчакни қийматини беради.
Тафсилотларни планга олиш учун рейка жой рельефи ва контурнинг ҳарактерли нуқталарига қўйилади. Кўриш трубасининг вертикал иш нуқта устида турган рейканинг ўртасига қаратилади ва дальномер иплари бўйича масофа саноғи, вертикал ипни асбоб баландлигига қаратиб (наведение) горизонтал ва вертикал доиралардан саноқ олинади.
Жадвалда тахеометрик план олиш журналининг наъмунаси берилган. Тафсилотларини планга олиш учун рейка ўрнатилган нуқталар пикетлар дейилади. Пикетларни шундай ҳисоб билан танлаш керакки, камроқ пикет олиб жойнинг тўлиқ тафсилотини олиш имконияти бўлсин. Бир қияликларда ва яхши кўринган рельефларда 1:1000 масштабли планда ҳар 30 м. ва 1:2000 масштабли планда ҳар 20 м пикетлар танланади.