Тўрақўрғон туман хокимлигига
Наманган вилоят Тўрақўрғон туман Ёртепа МФЙ фуқороси Нўманов Дилмурод Қосимжоновичдан
М У Р О Ж А А Т Н О М А
Аввал ўзим хаётим хақида қуйидаги маълумотларни маълум қилай, мен Наманган вилояти Мингбулоқ тумани Гулбоғ қишлоғида оддий мехнаткаш оилада 1993-йил 7-май куни туғилганман. Гўдаклик вақтимда отам оиладан кетиб қолган экан, онам 11 ёшимда оламдан ўтганлар мен тоғам бўлмиш Нуралиев Одилжон қўлида қолганман, тоғам мени Сирдарё вилоят Бахт шахар ўғил болалар махсус коллежига берганлар. Бу коллежни битириб Наманган шахридаги болалар қабулхонасига бордим иш сўрадим. Наманган шахар Ички ишлар сохасида ишлаб турган Усмонов Муроджон исмли ходим билан учрашиб қолдим, бу одам ўзининг етим қолгани ва етимхоноада катта бўлгани айтиб сен менга ўғил бўлиб кетсанг фарзандларим қатори иш билан таъминлайман деб тушинтирди, мен бу таклифга рози бўлдим ва Усмонов Муроджон ака оиласила яшай бошладим. Ха бу даврда 16 ёшда эдим. Қўлимдан анча бунча иш келиб қолган эди.
Ўтган даврда Муроджон ака онамдан қолган мерос ховли, уй хақида гапириб меросни сени номинга ўтказамиз деб тушинтирдилар, ха меросни мени номимга хужжатлаштирдилар сунгра меросни мени номимдан шу махаллада яшовчи Нуриддин исмли фуқорога сотиб юбордиларю Сотилган мерос пулга келажакда сенга уй олиб бераман, ишга жойлайман деб ишонтирдилар. Кейинчалик мерос пулини хўзмак очиш учун сарфладилар, мени шу хозмакда юк ташувчи ва туширувчи вазифасига ишга олдилар, мен сидқидилдан ишлай бошладим шу тариқа хаётим мехнат билан ўтди ва вояга еттим.Муроджон ака мана катта бўлдинг сен энди оила қурасан бунинг учун пул керак деб Қозоғистон Республикасига ишга юбордилар ва ишлаб пул топиб келдим. Нихоят 2019 йил сентабр ойида мени уйладилар, оилали бўлдим. 2020 йил бир ўғил фарзандли бўлдим. Фарзандли бўлгунимга қадар шу Муроджон ака оиласида яшадик, сунгра боғ ховлига кўчириб қўйишди. Алохида яшай бошладик энди бизга хам егувлик, тирикчилик керак эди ўзимни шу оила фарзанди деб билиб хўзмак кассасидан бесороқ пул олганим тўғри. Шундан сўнг 2020-йил ноябр ойида огай онам бўлмиш Вилоят онамга ўз вақтида дори олиб келмадинг ва кассадан пул ўғирладинг деб мени қиш-совуқ кунларга қарамай уйдан чиқиб кетишга мажбур қилишди. Фпрзандим ва турмуш ўртоғимни қайнотам уйига жойлаб ўзим кўчада қолдим, бора ерим йўқ эди, қайноиам ховлисида яшаш менинг ғуруримга туўри келмас эди. Шу қишлоқдаги ўрьоқларим уйида ётиб яшаб юрдим, кейинчалик қайнотамни таклифи билан қайнотам ховлисида яшаб келмоқдаман.
Бу давр оралиғида оилам билан яшаб турган уйни деразаларинива, эшикларни қулфларини бузиб, уйга кирдилар ва пул олгансан бахонасида уйдан пул қирдилар пул топаолишмагач келинчак учун тилла тақинчоқларни олиб кетишди, ўзимга –ўзим савол берабошладим нега бундай холатларин қилишди? Тушинмайман. Муроджон ака қайнотамни уйига келиб кўчини олиб кет деб қайнотам билан келишмовчиликни келиб чиқарди хамда менга хабарлар жўнатиб(смс) қўлимга тушсанг ўлдирамиз деган маълумотларини ёзишмоқда, кўчада юргани қўрқаман чунки мени хечкимим йўқ, химоячим йўқ бир чин етим боламан. Шундай бўлишига қарамасдан ва сўрамасдан пул олганлигимнит ўйлаб Муроджон акани олдига бориб кечирим сўрадим аммо Муроджон ака хўзмакни хисб – китоб қилдик 177 000 000 сўм камомад чиқди шу пулни топиб келсанг кечираман деб жавоб қилди. Бу нохақликни эшитиб нима қилишимни билмай олдидан чиқиб кетдим. Менда қуйидаги фикрлар хаёлимдан ўтди ва мурожаат қилишга мажбур бўлдим.
Мени фарзандликка суд қарори билан сиқариб олганларми? Бу хақда хеч нима билмайман.
Мени 16 ёшда олиб келиб ишлатиб, боқган ва уйлантирган бўлсалар ўз мехнатим хисобига бўлган хисоблайман, чунки шунча йил ишлаб оилали бўлса хам на ойлий иш хаққи на пул бермаганлар.
Мени ота жойимдан махрум қилдилар.
Хаёида мен ўта қийландим.
Меросимни қандай қўлга киритишимни билмайман, ахир хаётимни озиригача қайнотамни уйида яшаш олмаймизку, менга хам уй, ватан керакку ахир, нима қилай? Бу хаётдан воз кечиб ўзимни –ўзим йўқ қилайми?
ЁРДАМ БЕРИНГЛАР деб: Нўманов Дилмурод Қосимжонович
06.02.2021
Do'stlaringiz bilan baham: |