Транспорт воситаларида хизмат кўрсатиш тўҒрисида шартнома № 2017 йил Гагарин ш. «Дўстлик пахта тозалаш»



Download 18,96 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi18,96 Kb.
#273056
Bog'liq
ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ХИЗМАТ ЛЎРСАТИШ


ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДА
ШАРТНОМА № ____
«____» ____________ 2017 йил Гагарин ш.

«Дўстлик пахта тозалаш» АЖ низоми асосида харакат қилувчи раиси Қ.Оролов кейинги ўринда бундан буён “Тўловчи” деб номланади, “Мирзачўл дон ташиш транспорт” МЧЖ низом асосида харакат қилувчи раҳбари М.Сариев кейинги ўринларда “Иш бажарувчи” деб номланади.
1.ШАРТНОМАНИНГ МАЗМУНИ
1.1. “Иш бажарувчи” “Буюртмачи” нинг буюртмасига асосан 2017 йил пахта ҳосилини терим майдонларидан ўзига қарашли ПҚҚМга ташиб беради, “Буюртмачи” эса қилинган хизматлар учун “Иш бажарувчи” га буюртма томонидан тасдиқланган йўл варақлари, юк хатлари ва таққослаш далолатномаларига асосан шартноманинг 2.2 бандида кўрсатилган нархларда ташилган пахта хом ашёсини ҳақини тўлаб беради.
2. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2. “Иш бажарувчи” “Буюртмачи” нинг буюртмасига асосан соз, пахта хом ашёсини ташиш учун мўлжалланган транспорт воситаси билан таъминлайди, пахта хом ашёсини ташишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган холда белгиланган холда белгиланган манзилга олиб боради.
2.2. “Буюртмачи” кўрсатилган транспорт хизматлари учун “Иш бажарувчи” га “Буюртмачи” томонидан мухрланиб тасдиқланган буюртма қоғози ва “Буюртмаси” билан “Иш бажарувчи” ўртасида тузилган ушбу шартномага асосан “Иш бажарувчи” томонидан масофалар тўғрисидаги маълумотлар аниқ белгилангандан кейин қонунда беогиланган муддатларда тўлаб берилади.
Иш бажарувчи” билан “Буюртмачи” ўрталарида мухр билан тасдиқланган хужжат тўлиқ расмийлаштирилмаганда, тўлов амалга оширилмайди.
2.3. “Иш бажарувчи” томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги хужжатлар нусхаси хар 10 кунликда тўловни амалга ошириш учун “Буюртмачи” га тақдим қилиши шарт.
2.4. Техника воситаларини ЁММ билан таъминлаш “Иш бажарувчи” томонидан амалга оширилади.
2.5. “Иш бажарувчи” пахта хом ашёсини ортиш тушуриш ишларини ўзи амалга оширганда ўз техникаси билан бунда “Буюртмачи” томонидан тўлов “Иш бажарувчи” га ўртасида тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб тақдим қилингандан кейин хақ тўланади.
3. КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАР УЧУН ҲИСОБ КИТОБ ТАРТИБИ.
3.1. “Буюртмачи” “Иш бажарувчи” га ушбу шартномада кўрсатилган транспорт хизматларига “Буюртмачи” ташиб берилган пахта хом ашёси учун “Мирзачўл дон ташиш транспорт” МЧЖ колкуляцияга асосан тўлайди ва ойлик режага асосан 15% олдиндан тўловни амалга оширади. Нархнома хулосаси илова қилинади.
3.2. “Иш бажарувчи” пахта хом ашёсини ортиш тушуриш ишларини ўзи амалга оширганда ўз техникаси билан бунда “Буюртмачи” “Иш бажарувчи” га хар бир тонна ортилган пахта хом ашёси учун “Мирзачўл дон ташиш транспорт” МЧЖ колкуляцияга асосан тўлов амалга оширилади. Шартноманинг 2.5 қисмида кўрсатилган тегишли хужжатлар ва таққослаш далолатномаси расмийлаштирилганидан кейин.

4. ФОРС-МАЖОР.
4.1. Томонлар ўз мажбуриятларини ёнғин, ер силкиниши, харбий харакатлар, хукумат қарорлари, сув босиши ва бошқа енгиб бўлмас куч таъсири остида бажара олмасалар Ушбу шартнома бўйича жавобгар бўлмайдилар, лекин бўлган холат тўғрисида 10 кунлик муддат ичида бошқа томонларни ёзма равишда хабардор қилишга мажбур.
5. ТОМОНЛАРНИНГ МУЛКИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ.
5.1. Ушбу шартнома юзасидан келишмовчиликлар ўзаро хал қилинишининг имконияти бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда хўжалик судлари орқали кўриб чиқилади.
5.2. Хар икки томондан шартнома шартлари бузилган тақдирда шартноманинг бузилган миқдорига нисбатан хар бир кечиктирилган кун учун 10 % пеня тўлайди, лекин пеня миқдори талаб қилинаётган миқдорнинг 50 %дан ошмаслиги шарт.
6. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР
6.1. Ушбу шартнома икки нусхада тузилиб хар қайсиси тенг юридик кучга эга бўлади, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш хар икки томоннинг розилиги билан амалга оширилади, агарда хар икки томон келишолмаган тақдирда хўжалик судига мурожаат қилинади.
6.2. Шартноманинг хизмат кўрсатиш муддати _______ сентябр 2017 йилдан 31 декабр 2017 йилгача амал ыилади. Тўлов бўйича тўлов тўлиқ амалга оширулганга қадар.

7. ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ

БУЮРТМАЧИ” “ИШ БАЖАРУВЧИ”


Дўстлик пахта тозалаш” АЖ “Мирзачўл дон ташиш транспорт” МЧЖ
х/р 20210000200393952001 х/р 2028000100468695001
ОАТБ “Агробанк” Дўстлик филиали АТБ “ Халқ банк” Мирзачўл филиали
МФО: 00129 ИНН: МФО: 00130 ИНН: 303337843

Раиси: ____________Қ.Оролов Рахбар: _____________ М.Сариев
Download 18,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish