Транспорт воситалари таснифи Автомобиллар ўлчами ва масса кўрсаткичларининг жоиз чегаралари



Download 37,68 Kb.
bet1/3
Sana09.07.2022
Hajmi37,68 Kb.
#764080
  1   2   3
Bog'liq
Ljgistika амалий 3


Транспорт воситаларнинг турлари, вазифаси ва синфланиши
Режа:



  1. Транспорт воситалари таснифи

  2. Автомобиллар ўлчами ва масса кўрсаткичларининг жоиз чегаралари

Транспорт воситаси дейилганда юк ва пассажирларни ташишга мўлжалланган ишлаб чиқариш жиҳози тушунилади. Автомобил транспорти воситалари икки гуруҳга бўлинади:
а) ўзиюрар, яъни харакатлантирувчи двигатели бор автомобиллар ва тягачлар;
б) ўзиюрмас, яъни автомобиллар ва тягачлар уланмасида ишловчи тиркама (прицеп) ва ярим тиркамалар.
Автомобил транспорти воситаларининг аниқ шароитда самарали фойдаланилишини белгиловчи бир қанча эксплуатацион хусусиятлари мавжуд. Автомобилларнинг асосий эксплуатацион хусусиятларига қуйидагилар киради: динамиклиги, ёнилғи тежамкорлиги, бошқарилувчанлиги, турғунлиги, ўтағонлиги, харакатланиш равонлиги, сиғдира олишлиги, мустаҳкамлиги, чидамлилиги, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга мослиги, ортиш-тушириш ишларини бажаришга мослиги.
Автомобилнинг динамиклиги дейилганда унинг маълум йўл шароитларида юк ва пассажирлар билан биргаликда иложи борича максимал ўртача тезлик билан харакатлана олиши тушунилади. Автомобилнинг динамиклиги қанча яхши бўлса, ташиш учун зарур вақт шунча кам бўлади, бинобарин автомобилнинг иш унуми юқори бўлади, яъни муайян вақт бирлигида аниқ, масофага юк ёки пассажирларни кўп миқдорда таший олади. Автомобил­нинг динамиклиги унинг тортиш ва тормозлаш хусусиятларига боғликдир.
Автомобилнинг ёнилғи тежамкорлиги дейилганда, унинг харакатланиши учун ёқилаётган ёнилғи қувватидан оқилона фойдаланиш тушунилади. Ёнилғи тежамкорлиги ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлган эксплуатацион хусусиятдир, чунки ёнилғи харажати умумташиш таннархининг энг катта қисмнии ташкил этади. Ёнилғи қанча кам сарфланса, автомобилнинг эксплуатация харажати шунча арзон бўлади.
Автомобилнинг бошқарилувчанлиги — бу унинг бошкарилувчи ғилдираклари ҳолатига кўра харакат йўналишини ўзгартира олиш хусусияти. Автомобилнинг бошкарилувчанлиги унинг харакат хавфсизлиги даражасига кўп жиҳатдан таъсир этади.
Автомобилнинг турғунлиги дейилганда унинг сирғаниб кетиш, сирпаниш ва ағдарилишга қарши тура олиши тушунилади. Автомобилнинг турғунлиги унинг тормозланиш динамикаси ва бошқарилувчанлиги билан бир қаторда харакат хавфсизлигини таъминлайди. Автомо­билнинг турғунлиги, айниқса, сирғанчик йўл шароитлари ва юқори тезлик билан харакатланишда катта аҳамиятга эга.
Автомобилнинг ўтағонлиги унинг оғир йўл шароитлари ва йўлдан ташқарида (қорли ёки қумли қўриқларда, балчиқ жойларда) харакатлана олиш хусусиятидир. Ўтағонликнинг аҳамияти экинзор, ўрмонзор, конлар ва бошқа йўлсизлик шароитларида ёки йўл шароити оғир бўлган жойларда ишловчи автомобиллар учун ниҳоятда каттадир.
Автомобилнинг харакатланиш равонлиги дейилганда унинг нотекис йўлларда катта тезлик билан харакатланишида кузови (салони)нинг тебранмаслиги тушунилади. Ўртача харакат тезлиги даражасига, ташилаётган юклар сифатини бузилмаслигига, ҳайдовчи ва пассажирлар толиқиб қолмаслигини ҳисобга олганда харакатланиш равонлигининг аҳамияти каттадир.
Автомобилнинг сиғдира олиш хусусияти ундаги бир вақтда ташиладиган юклар миқдори ёки пассажирлар сони тушунилади. Юк автомобилининг сиғдира олиш хусуси­яти унинг юк кўтарувчанлиги ва кузовининг ички хажм ўлчовлари билан боғлик. Пассажир автомобилларининг сиғдира олиши дейилганда бир вақтда хдракатланувчи пассажирлар сони тушунилади.
Автомобилнинг мустаҳкамлик хусусияти унинг тузатиш учун зарур бўлган вақт талаб этувчи синишлар ва бузилишларсиз ишлаш хусусиятидир.
Автомобилнинг чидамлилиги бу унинг тузатиш учун эксплуатациядан тўхтатишни талаб этувчи қисмларининг жадал эскиришсиз ишлаш хусусиятидир.
Автомобилнинг техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга мослиги унинг конструкцияси билан боғлик. бўлиб, бундай ишларни енгил ва осонлик билан хамда қисқа вақтда бажаришдан иборатдир. Бундай ишларни бажаришга кўп вақт талаб этилса, ташиш таннархи қимматлашади.
Автомобилнинг юк ортиш-тушириш (ёки пассажирларни олиш ва тушириш)га мослиги дейилганда, бундай жараёнларни бажаришга кам меҳнат ва вақт сарфи тушу­нилади.
Автомобилнинг эксплуатацион хусусиятларини назарий жиҳатдан таҳлил этишдан пировард мақсад транс­порт воситаларининг иш унумини ошириш ва ташиш таннархини арзонлаштириш бўлиб, улар биргаликда автомобилларда юк ва пассажирлар ташиш фанининг асоси ҳисобланади. Бундай мақсадга эришиш учун қуйидаги масалаларнинг самарали ечимларига эришиш лозим:
— автомобилнинг техник харакат тезлигини ошириш;
— ёнилғи солиштирма сарфини камайтириш;
— автомобил транспорти харакат хавфсизлигини таъминлаш;
—автомобил ҳайдовчиси ва пассажирлар учун энг қулай шарт-шароитни таъминлаш.

Download 37,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish