Bog'liq Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
II. Мажбурий суғурта шартномасини тузиш, ўзгартириш ва муддатидан олдин тўхтатиш тартиби 9. Мажбурий суғурта шартномаси оммавий ҳисобланади ва 1 йил муддатга тузилади, ушбу Қоидаларда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг. Транспорт воситаси олинганда (сотиб олинганда, мерос қилиб олинганда, ҳадяга олинганда ва шу кабилар) унинг эгаси транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш жойига бориш муддатига мажбурий суғурта шартномасини тузишга ҳақлидир.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июндаги 163-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 234-модда) Транспорт воситасидан мавсумий фойдаланишда унинг эгаси ундан фойдаланиш давридан иборат муддатга мажбурий суғурта шартномасини тузиш ҳуқуқига эга. Бунда кўрсатиб ўтилган муддат календарь йилда олти ойдан кам бўлиши мумкин эмас.
10. Транспорт воситасининг эгаси мажбурий суғуртани амалга оширувчи суғурталовчини танлаш ҳуқуқига эга.
11. Мажбурий суғурта шартномаси суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига суғурта полисини ва махсус давлат белгисини тақдим этиш йўли билан тузилади. Суғурта полиси ва махсус давлат белгиси ҳисобланган суғурта мукофоти тўлангандан кейин тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг. Суғурта полиси ва махсус давлат белгиси бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, улар ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганликнинг камида 4 та даражасига эга бўлиши керак. Суғурта полиси ва махсус давлат белгиси бланкалари суғурталовчининг буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида, ушбу Қоидаларга 1, 1а ва 2-иловаларга биноан суғурта полиси намунасига ҳамда махсус давлат белгиси шаклига мувофиқ тайёрланади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 222-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 09/19/222/2772-сон — 2019 йил 17 июндан кучга киради) Махсус давлат белгиси эгасининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган транспорт воситасининг олд томонидаги ойнасининг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг. 12. Мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун суғурта қилдирувчи суғурталовчига ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкетада кўрсатилган мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги ариза-анкетани ҳар бир транспорт воситаси бўйича тақдим этади, шунингдек, ариза-анкета маълумотлари билан уларни солиштириш учун қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим қилади:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 222-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 09/19/222/2772-сон — 2019 йил 17 июндан кучга киради) а) транспорт воситасини бошқаришга қўйилган суғурта қилдирувчи — жисмоний шахснинг ва бошқа шахсларнинг паспорти ёки бошқа шахсини тасдиқловчи гувоҳномаси (фотосурати ва рўйхатга олинганлик тўғрисидаги охирги ёзув қайд этилган варақлари);
б) транспорт воситасининг техник паспорти (счёт-маълумотномаси) ёки унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (ушбу Қоидаларнинг 14-бандида назарда тутилган ҳолатда — транспорт воситасининг олди-сотди (алмашиш, ҳадя қилиш) шартномасининг нусхаси);
Олдинги таҳрирга қаранг. (12-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 222-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 09/19/222/2772-сон — 2019 йил 17 июндан кучга киради) г) транспорт воситасини бошқаришга қўйилган барча шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки барча ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар — транспорт воситасини бошқаришга фақат муайян шахслар қўйилиши шарти билан мажбурий суғурта шартномаси тузилган тақдирда;
д) суғурта қилдирувчи — жисмоний шахсларнинг ушбу Қоидаларнинг 33-бандига мувофиқ суғурта мукофоти бўйича сийлов олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифасига тегишлилигини тасдиқловчи (гувоҳнома, маълумотномалар ва шу кабилар) ҳужжатлар (агар бўлса).