Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 24 июнь,
141-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарорига
1-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар;
2.Молия / Суғурта]
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб юритилади) транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (кейинги ўринларда «мажбурий суғурта қилиш» деб юритилади) бўйича тўловларни кафолатлаш мақсадида ташкил этилади.
2. Жамғарма ўз фаолиятида «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Жамғарма нотижорат ташкилот ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга, штампларга ва бланкаларга эга бўлади.
Жамғарма молиявий ёрдам бериш ва хайрия фаолияти билан шуғулланишга, шунингдек юридик шахсларнинг муассиси (қатнашчиси) бўлишга ва суғурта ташкилотларининг устав сармоясида қатнашишга ҳақли эмас.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июндаги 163-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 234-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Жамғарманинг номи:
давлат тилида:
тўлиқ номи — «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси»;
қисқартирилган номи — «Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси»;
инглиз тилида:
тўлиқ номи — «The Fund of guaranteeing payments on compulsory insurance of civil liability of vehicle owners»;
қисқартирилган номи — «Fund of guaranteeing insurance payments»;
рус тилида:
тўлиқ номи — «Фонд гарантирования выплат по обязательному страхованию гражданской ответственности владельцев транспортных средств»;
қисқартирилган номи — «Фонд гарантирования страховых выплат»;
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 222-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 09/19/222/2772-сон — 2019 йил 17 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Жамғарма ўз мажбуриятлари бўйича ўзининг барча мол-мулки билан жавоб беради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 222-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 09/19/222/2772-сон — 2019 йил 17 июндан кучга киради)
Do'stlaringiz bilan baham: |