Почтани магистрал ташиш Почта ташиш магистрал тармоғининг математик модели сифатида энг юқори учини почта алоқаси тармоғининг магистрал узели эгаллаган график хизмат қилиши мумкин. Модомики вилоят магистрал узеллари ўртасида алоқа бир ва бир неча магистрал узелларда қайта юклаш орқали амалга оширилар экан, почтани ташишнинг рационал йўлларини танлаш вазифаси юзага келади. Бунда узелларнинг ҳар бир жуфти учун оралиқ магистрал узеллар рўйхати кўринишида почта жўнатмалари ҳаракат йўлларини кўрсатиш лозим. Ушбу вазифани келгусида почтани магистрал ташишни режалаштириш вазифаси деб атаймиз. Графикнинг икки учи (почта алоқасининг магистрал узеллари) ўртасида бевосита ортиқча оғирликсиз алоқа бўлган ҳолларда уларнинг қирраси бир-бири билан боғлиқ деб ҳисоблаймиз. Транспорт воситасининг ҳар бир маршрути бир нечта шундай қирраларни келтириб чиқаради; машрут ўтадиган ҳар бир учи маршрутдаги бошқалари билан қирра орқали бирлаштирилган. 6.2. – расмда тўрт учдан ўтадиган маршрут ва ушбу маршрутга мувофиқ келадиган график тасвирланган. Агар йўллари бир-бири билан мос келадиган тўғри ва тескари маршрутлар мавжуд бўлса, моделда ушбу жуфтликка тўлиқ график мос келади. Бир шаҳарда жойлашган магистрал узеллар ҳар бири бир-бири билан тамойили асосида ўзаро автомобил маршрутлари билан боғланган. Моделдаги ушбу боғлиқлик бир шаҳарда жойлашган узелларга мувофиқ келувчи учларни ўз ичига олган тўлиқ график билан акс эттирилган.
Почта темир йўл орқали ташилганда почта вагони асосий ташиш бирлиги ҳисобланади (ПВ). Агар ПВ йўловчи ташувчи ёки тез юрар поезди таркибига киритилса, у ҳолда унинг ҳаракат йўли поезднинг ҳаракат йўли билан бир хил бўлади. Мабодо ушбу вагон почта-юк ташувчи поезд таркибига киритилса, одатда, уларнинг йўли турлича бўлади. (ПВни йўлларда ажратиб олиб қолиш ёки почта-юк ташувчи поезд таркибига қўшиш мумкин ва ҳоказо). Шунинг учун моделда темир йўл бўйлаб транспорт воситаси маршрути дейилганда, ҳаракат йўлида турли қайта тиркаш-ажратишлар эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, ПВнинг бошланғич пунктдан сўнгги пунктгача бўлган йўлини тушуниш лозим. Шуниндек, ҳаракат йўлида алмаштирилмайдиган “аниқ мақсадга йўналтирилган” вагонларнинг мавжудлигини ҳам эътиборга олиш лозим. Бундай вагоннинг йўли бошланғич ва якуний узеллар оралиғида ягона ёйни ҳосил қилади.
Авиация транспорти орқали почта йўловчилар ташувчи, юк самолётлари ва махсус почта рейслари билан амалга оширилади. Барча мазкур ҳолатларда транспорт воситалари маршрутлари дейилганда муайян самолётнинг ҳаракат йўли тушунилади.
5.1 параграфда кўриб чиқилган графикдан фарқли равишда, икки узел орасида почта ташиш моделида биттадан ортиқ ёй мавжуд бўлиши мумкин. Ечилаётган масалага қараб ушбу ёйлар бирлаштирилиши ёки алоҳида ҳисобга олиниши мумкин. Шунингдек, моделда график вазифасининг икки имконияти мавжуд. Уларнинг бирида транспорт воситалари ҳаракати маршрути берилади, ёйлар ва уларнинг сонли хусусиятлари масалани ечиш жараёнида ҳисобланади. Иккинчисида – маршрутлар масала ечилгунга қадар махсус алгоритм ёрдамида ёйга айлантирилади. Масалага у ёки бу тарзда ёндошиш вазифанинг аниқ муайян мазмуни билан белгиланган.
Почтани магистрал ташиш йўлларини аниқлаш вазифасини ҳал қилиш учун кўриб чиқилаётган моделга бир қатор тушунчаларни киритиш лозим.
1. Магистрал почта оқими деганда ҳар бир магистрал алоқа узелида юзага келадиган ва ҳар қандай бошқа магистрал узелга юборилишга мўлжалланган почта жўнатмалари сони кўзда тутилади. Ушбу оқимнинг бир суткалик ҳажмини меъёридан ортиқ юк деб атаймиз. Почта алоқаси учун ортиқча юкнинг юзага келиши ҳафта кунлари ва йил ойларига боғлиқлиги билан ҳарактерлидир. Ушбу боғлиқлик тасодифий хусусиятга эга бўлиб, функционал алоқа билан тавфисланиши ва олдиндан ҳисоблаб чиқилиши мумкин эмас. Шунинг учун ташишларни режалаштиришда Республика Алоқа вазирлиги томонидан амалга ошириладиган даврий тадқиқотлар асосида аниқланадиган ўртача суткалик юк оғирлигидан фойдаланилади. Бунда йилнинг энг гавжум ойида (почталар оқимининг энг кўп ҳажми октябр ойига тўғри келади) почта оқимининг энг кўп ҳажмини аниқлаш учун 3-4 ҳафта ичидаги оқим аниқланади ва ҳосил қилинадиган сон тадқиқот олиб борилаётган кунлар сонига бўлинади. Моделда оғирлик элементлари i-қатор ва j-устуннинг кесишган жойига тўғри келган графикнинг i учидан j учига йўналган оқимнинг суткалик ҳажмини кўрсатувчи матрицага ёзилади.
2. Алоқа корхонасининг ўтказувчанлик қобилияти деганда бир сутка ичида қайта ишланиши мумкин бўлган почта жўнатмалари сони тушунилади. Ўтказувчанлик қобилияти бир қатор омилларга боғлиқ бўлиб, уларнинг энг асосийси ишлаб чиқариш майдони, механизация даражаси, ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш, сутка давомидаги почта тушумининг турличалиги, транспорт йўналиши вақти ва даврийлиги. Алоқа корхонасининг ўтказувчанлик қобилияти иш ҳажми ошган даврда қўшимча иш кучи жалб қилиниши ҳисобига ортиши мумкин. Ташишларни режалаштиришда ўртача почта оқимидаги ўтказувчанлик қобилияти ҳисобга олинади. Ўтказувчанлик қобилияти почта жўнатмаларининг ҳар бир тури учун аниқланади. Жўнатмалар оқими учун ўтказувчанлик қобилияти почтани жўнатиш режасини тузишга сезиларли таъсир кўрсатади.
3. Муайян қирра ёки қирра узунлиги бўйича маҳсулот бирлигини ташиш баҳоси дейилганда графикнинг ҳар бир қирраси ёки ёйига тегишли бўлган бирлик тушунилади. Маҳсулот бирлиги дейилганда хатлар солинган жўнатмалар халталари бор контейнер ёки аниқ вазифаси белгиланган бир дона жўнатма тушунилади. Жўнатма “баҳосига” икки узел оралиғидаги ташиш вақти ёки ҳар бир узеллар жуфтлиги ўртасидаги масофа бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда қирра узунлиги транспорт воситалари ҳаракати жадвалидан ташқарида бўлади. Агар жўнатувчидан қабул қилиб олувчигача бўлган йўлдаги қайта юклашлар сони билан қизиқсак, ҳар қандай қирранинг узунлиги 1 сонига тенг қилиб қабул қилинади.
Почта жўнатмаларининг тез ҳаракатини таъминловчи ташишларнинг магистрал режаларини ҳисоблашда қуйидагилар графикнинг ҳар бир учига мос қўйилиши мумкин:
муайян алоқа узелида почта жўнатмаларини қайта ишлаш учун сарф қилинадиган назорат вақти;
мазкур алоқа узелида почтанинг жўнатишга тайёр бўлган вақти.
Ҳал қилиниши натижасида магистрал режаларни тайёрлашда асос бўлиб хизмат қилувчи оптималлаштиришнинг умумий вазифасини қуйидагича ифодалаймиз.
Хат-хабарларни айирбошловчи икки магистрал узелни ёки графикнинг уларга мос келувчи икки учини кўриб чиқамиз. Учлардан бири WS манба, иккинчиси – Wt оқими бўлсин. Манбадан омборга бўлган оқимни (Xi…, Xj….., Xn) кўриб чиқамиз. Dj ёйлари Xj › 0 билан WS дан Wt га бўлган йўлини ташкил қилиб, улар учлари ва (ёки) WS дан Wt гача бўлган йўлга кирувчи ёйлар рўйхати деб белгиланиши мумкин. Шундай қилиб, режалаштириш вазифаси хат-хабарларни айирбошловчи магистрал узеллар ўртасидаги оқимларнинг бўлиши вазифаси сифатида ифодаланиши мумкин, бунда оқимнинг танланган йўналиши муайян бир мезонни қондириши лозим.
Почта ташишнинг магистрал тармоғида ўзаро бир-бири билан қўшилмайдиган бир нечта оқимлар бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз манбаи ёки омбори билан характерланади. Ушбу ҳолатни q оқимининг Xq = (xqi…., xqj….., xqn) тартиб рақамини киритиш билан акс эттириш мумкин: ҳар бир Xq оқимни сақлаш рад этилмаслиги шартларни қондириши лозим.
АXq = Vq; Xq ≥ 0,
бунда, – q тартиб рақами билан белгиланган, манба ва омборга мос келувчиларидан ташқари, барча элементлари нолга тенг бўлган Vq вектордир. Ушбу элементлар мувофиқ равишда тен Vq ва Vq дир. А – ташиш тармоғи модели бўлган графикнинг инциденцияси матрицасидир. А матрицаси m қатор ва n устунларга эга, бунда, m ва n – график учи ва қирраси сонларидир.
(6.1.) шартларидан ташқари Xq оқимлари режалаштириш бўйича баъзи вазифаларнинг қўшимча шартларни қондириши лозим. Буларнинг ичида Wi учининг ўтказувчанлик қобилияти барча оқимлар суммасидан ортиқ бўлмаслиги муҳим ҳисобланади.
∑ ∑ Xq ≤ hi q=1j є s+(wi) j Бунда, hi – wi чўққисининг ўтказувчанлик қобилияти; r – тармоқдаги хат-хабарларни айирбошловчи узеллар жуфтлиги сони; S + (Wi) – Wi узелига йўналган кўпгина ёйлар; i = 1, …, m.