Транспорт логистикаси” кафедраси


-мавзу: ИСТЕЪМОЛЧИ МАНЗИЛЛАРГА ТАШИШ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ПАРАМЕТРЛАРИНИ БОШҚАРИШ



Download 1,41 Mb.
bet23/27
Sana12.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#782060
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
АТЖМ маъруза матни

-мавзу: ИСТЕЪМОЛЧИ МАНЗИЛЛАРГА ТАШИШ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ПАРАМЕТРЛАРИНИ БОШҚАРИШ
1. Истеъмолчи манзилларга ташиш хизмати кўрсатиш турлари ва уларнинг самарадорлиги
Истеъмолчи манзилларга ташиш хизмати кўрсатиш - бу уларни хом-ашё, турли маҳсулот ва товарларга бўлган эҳтиёжларини ўз вақтида тўла қондириш ва шу асосда автокорхонага мазкур фаолиятдан келадиган фойдани кўпайтиришдан иборатдир. Бундай ташиш хизмати кўрсатишни ташкил этиш масалалари ўзига хос хусусиятларга эга. Улар қуйидагилардан иборатдир:

  1. Истеъмолчилар эҳтиёжини қондиришга қаратилган ташиш хизма-

ти йўналишларда фаолият кўрсатаётган “ҳайдовчи-ҳаракатланувчи таркиб” элементлари бажараётган транспорт ишлари йиғилмаси сифатида шакллана-
ди. Шу туфайли истеъмолчилар эҳтиёжини ўз вақтида тўлақонли қондира-
диган транспорт иши ҳажмини автокорхонанинг ташувчи элементлари “Ҳ-ҲТ” бўйича тақсимлаш лозим бўлади. Бундай тақсимлашда қатор техноло-
гик талаблар ва иқтисодий мезонлар бажарилиши кўзда тутилади:

  • автотранспорт воситаси турини ташилаётган юкнинг сифатини сақлаш ва юқори иш унумдорлигини таъминлаш талабларига жавоб бериши;

  • юкни ортиш-тушириш, йўналишдаги йўл ва йўл ҳаракатини ташкил этиш шароитларига мос келиши;

  • белгиланган ташиш ҳажмларини ҳар бир юк тури бўйича ўз муддат-

лари ва энг кам харажатларда бажарилиши ва ш.к.

  1. Истеъмолчиларни туташган манзилларига ташиш хизматини кўрса-

тишни турли техник-технологик ва ташкилий бошқарув вариантларини мавжудлиги:

    • ташишни турли типдаги автотранспорт воситалари (АВ)да, амалга ошириш;

    • юкларни турли даражада пакетлаштириш;

    • ташиш жараёнларини тиркама ва ярим тиркамаларнинг юк ортиш-тушириш манзилларида алмаштириш усулида ташкил этиш;

    • юк жўнатувчи ва қабул қилувчи манзилларга алоҳида ёки йўналишли хизмат кўрсатиш ва ҳоказо. Бунда ҳар бир ташиш линиясига турли типдаги ва сондаги автотранспорт воситаларини тақсимланиши, ишлаётган ҳар бир “Ҳ-ҲТ” элементига турлича кунлик иш вақти, ташиш ҳажми ва қатновлар сони каби кўрсаткичларни ўз ичига олувчи режа-топшириқлари белгилани-

ши мумкин.

  1. Қўлланилаётган ташиш жараёнларини турли вариантлари автокор-

хонадан ишга чиқаётган АВ паркининг техник-технологик имкониятлари доирасида бўлиб, уларни фаолияти истеъмолчи манзилларни ташишга бўлган эҳтиёжларини қондиришга (ташқи мезон) ва бунда ташиш имконият-
ларидан самарали (энг кам харажат ёки энг юқори иш унумдорлигини таъминлайдиган) фойдаланишга (ички мезон) қаратилган бўлади.

  1. Маълум бир иқтисодий худуднинг истеъмолчи манзилларига та-

шиш хизмати кўрсатиш варианти (алоҳида ёки йўналишли хизмат), уларни худуд территориясида ўзаро жойлашуви, ташиш хизматини кўрсатаётган АВ паркини имкониятлари, ундаги АВлари турлари, юклар турлари бўйича ташишга қўйиладиган талаблар, ташиш йўналишидаги йўл ва йўл ҳаракати-
ни ташкил этиш шароитига боғлиқ равишда белгиланади.

  1. Ҳозирги пайтда майда ва йирик партияли юк ташишни йўналиш-

лаштириш масаласи илмий-услубий жиҳатдан асосланган ҳолда ишлаб чиқилган. Аммо шунга қарамасдан турли мамлакатларда автотранспорт воситаларида ташилаётган юклар хажмидан жуда кам қисми рационал йўналишларда ташилади. Автомобилларда юк ташиш ҳажмининг асосий қисми юк жўнатувчи ва қабул қилувчи манзилларга алоҳида хизмат кўрсатиш усулида амалга оширилади. Бунда ташиш жараёни туташма манзилларга йиғиладиган ёки улардан тарқатиладиган алоҳида линияларда рўёбга чиқади. Бунда ҳар бир ташиш линияси маятник йўналиш сифатида шаклланади ва йўналишнинг бир йўналишда юкли, тескари йўналишда эса юксиз катнов амалга оширилади. Кўплаб ана шундай йўналишлар битта туташма манзилга йиғилади ёки ундан таркалади. Ҳар бир туташма манзилда йиғилувчи ёки ундан тарқатилувчи ташиш линиялари (йўналишлари) радиал йўналишлар дейилади. Қишлок хўжалик маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва шу каби кўплаб юклар ана шундай радиал йўналишлар тизимида ташилади.

  1. Автомобилларда юк ташишни ташкил этиш йўналишидаги илмий-

услубий нашрларда кенг ишлатиладиган фикр-мулохаза, яъни «йўлдан фойдаланиш коэффициентини 1% га ошириш ташиш таннархини 0,5% га, автомобилни иш унумдорлигини эса 0,9 % га кўпайтириши» ҳақидаги хулосага танқидий ёндошиш лозим. Чунки йўлдан фойдаланиш коэффициентини ташиш таннархи ва автомобилни иш унумдорлигига таъсир этиш даражаси юк ташиш масофасига боғлиқдир. Бундай таъсир катта ташиш масофасида, масалан, мамалакатлараро юк ташишда катта бўлади. Аммо автомобил транспортида асосан нисбатан кичик масофаларга юк ташилади. Бундан ташқари юқорида таъкидланган йўлдан фойдаланиш коэффициентини ошишидан келиб чиқадиган ташиш таннархини пасайиши ва автомобилни иш унумдорлигини ортиши процентларини аниқлашда мазкур коэффициент β ни кўпайиши билан бошқа омилларда бўладиган ўзгаришлар таъсири ҳисобга олинмаган.

  1. Маълумки, йўналишда йўлдан фойдаланиш коэффициентини оши-

рилиши битта айланиш доирасида бажариладиган юкли қатновлар сонини кўпайтириш ҳисобига амалга оширилиши мумкин. Бу эса битта айланишга тўғри келадиган юк ортиш-тушириш вақтини ошишига, ўртача техник тез-
ликни эса камайишига олиб келади ва пировард-оқибатда иш унумдорлиги-
ни пасайишини, ташиш таннархини эса ошишини тақозо этади.



Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish