Методик ишлар (20 балл)
5
|
Ахборот-коммуникация технологияларига оид дастурлар ва электрон маълумотлар базалари учун олинган гувоҳномалар, муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган турли материаллар (1та бажарилган иш учун)
|
3
|
Ушбу бўйича бажарилган ҳар бир иш учун 3 баллдан берилади. Якка муаллифликда бўлса 3 балл, ҳаммуаллифликда бўлса 3 балл муаллифлар сонига бўлинади. (Тегишли гувохномаси тақдим этилганда)
|
6
|
Дарсликлар (Белгиланган тартибда МКдан рўйхатда ўтган 1 та дарслик учун)
|
6
|
Чоп этилган дарсликнинг ҳар бир муаллифи улуши ҳисобидан тегишли нисбатда балл берилади. (Белгиланган тартибда МКдан рўйхатда ўтган ва гувоҳнома олинган дарсликларгина ҳисобга олинади)
|
7
|
Ўқув қўлланмалари (Белгиланган тартибда МКдан рўйхатда ўтган 1 та ўқув қўлланма учун)
|
4
|
Чоп этилган ўқув қўлланманинг ҳар бир муаллифларига 4 баллдан берилади. (Белгиланган тартибда МКдан рўйхатда ўтган ва гувоҳнома олинган ўқув қўлланмаларгина ҳисобга олинади. Агар фақат институт кенгашидан ўтказилган бўлса ва Вазирлик тақдим этган гувоҳномаси бўлмаса 2 балл берилади)
|
8
|
Профессор-ўқитувчиларнинг ўз фани бўйича шахсий веб-квест сайтини яратиш
|
3
|
ПЎ томонидан барча талаблар даражасида ўз фани бўйича яратилган ҳар бир шахсий веб-квест сайти учун 3 баллдан берилади. Агар фан бўйича веб сайтини 3 нафар ёки ундан кўп муаллифлар тайёрлаган бўлса 3 балл муаллифлар сонига бўлинади. Яратилган сайт сайтга мурожаат вақтида тўлиқ ишлаганда ҳамда фан бўйича маълумотлар тўлиқ киритилган тақдирда балл берилади.
|
9
|
Профессор-ўқитувчиларнинг институт АРМ фондини унда мавжуд бўлмаган асосий адабиётлар билан бойитишга қўшган ҳассаси учун
|
1
|
Фан дастурининг асосий адабиётлар рўйхатида келтирилган адабиётлардан АРМ фондини бойитиш. (Камида бир номдаги адабиётнинг камида 4 нусхаси топширилганда). Ҳар бир номдаги адабиёт учун 1 баллдан берилади.
|
10
|
Профессор-ўқитувчилар томонидан бажарилган бошқа қўшимча ишлар учун ажратилган балл (Профессор-ўқитувчилар томонидан маъруза матнлари, услубий кўрсатмалар, услубий қўлланмалар, лаборатория ишларини бажариш бўйича тавсиялар, тарқатма материаллар слайдлар, тест саволлари ҳамда вақт меъёрларида кўрсатилган бошқа ишларни бажарганлиги учун)
|
3
|
Профессор-ўқитувчилар томонидан бажарилган бошқа қўшимча ишлар учун маъруза матнлари, услубий кўрсатмалар, услубий қўлланмалар, лаборатория ишларини бажариш бўйича тавсиялар, тарқатма материаллар слайдлар, тест саволлар ҳамда вақт меъёрларида кўрсатилган бошқа ишларни бажарганлиги учун максимал 3 балл берилади.
|
|