Тошкет давлат иқтисодиёт университети


Курс ишини техник расмийлаштириш



Download 162,5 Kb.
bet6/11
Sana23.02.2022
Hajmi162,5 Kb.
#170451
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Минтақавий туризм ва турресурслар КУРС ИШИ методичка 2020

4. Курс ишини техник расмийлаштириш

Иш стандарт А4 форматли оқ қоғознинг фақат 1 юзасига ёзилади. Стандартга мос ҳолда ҳар бир варақни ёзишда 4 томондан ҳошия қолдирилиш керак.


Чап томондан – 30 мм;
Юқоридан - 20 мм;
Ўнг томондан – 10 мм;
Пастдан – 25 мм.
Варақларни номерлаш пастдан кетма-кетликка риоя қилган ҳода 3-варақдан (кириш) бошлаб белгиланади, яъни титул варағи ва мундарижадан сўнг.
Агар курс ишида автор ишга тааллуқли бўлган, цитаталардан фойдаланса, у ҳолда цитата олинган ҳужжатнинг ўзига ҳос хусусиятлари тўлиқ сақланиши зарур: орфография, пунктуация, абзацлар жойланиши, шрифтлар ажратилиши. Цитаталар текстнинг ичида берилса, қоидага мувофиқ ҳода қўштирноқ “ ” ичига олинади. Ҳамма цитаталарга асосий манбалар бўйича хаволалар қилинади. Улар текст ичида, сатрлардан кейин ва текст охирида бўлиши мумкин. Асосан варақнинг паст қисмида чизиқдан кейинги ёки текст остида ишнинг охирида алоҳида варақда бериладиган хаволалардан фойдаланилади. Ҳаволалар қилганда барча зарурий элементлардан фойдаланилади, масалан: Абдуллаев М.А. “Халқаро туризм бизнеси”, -Т., 2007й. 35-б. Агар ҳаволалар бир неча марта 1 та манбадан келтирилса унда “Ўша ерда” сўзини ёзиш ва варақ номерини кўрсатиш кифоядир: Масалан: Ўша ерда. – 22-бет.


5. Курс ишини ҳимоя қилиш.

Курс ишини ҳимоя қилиш талаба билимини якуний баҳолашидан бири бўлиб, у кафедра томонидан тайинланган комиссиясининг очиқ мажлисида ҳимоя қилинади.


Ҳимоя талабанинг ўз иши юзасидан тайёрлаган қисқа (10-12 дақиқа) докладидан иборат. Докладда мавзунинг долзарблиги, фойдаланилган манбаларнинг характеристикалари, умумлаштирилган хулосалар, муаллифнинг бу масала юзасидан қилган фикр-мулохазалари ва таклифлари баён этилади. Иллюстрация сифатида талаба олдиндан тайёрланган схема, жадвал, график, диаграмма, расмлардан фойдаланиши мумкин. Докладни тугатгач талаба комиссия аъзоларининг саволларига жавоб беради.
Ҳимоя натижалари “аъло”, “яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз” баҳоларда аниқланади.
Курс ишига “аъло” баҳо мавзуни ҳар томонлама тўғри ёритган, амалиётни ҳозирги замон воқелиги билан уйғунлаштира олган, адабиётлар ва ҳужжатлар билан ишлашда билимини кўрсата олган, қўйилган барча талабларга риоя қилиб ёзган талабаларнинг ишига қўйилади.
“Яхши” баҳо асосий талабларга жавоб берган, талаб материаллар билан таниш, лекин айрим саволларни ёритишга тўлиқ ва ҳар томонлама жавоб бера олмайдиган, айрим камчиликлари бор ишга қўйилади.
“Қониқарли” баҳо талабларга жавоб берадиган, лекин талаба томонидан саволларги юзакироқ жавоб берган, ишни расмийлаштиришда камчиликка йўл қўйилган ишларга қўйилади.
“Қониқарсиз” баҳо қўйилган талабларга жавоб бермайдиган, ёмон ёзилган ишларга қўйилади.
Курс иши ҳимоясидан “қониқарсиз” баҳо олган талабалар ўқув режасида кўрсатилган мазкур фандан якуний баҳолашга кириш ҳуқуқидан четлаштирилади.
Курс иши ҳимоя натижалари 100 баллик рейтинг баҳолаш тизими орқали аниқланади.


Download 162,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish