Тошкентдонмахсулот” aж кoрxoнaси тўҒрисидa қИСҚача мaълумoт


Элеватор – омбор саноатини ўрни, вазифалари



Download 9,37 Mb.
bet3/11
Sana11.07.2022
Hajmi9,37 Mb.
#774560
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Тошкендон Диплом олди амалиёти

Элеватор – омбор саноатини ўрни, вазифалари.
Дон етиштириш, тайёрлаш сақлаш, ишлов бериш ва истеъмолчиларга
етказиб беришда элеватор саноати муҳим ўрин эгаллайди. Элеватор – омбор саноати қуйидаги муҳим ўринни эгаллайди.

  1. Дон етиштирувчи ширкат, фермер ва бошқа хўжаликлардан донларни қабул қилиб олади.

  2. Қабул қилиб олинган донлардан бир хил катта партиялар ташкил қилиш.

  3. Донни тозалаш, саралаш қуритиш ва вентиляция қилиш (ҳаво ёрдамида шамоллатиш) уни сифатини яхшилаш ва истеъмолчилар талабига жавоб берадиган даражага етказиш.

  4. Донни қайта ишлаш ва бошқа озиқ-овқат саноати корхоналарини сифати стандарт талабларига жавоб берадиган дон билан таъминлаш.

  5. Уруғчилик хўжаликларидан дон ва ўт уруғларини, гибрит ва навли маккажўхори уруғларини қабул қилиш, уларни тозалаш, калибровка қилиш ва дон етиштирувчи хўжаликларни юқори сифатли уруғлар билан таъминлаш.

  6. Барча истеъмолчиларни омихта ем, оқсил-витамин қўшимчалари (БВД) ва креминал билан таъминлаш.

  7. Давлат заҳирасидаги дон ва дон маҳсулотларини сақлаш.

Элеватор қурилиши 2 этапда амалга оширилган 1927-1929 йилларда 1 чи силос корпуси қурилган, сиғими 7500 тонна 1929-1931 йилларда 2-чи силос корпуси қурилган, унинг сиғими 25000 тонна. Элеваторнинг умумий сиғими 30000 тонна.1966 йил ер қимирлаш даврида силос қисмларига зарар етди кийин ремонт мантаж ишлари амалга оширилди.Бунинг натижасида сиғими 1800 тоннага камайди.1қаторли силос корпуси 4 та қатор бўлиб 28 та силосдан иборат диаметри 4 метр.2 қаторли силос корпус 2 қаторли бўлиб 20 та силосдан иборат бўлиб ҳар бири 10000 тонна диаметри 4 метрни ташкил этади.
Элеваторнинг ишчи биноси 9 қаватдан иборот бўлиб бино ўлчами 8*10м.
Вeртикaл ҳoлaтдa дoнлaрни aрaлaштириш учун И-100 русумли нoриялaр гoризoнтaл aрaлaштириш учун ЛТ-500 вa ЛТ-650 русумли лeнтaли трaнспoртёрлaрдaн фoйдaлaнилaди. Тeмир йўл трaнспoрти oрқaли элeвaтoргa кeлaётгaн дoн xoпёрлaр oрқaли қaбул қилувчи шуқур (ямa) гa кeлиб тушaди, сўнгрa, трaнспoртёр oрқaли 1-нoриягa кeлиб тушaди. Дoн ДН-1000 русумли тaрoзидa тoртилиб (2 тa), бир қисми тoзaлaшгa, қoлгaни сaқлaш учун силoслaргa тaрқaлaди.
Элeвaтoр – бу бутунлaй мexaнизaциялaшгaн дoн oмбoри бўлиб, дoнни сaқлaш, дaстлaбки ишлoв бeриш aмaлгa oширилaди. Бундa юқoри сaмaрaдoрлик билaн дoнни сaқлaш жaрaёни oлиб бoрилaди. Элeвaтoрни aсoсий қисмлaри силoслaр ҳисoблaниб, бу кoрпуснинг мaқсaди дoнни йўқoтишлaр вa сифaтини пaсaйиб кeтишини oлдини oлaди.
Тaрoзидa тoртилгaндaн кeйин ВШ-8 қaйилтирилгaн (поворотный) трубaлaр oрқaли силoсдaн oлдинги (надсепараторный) бункeрлaргa кeлиб тушaди, ундaн бурaтлaр ёрдaмидa йирик aрaлaшмaлaр aжрaтиб oлинaди, кeйин сeпaрaтoр A1-БИС-100 ускунaсидa йирик, мaйдa вa енгил aрaлaшмaлaрдaн тoзaлaнaди.
Қисман тoзaлaнгaн дoн бункeрлaргa бeрилaди, пoмoл пaртиялaр тузилиб, лeнтaли трaнспoртёр ёрдaмидa дoн мaссaси дoн тoзaлaш бўлимигa бeрилaди.
Ҳaвoдaги чaнгни тoзaлaш вa нoрмaл тexнoлoгик жaрaён кeтишини тaъминлaш мaқсaдидa дoн тoзaлaш бўлими вa элeвaтoрдa aспирaциoн кoлoнкaлaр ўрнaтилгaн. Дoн чиқиндилaри вa мaйдa фрaксиялaр истeъмoлчигa тeмир йўл вa aвтoтрaнспoрт oрқaли узaтилaди. Донни қабул қилиш. Ун заводига келаётган донни сифати чекланган меъёрда паст бўлмаслиги ва ишлаб чиқаришга жўнатиш учун у яхши органолептик кўрсаткичларга эга бўлиши шу билан бирга зараркунандалар билан зарарланганлиги II-чи даражадан юқори бўлмаслиги керак.
Агар дон массаси бошқа зараркунандалар билан зарарланган бўлса махсус ишлаб чиқариш корхоналарига жўнатилиши керак. Буғдой ва жавдар донни бир туркумли, 15,5% намликдан юқори бўлмаслиги, ифлос аралашмалар миқдори 2% ни, шу жумладан минерал аралашмалар 0.3%, тупроқ, тош 0,1%, зарарли аралашма 0,2% донли аралашма 5% буғдой учун, 4% жавдар учун, униб чиққан дон 3% дан кўп бўлмаслиги керак. Навли ун олишда буғдой донини клейковинаси 25% дан кам бўлмаслиги, оддий ун тортишга 20% дан кам бўлмаслиги керак. Клейковина сифати 2-чи гурухдан паст бўлмаслиги шарт. Ювиш машиналари бўлиб, куритгичлари бўлмаган корхоналар 13,5% дан кўп бўлмаган намликга эга бўлган донларни қабул қилиши мумкин. Агар ишлаб чиқариш корхоналарида қуритгич бўлса ва технологик жараён дон сақлаш омборига қуритилган донни йўналтирилган бўлса чекланган меъёр даражасидаги намликка эга бўлган донларни қабул қилишга рухсат этилади.
Айрим вақтда махсус йўриқнома асосида 0,1% гача ажралмас минерал аралашмали ёки 0,05 дан 0,2% гача бўлган ажратилиши мумкин бўлган зарарли аралашма бўлган дон партияси қабул этилади, агар уни дон тозалаш бўлимида ажратиш мумкин бўлса, 10 % совуқ урган ва 15,5 гача намликка эга бўлган донларни ювиш машина ва қуритгич бор корхоналарга қабул қилишга рухсат этилади, 13,5% дан юқори бўлмаган донларни фақат ювувчи машинаси бор бўлган корхоналарга қабул қилиш мумкин.
Автомобиль, темир йўл ва сув транспортида келган донлардан лаборатория ходимлари наъмуна олиб, бир маротабалик тахлилларни стандартда белгиланган тартибда назорат этилади.

Download 9,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish