7
тадқиқотларда ҳам девиация ривожланишининг ҳал қилувчи бўғин ҳисоблан-
ган преморбид давр омилларини ўрганишга эътибор қаратилмайди, ваҳо-
ланки, бу янги самарали профилактика чораларининг муҳим жиҳатидир
(Аболонин А.Ф., Назарова И.А., Асланбекова Н.В., 2014; Игумнов С.А.,
2014).
Шахс типи ва ота-онанинг зарарли хулқ-атвори алкоголизмга чалинган
беморларда аутоагрессив хулқ-атвор кўринишларининг шаклланишига олиб
келади (Новиков С.А. ва бошқалар, 2014).
Аддиктив бузилиши бор
беморларда суицидал хулқ-атвор феноменологияси ва оилавий муносабатлар
тузилишида ҳамкор тобелик хулқ-атворли оила аъзолари ўрганишда
аддиктив беморларни даволаш ва реабилитациясини оптималлаштириш
ҳамда диагностик-терапевтик ѐндашувларни ишлаб чиқиш талаб этилади
(Бисалиев Р.В., 2011). Девиант хулқ-атворли ѐш аѐлларда алкоголизм
кечишининг клиник хусусиятлари кўриб чиқилган ҳамда
унинг даволаш,
реабилитация ва профилактикасини мувофиқлаштириш тадбирлари ишлаб
чиқилган (Овчинников С.В., 2008). Кўплаб олимларнинг маълумотларига
кўра, диссоциал, эмоционал-нотурғун, истерик,
етук шахс бузилиши ва
циклотимияли шахс типли гиѐҳванд беморлар паст даражада ижтимоий
мосла-шувчан, умумижтимоий меъѐрлардан юқори даражада оғишга мойил
бўлади (Алтынбекова Г.И. ва бошқалар, 2005).
Ўсмирлар ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари,
болалар ва
ўсмирларнинг таълим олиш ва тарбияланиш шароитлари, уларнинг
қадриятларга бўлган муносабати, болалар ва ўсмирларда
девиантлик
шаклланишига носоғлом оилаларнинг ҳалокатли таъсири ўрганилди (Paul R.
and Jacob E. Cheadle, 2008; Швейцер Л.Б., 2005). Ю.П.Сиволап ва бошқа
тадқиқотчиларнинг фикрича, нейролептиклар, антидепрессантлар ѐки
антиконвульсантларнинг аддиктив майлни бартараф қилиш қобилиятига эга
деб ҳисобланишига ҳеч қандай илмий ва амалий асос йўқ (Савченков В.А. ва
бошқалар, 2006). ЖССТ стандартларида когнитив хулқ-атвор психотера-
пияси, Россияда эса – эмоционал-стрессли ва рационал психотерапия кабилар
опийли қарамликни даволашнинг асосий усули сифатида кўрсатилади
(Менделевич В.Д.,
2004).
Гиѐҳванд моддаларга қарамликнинг олдини олиш бўйича АҚШ, Авс-
тралия, Ғарбий Европа ва Россия олимлари томонидан бир қатор
дастурлар
ишлаб чиқилмоқда, аммо уларнинг тадбиқ қилиш натижалари бирдай унумли
эмас, чунки мазкур дастурларда қайта касалланишнинг олдини олиш модели
ва психотерапевтик услубларнинг етарлича назарий асосланмаганлиги яққол
сезилади (Сирота Н.А., Ялтонский В.М., 2007; Оруджев Н.Я., 2004).
Республикамизда наркология муаммолари юзасидан тадқиқотларни
Л.А. Турсунходжаева, У.Х. Алимов, Н.И. Ходжаева, М.Л.
Аграновский,
Ш.Ш. Магзумова, А.Х. Имамов, В.К. Абдуллаева, Ф.А. Шигакова, Ж.Т.
Рустамова, Ш.Х.Султанов, У.И.Кучкаров, А.Т.Шамсиев кабилар тадқиқот
олиб борганлар. Тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатдики, преморбидда
девиант хулқ-атворли алкоголизм ва опийли гиѐҳвандликнинг
клиник хусу-
сиятлари ва даволаш-реабилитация чора-тадбирлари кам ўрганилган. Бу, ўз