ларда преморбид даврдаги девиант хулқ-атворнинг таққослама хусу-
сиятлари» деб номланган учинчи бобида алкоголизм ва гиѐҳвандлик билан
касалланган беморларда девиант хулқ-атвор ривожланишининг психологик
омиллари, клиник-биологик хусусиятлари ва ижтимоий-демографик
омилларга оид текширув натижалари келтирилган.
1-гуруҳ беморларнинг асосий қисмини агрессив девиант хулқли (ДХ)
(70 нафар бемор – 46,7 %) кишилар ташкил этди, кейинги ўринни делинквент
ДХ (54 нафар бемор – 36,0 %) беморлар ва уларга нисбатан кам ўринни
суицидал ДХ (26 нафар - 17,3 %) беморлар ташкил этди. 3-гуруҳда ҳам
кўпроқ делинквент ДХ (73 нафар бемор – 48,7 %) (P<0,05) беморлар учраши
аниқланди, агрессив (59 нафар бемор – 39,3 %) ва суицидал ДХ беморлар
нисбатан камроқ кузатилди (18 нафар емор – 12,0 %).
Текширилаѐтган беморларда преморбид шахс хусусиятларининг
таққослама анализи қуйидаги натижаларни кўрсатди: эксплозив ва нотурғун
шахс типлари, асосан, биринчи (44 нафар бемор – 29,4%; 45 нафар бемор –
13
30,0 %) ва учинчи (41 нафар бемор – 27,3 %; 60 нафар бемор – 40,0 %)
гуруҳда аниқланди. Эксплозив типдаги шахслар анамнезида, кўпинча,
агрессив реакцияли аффектив қўзғалишлар кузатилган. Айни шу беморлар
ѐшлигида каннабис, алкогол каби психоактив воситалар (ПАВ) истеъмол
қилишга мойил бўлган, танишлари орасида эса етакчи бўлиб келишган.
Иккинчи ва тўртинчи гуруҳда нисбатан юқори кўрсаткичлар ананкаст ва
конформ шахс типларига оид бўлган: 2-гуруҳда – 30,0 % ва 28,0 %; 4-гуруҳда
– 20,0 % (r=-0,63) ва 26,0 % (r=-0,55).
Преморбид шахс хусусиятлари текширилганда, уларнинг уч хил турда
намоѐн бўлганлиги аниқланди: характер акцентуацияси, психопатик шахс ва
шартли гармоник шахслар. Характер акцентуацияси деярли барча гуруҳларда
кўп фоизни ташкил этди ва қуйидаги натижалар кузатилди: 1-гуруҳда 100
нафар бемор (66,7%); 2-гуруҳда 19 нафар бемор (38,0%), 3-гуруҳда 86 нафар
бемор (57,3%) ва 4-гуруҳда 21 нафар бемор (42,0%). Психопатик шахс кўпроқ
1- ва 3-гуруҳларда учради: 44 нафар бемор (29,3 %) (r=0,58) ва 56 нафар
бемор (37,3 %) (r=0,52). Преморбид даврда девиант хулқ-атвор аниқланмаган
гуруҳларда (2- ва 4-гуруҳлар) кўпроқ шартли гармоник шахс типлари
аниқланди: 26 нафар бемор (52,0 %) ва 21 нафар бемор (42,0 %).
Преморбид даврдаги ДХ ва шахс типлари орасидаги боғлиқлик
текширилганда, 1- ва 3-гуруҳларнинг преморбид даврда агрессив ДХ
аниқланган беморларда, асосан, эксплозив (23 нафар бемор – 32,8 %; 18
нафар бемор – 30,5 %) ва нотурғун (26 нафар бемор – 37,2 %; 22 нафар бемор
– 37,4 %) шахс типлари ҳамда делинквент ДХ беморларда эксплозив тип (17
нафар бемор – 31,5 %; 17 нафар бемор – 23,4 %) ва нотурғун тип (18 нафар
бемор – 33,3 %; 35 нафар бемор – 47,9 %) аниқланди. Суицидал ДХ беморлар
орасида энг кўп истероид шахс типлари учради (38,5 % ва 16,7 %).
Клиник усулда аниқланган преморбид шахс хусусиятларига оид
маълумотлар MMPI сўровномаси орқали экспериментал-психологик усулда
аниқланган кўрсаткичлар билан мос келди. Булар қуйидаги маълумотлар
билан тасдиқланди: агрессив ДХ 1- ва 3-гуруҳ беморларида эмоционал-
нотурғун (24 нафар бемор – 34,3 %; 20 нафар бемор – 33,9 %), диссоциал (13
нафар бемор – 18,6 %; 18 нафар бемор – 30,6 %) ва дистимик (12 нафар бемор
– 17,2 %; 8 нафар бемор – 13,5 %) шахс типлари, деликвент ДХ беморларда
эса диссоциал (13 нафар бемор – 24,2 %; 17 нафар бемор – 23,3 %),
эмоционал-нотурғун (16 нафар бемор – 29,6 %; 29 нафар бемор – 39,7 %) ва
дистимик (11 нафар бемор – 20,4 %; 14 нафар бемор – 19,2 %) шахс типлари
ташкил қилди. 2- ва 4-гуруҳ беморлар, асосан, шартли гармоник шахс
типларига (14 нафар бемор – 28,0 % ва 13 нафар бемор – 26,0 %) (P<0,001)
(r=-0,99) оид эканлиги аниқланди. Эмоционал-нотурғун (P<0,01) (r=0,51) ва
диссоциал (P<0,01) (r=0,56) шахс типлари билан преморбид даврдаги ДХ
орасида ишончли корреляцион боғлиқлик аниқланди.
Наслий мойиллик шахс девиацияси ривожланишида муҳим омил
ҳисобланади. Бу омилларнинг таққослама текшируви наслий мойилликнинг
аҳамияти катта эканлигини кўрсатди ва қуйидаги кўрсаткичлар билан
тасдиқланди: 1-гуруҳда отасидаги алкоголизм – 20,7 %, 2-гуруҳда эса – 6,0 %
14
(P<0,01) (r=0,61) бемор; 1-гуруҳда ота-онадаги алкоголизм – 10,7 % ҳолатда, 2-
гуруҳда эса бор йўғи – 4,0 % (Р>0,05) (r=0,48) ҳолатда; 1-гуруҳда қариндош-
ларидаги алкоголизм ѐки гиѐҳвандлик – 8,7 %, 2-гуруҳда эса икки маротаба
кам учради (4,0 %) (r=0,39); қариндошларида руҳий касалликлар (10,0 % ва
2,0 %) (P<0,05) (r=0,69); 1-гуруҳда перинатал патология – 13,3 %, 2 гуруҳда
эса 6,0 % бемор ташкил этиши аниқланди.
Мавжуд беморлардаги опиатларга қарамликнинг наслий мойиллиги
текширил-ганда, 3- ва 4-гуруҳдаги беморларда ушбу омиллар бўйича ҳам
анча катта фарқлар мавжудлиги аниқланди. Масалан, 3-гуруҳда ота-
онасининг алкоголизмга чалинганлиги 7,3% ҳолатда бўлса, 4-гуруҳда
аниқланмади. 3-гуруҳда отасининг алкоголизмга чалинганлиги – 16,0%, 4-
гуруҳда 4,0% (P<0,01) (r=0,64) ни ташкил қилди. 3- ва 4-гуруҳдаларда
қариндошларининг алкоголизм ва гиѐҳвандликка чалинганлиги бир хил
кўрсаткични (6,0%) намоѐн этди. Анамнезида перинатал патология 3-гуруҳда
4-гуруҳга нисбатан кўпроқ учраши кузатилди (20,7%, 10,0%) (P<0,05).
Диссертациянинг « Девиант хулқ-атвор ривожланиши ва шахс
Do'stlaringiz bilan baham: |