Тошкент вилоятида туризм соҳасинининг ривожланиш хусусиятлари. Хошимов П. З., и ф. н., доц. Хакимова С. Б., талаба, ЎзМУ



Download 14,28 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi14,28 Kb.
#220221
Bog'liq
toshvil


Тошкент вилоятида туризм соҳасинининг ривожланиш хусусиятлари.
Хошимов П.З., и.ф.н., доц.
Хакимова С.Б., талаба, ЎзМУ.
Туризм - бу кўп тармоқли бизнес бўлиб, у сайёҳларга кўрсатиладиган барча хизматларнинг мажмуасидир.
Жаҳон сайёҳлик ташкилоти томонидан қабул қилинган таснифлар асосида туристик фаолиятни қуйидаги турларга ажратиш мумкин :
1. Рекреацион туризм (дам олиш ва даволаниш учун туризм).
2. Экскурция туризми - саёҳат ва саёҳатлар когнитив мақсадлари.
3. Илмий туризм - ҳар хил илмий тадбирларда қатнашиш учун қилинадиган саёҳатлар (учрашувлар, конгресслар, симпозиумлар).
4. Ишбилармонлик туризми - бизнес ҳамжамияти вакилларининг саёҳати.
5. Этник туризм - қариндошлари ёки ота-оналарининг туғилган жойларига ташриф буюриш.
6. Саргузаштлар сайёҳлиги - сайёҳлар ғайриоддий жойда қоладилар (жой, жозибали фаолият билан шуғулланиш).
7. Спорт туризми - спорт турларининг асосий истеъмолчилари (турли хил ҳаваскор спорт клублари ва уюшмалари).
8. Таълим туризми - тилларни ўргатиш, ўқитиш билан боғлиқ экскурциялар ва бошқалар.
9. Диний туризм:
- ҳаж (ибодат учун муқаддас жойларни зиёрат қилиш ;
- ўқув экуменик саёҳатлар (диний ёдгорликлар, динлар тарихи ва маданияти билан танишиш);
- илмий саёҳатлар (илоҳиётчилар, тарихчиларнинг саёҳатлари, дин масалалари билан шуғулланиш ва бошқалар);
10. Кўнгил очадиган туризм.
Туризм айрим мамлакатларда иқтисодиётнинг энг сердаромад тармоқларидан бири сифатида ривожланмоқда, хусусан, бизнинг мамлакатимизда ҳам у устувор ривожланаётган соҳалардан биридир.
Бугунги кунда кўпгина инсонлар саёҳат қилишни, бошқа давлатларнинг маданияти билан танишишни, дунё мўъжизалари, гўзал табиат манзараларидан баҳраманд бўлишни хохлайдилар. Ўзбекистон гўзал, осмони мусаффо, бетакрор қадимий диёр, шу сабабли мамлакатимизга ташриф буюрувчи туристлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда.
Мамлакатимизда туризм индустриясини жадал ривожлантириш стратегияси қисқа муддатда мазкур соҳа учун энг қулай шарт-шароит яратиш, унда хусусий секторнинг устувор иштирокини таъминлаш, унинг рақобатдошлигини ва кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти ва даромадлар базасини кенгайтириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, миллий туризм маҳсулотларини жаҳон бозорига фаол олиб чиқишга қаратилган. Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг қабул қилиниши давлатимиз томонидан туризм соҳасида амалга оширилаётган сиёсатнинг мантиқий давоми бўлиб, туризм соҳасининг жадал ривожлантирилиши учун қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва маъмурий муҳит яратиб берди.
Хусусан, Тошкент вилоятида ҳам туризм соҳасини ривожлантириш, туристик инфратузилмани янада яхшилаш мақсадида кенг кўламли ишлаб олиб борилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги «2019-2021 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасининг жадал ривожлантирилиши тўғрисида»ги Қарори билан мазкур вилоятнинг туризм салоҳияти «Олтин ҳалқа» концепцияси асосида ривожлантирилиши мақсад қилиб қўйилган. Вилоятнинг Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент, Бўка, Чиноз, Зангиота туманлари ва Ангрен шаҳрини ўз ичига олган «Олтин ҳалқа» концепцияси сайёҳлар оқимини кўпайтириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда маҳаллий аҳоли даромадларини ошириш каби қатор вазифаларни назарда тутади.
Маълумки, бугунги кунда Тошкент вилоятида 182 та дам олиш масканлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 24 таси санаториялар, 2 таси болалар санаториялари, 52 таси профилактика санаториялари, 83 таси дам олиш уйлари, 4 таси панционатлар, 17 таси оромгоҳлардир.
Шу билан бирга вилоятда 4414 та спорт объектлари, жумладан, 881 та спорт заллари, 48 та стадионлар, 73 та теннис кортлари, 29 та сунъий сув ҳавзалари туристларга хизмат кўрсатмоқда.
Ҳар куни вилоятга ташриф буюраётган сайёҳларни жойлаштириш учун 68та меҳмонхона ҳамда 500дан ортиқ хусусий меҳмонлар уйлари мавжуд. Вилоятда 500дан ортиқ маданият объектлари ва 100дан ортиқ тарихий меъморий обидалар сақланиб қолган.1
Тошкент вилоятида туризм инфратузилмасини ташкил этишдан мақсад, ҳудуднинг туризм салоҳиятини ошириш, туристлар оқимини янада кўпайтириш, туристларни ҳудуднинг ноёб туристик имкониятлари ва маданий объектлари билан кенг таништириш, сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳудудда замонавий туризм инфратузилмасининг изчил ривожланишини таъминлаш, замонавий талабларга мувофиқ кўрсатиладиган туризм, меҳмонхона ва транспорт хизматлари турларини кенгайтириш, хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда мазкур соҳада фаолият юритиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, ички туризмни янада ривожлантириш , янги иш ўринлари яратишдан иборат. 

Адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги «2019-2021 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасининг жадал ривожлантирилиши тўғрисида»ги Қарори
2. Мирзаев М. А., Алиева М. Т. Туризм асослари. Ўқув қўлланма.
- Т.: Ўзбекистон файлафуслар жамияти, 2011.
3. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати. Статистик тўплам. – Тошкент. 2020.
4.http://www.toshvilstat.uz


1 http://www.toshvilstat.uz


Download 14,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish