Тошкент вилояти Қибрай тумани касб-ҳунар мактаби охирги уч йилда (2019-2020-2021й.й) эришган ютуқлари тўғрисида МАЪЛУМОТ
2021 йил
2021-йилда жами 529 та ўқувчилар қабул қилинди ва 17 та фан тўгараги ва 2 та спорт тўгараги фаолият олиб бормоқда.
РА-7-20 гуруҳ ўқувчиси феврал ойида Бухоро шахрида пневматик ўқ отиш бўйича ўтказилган Ўзбекистон чимпионатида Қамбарбекова Гулбону 2 ўринни, март ойида эса, Наманган шаҳрида ўтказилган мусобақада 1-ўринни эгаллади. Ўзбекистон ошпазлар уюшмасига аъзо бўлган ОҚ-3-20 гуруҳи ўқувчиси Абдулбосит Ниғматжонов март ойида ўтказилган мусобақада қатнашиб совринли ўринни эгаллади. Қибрай тумани касб-ҳунар мактабининг 5 нафар педагог ходимлари Г.Худайбергенова, Н.Ахметова, Д.Умурзакова, С.Хамдамова ва Л.Умаровалар Чирчиқ педагогика институти томонтдан ўтказилган халқаро онлайн семинарида ўз мақолалари билан қатнашиб, сертификатларга эга бўлдилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли Қарори ижросини бажариш мақсадида Х.Насридинов вилоятдаги касб-ҳунар мактабларига "Автотранспорт воситаларини бошқариш" хоналарини ташкил этишда, таълим жараёнинг белгиланган даражада ўқув-методик адабиётлар, кутубхона ва ахборот ресурслари, уч ўлчамли аниматция эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминлашда махсус фан ўқитувчиларига ва автотраспорт воситаларини бошқаришни ўргатувчи усталарга амалий ёрдам бериб келмокда.
Х.Насридинов фаолияти давомида "Трактор ва автомобиллар тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш" назарий ва ўқув амалиёти машғулотларини ўтказиш учун хоналарни ўлчамли аниматция эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминлашда иштирок этди.
Таълим муассасида ободонлаштириш ишларига хам катта эътибор берилди. 900 туб турли хил мевали ва манзарали дарахтлар экилди парвариш қилинди. 2021 йилнинг ўзида 600 дан зиёд турли хил дарахт кўчатлари, 1200 дан зиёд мавсумий ва кўп йиллик гул кўчатлари экилди.
2020 йил
2020-ўқув йилда жами 172 та ўқувчилар қабул қилинди ва 10 та фан тўгараги ва 2 та спорт тўгараги фаолият олиб борилди.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Қизлар клуби” ташкил этилди.
2020-йил апрел ойида Амир Темурнинг таваллуд кунига бағишланган ўқув семинари ўтказилди ва ўқилган мақолалар “Ёшлар тарбияси Ватан туйғуси” номи билан маърузалар тўплами чоп этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус бўйича ташкил этилган “Информатика” , “Сеҳрли игна”, “Китобхонлик” тўгаракларида касб-ўргатиш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари информатика фани бўйича “1000 ДАСТУРЧИ” тўгараги хам ташкил этилди.
Х.Насридинов иштирокида "Корхона касб-ҳунар мактаби" ҳамкорлиги доирасида касб-ҳунар мактаби ўқувчиларининг вилоятдаги “CHIRCHIQ MASH AGRO” MCHJ ва “WHITE ELEFANT”, Қибрай т. “Ўсимликлар генетик ресурслари” ИТИ., “TEXTILE CHEMICAL SOLUTIONS” каби корхоналарида амалиёт ўташ “дуалний” тизими йўлга қўйилган.
Таълим муассасида ободлаштириш ишларига ҳам катта эътибор берилди. 800 туб турли хил мевали ва манзарали дарахтлар парвариш қилинди. 2020 йилнинг ўзида 400 дан зиёд турли хил дарахт кўчатлари, 1100 дан зиёд мавсумий ва кўп йиллик гул кўчатлари экилди.
2019 йил
Махсус фан ўқитувчилари Г.Худайбергенова, Ш.Норбоевалар ТДАУ билан ҳамкорликда “Зоогинетика фанидан амалий машғулотлар” ва “Ёруғликни қишлоқ хўжалик ҳайвонларига таъсири” номли дарсликлари чоп этилди.
Касб-ҳунар мактабининг бир гуруҳ ўқитувчилари ва раҳбарлари С.Атамуратова,Х.Қурбонова, Д.Умурзаковаларнинг мақолалари Ўзбекистон Республикасида оммалаштирадиган “Педагогик жараёнлар ” ойлик журналида чоп этилди.
Таълим муассасида ободлаштириш ишларига ҳам катта эътибор берилди. 500 туб турли хил мевали ва манзарали дарахтлар парвариш қилинди. 2019 йилнинг ўзида 300 дан зиёд турли хил дарахт кўчатлари, 900 дан зиёд мавсумий ва кўп йиллик гул кўчатлари экилди.