Toshkent viloyati chirchiq davlat pedagogika instituti tabiiy fanlar fakulteti


-жадвал. Заҳарли илонлар вакиллари: 1-пама, 2-қизил аспид, 3-кўзойнакли илон, 4-гая (аспид), 5-шохилон



Download 13,51 Mb.
bet5/8
Sana25.06.2022
Hajmi13,51 Mb.
#704377
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Nozima zoologiya

20-жадвал. Заҳарли илонлар вакиллари: 1-пама, 2-қизил аспид, 3-кўзойнакли илон, 4-гая (аспид), 5-шохилон.
Қораилонсимонлар (Viperidae) оиласига 210 та тур киради. Улар заҳарли, заҳар тишларининг ичида найи бўлади. Қораилонсимонлар оиласининг вакиллари Европа, Африка ва Осиёда тарқалган. Уларнинг гавдаси йўғон, боши учбурчак, думи қисқа ва ясси бўлади. Қораилонсимонлар оиласининг типик вакилларига МДҲ да, шу жумладан Ўзбекистонда тарқалган чўл қора илони (Vipera ursini), Америка чинқироқ илони (Crotalus horridus), Ўрта Осиёда кенг тарқалган оддий қалқонтумшуқ илон (Ancistrodon halis), Ўрта Осиёда ҳамда Кавказда тарқалган кўлвор илон (Vipera lebetina), Ўрта Осиёнинг жанубида ва Африкада яшайдиган қум чарх илони (Echis carinatus) киради (20-21-жадваллар). Оддий чўл қора илони тухумдан тирик туғиб кўпаяди, 3 тадан 17 тагача тухум қўяди. Улар ер остидаги уясида тўп-тўп бўлиб қишлайди. Чўл қора илонларнинг заҳари бирмунча кучсиз таъсир қилади. Касалванд ва нимжон одамларни чаққанда, касаллик оғир кечади. Чаққан жойи қаттиқ оғрийди. Бу илоннинг усти тўқ кулранг бўлиб, қорамтир холлари бор, улар нисбатан майда, узунлиги 70-80 см атрофида бўлади. Оддий чўл қора илони МДҲ да, шу жумладан Ўзбекистонда кўпроқ Қизилқум, Устюрт ва Амударё қирғоқларида яшайди. Улар шунингдек, Чирчиқда, Тяншанда ва Сирдарёда шолипоялар атрофида учрайди. Кечаси овга чиқади, асосан сичқон, каламуш, баъзан қушлар, калтакесаклар, балиқлар ва ҳашаротлар билан озиқланади. Кўлвор илоннинг узунлиги 120 см дан 2 м гача боради. Ўзбекистонда асосан Нурота, Зарафшон, Туркистон, Ҳисор ва Кўҳитанг тоғларида ҳамда тоғ этакларида учрайди. Бу илоннинг устки томони кулранг ва кўкимтир бўлади. Кўлвор илон кўпинча, кечаси овга чиқади. Майда қушлар, кемирувчилар ва калтакесаклар билан озиқланади. Одамга дуч келганда ҳаракатсиз ётади, заҳари жуда хавфли. Одам ва ҳайвонларни чаққанда ҳалок бўлиши мумкин. Қум чарх илони Республикамизнинг жанубий ҳудудларида чўлларда ва тоғ этакларида кўплаб учрайди, унинг узунлиги 80-90 см келади. Ранги сарғимтир қум рангида бўлади. Чарх илон безовта қилинса, бир жойда туриб айлана бошлайди ва унинг ён тангачалари бир-бирига ишқаланиб, тегирмон тошининг ишқаланишига ўхшаш овоз чиқаради. Шунинг учун ҳам унга чарх илон деб ном берилган. Чарх илон ҳам фақат тунда овга чиқади. Ёш чарх илонлар асосан умуртқасиз ҳайвонлардан чаён, чигиртка, кўпоёқлар билан озиқланса, вояга етганлари эса кемирувчилар, калтакесаклар, бақа ва заҳарсиз илонлар билан озиқланади. Чарх илон 3 тадан 15 тагача тирик бола туғади. Чарх илон ҳам заҳарли, лекин унинг заҳари одамга унчалик кучли таъсир қилмайди. Оддий қалқонтумшуқ илон МДҲ да асосан Жанубий Сибирда, Узоқ Шарқда, Кавказда, Ўрта Осиёда, шу жумладан Ўзбекистонда Тошкент ва Самарқанд вилоятларида, ҳамда Мирзачўл ва Хоразм чўлларида учрайди. Унинг узунлиги 60-70 см атрофида бўлади. Қалқонтумшуқ илон чаққан одамнинг бадани шишиб кетади ва иссиғи кўтарилади. Касал одам 10-15 кундан кейин тузала бошлайди. Қалқонтумшуқ илон ҳам кучли заҳарли, лекин одамни чаққанда ўлмайди.

Африкада яшайдиган мамба деган илон ўта заҳарли ҳисобланади. Бир чақишда 5 та ҳўкизни ва 3 та отни заҳарлаб ўлдириши мумкин. Ер юзида ҳар йили 12 млн га яқин илонлар овланади. Улар асосан заҳари, териси, ёғи, гўшти учун овланади. Ҳар йили дунё миқёсида 15 мингга яқин одамни заҳарли илонлар чақиб ўлдириши мумкин. АҚШ да бир йилда 2400 та одамни заҳарли илонлар чақиши аниқланган, шулардан 1% одам ўлиши мумкин. Ҳиндистонда эса заҳарли илон чаққан одамларнинг 9,5 % ўлади. Дунёда заҳарли илонлар айниқса, Ҳиндистонда ва Африкада кўплаб учрайди. Заҳарли илонлар чаққанида чаққан одамни ҳаракатлантирмаслик керак. Жароҳатланган жойдан заҳарни қўл билан сиқиб ёки оғиз билан сўриб чиқариб ташланади. Заҳарланган одамга кўп миқдорда қора чой ёки кофе ичирилади. Маълумки, мочевина заҳарни парчалаш хусусиятига эга. Шунинг учун илон чаққан жойни тезда мочевина била ювиш керак. Шунингдек, жароҳатланган жойга маргансовка, сирка ёки содали сув билан ҳўлланган бинт ёки пахта босилади. Дастлабки чоралар кўрилгандан сўнг беморни тезда яқин атрофдаги шифохонага олиб бориб заҳарга қарши зардоб юбориш йўли билан даволанади.



Download 13,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish