Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги муаммони ўрганишда методологик, методик, педагогик ёндашувларга ҳамда ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича олиб борилган республикамиз ва хорижий олимларнинг тадқиқотларига асосланганлиги; тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларига мос келувчи ва ўзаро бир-бирини қўллаб-қувватловчи усулларнинг қўлланилганлиги; назарий маълумотлар-нинг расмий манбалардан олинганлиги, педагогик тажриба-синов ишлари самарадорлиги математик-статистик методлар воситасида қайта ишланган-лиги, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги ҳамда ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти диссертацияда илгари сурилган илмий-назарий хулосалар асосида глобаллашув шароитида ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш технологиялари такомиллаштирилганлиги, мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид ислоҳотлар мазмунини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилганлиги, маърифий тарбия ва ватанпарварлик кўникмасини такомиллаштиришнинг педагогик зарурати илмий асосланганлиги, ривожлантириш технологияси ва дидактик таъминоти такомиллаштирилганлиги билан белгиланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти ёшларда маънавий-маърифий тарбия ва ватанпарварлик кўникмаларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, Ўзбекистон Республикаси Президентларининг ёшларга оид илмий-сиёсий қарашлари бўйича хулосалардан педагогик олий таълим муассасалари ўқув режасидаги ижтимоий фанлар блокига кирувчи предметларни ўқитишда, яратилган дастур ва амалий машғулот ишланмаларидан тўгарак ва дарс машғулотларида фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
геосиёсий майдондаги умуминсоний қадриятларнинг қайта баҳоланиши ва цивилизациялар тўқнашуви билан боғлиқ глобаллашув талаблари асосида ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш омиллари ва педагогик-психологик хусусиятлари бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва тавсиялар 2017-2018 йилларда Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида бажарилган Ё0-А1-009 рақамли “Олий таълим муассасаларидаги фанларни ўқитишнинг методик системасини ишлаб чиқиш ва шу асосида инновацион электрон ўқув-услубий мажмуасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 18 декабрдаги 02-07-4132/04-сон далолатномаси). Натижада, ёшларда ватанпарварлик тушунчасининг мазмун-моҳиятини чуқур англаш ва онгли равишда ватанпаварлик тарбиясини ўзида шакллантиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Президентларининг ижтимоий-сиёсий ва илмий-назарий қарашларини таҳлил қилиш асосида мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати мақсад ва вазифаларининг стратегик аҳамиятини очиб бериш бўйича илмий хулосалардан ФА-Ф1, ГОО2 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳаси ва 2017-2020 йилларда амалга оширилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 17 ноябрдаги 349/1-маълумотномаси ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 18 декабрдаги 02-07-4132/04-сон далолатномаси). Натижада, ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпаварлик руҳида тарбиялаш тизимини амалга оширишнинг аниқ меъёрлари ва талаблари шакллантирилган;
глобаллашувнинг ижобий жиҳатларини мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид ислоҳотлар мазмунига имплементация қилиш асосида ишлаб чиқилган ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг миллий модели бўйича илмий-амалий тавсиялар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги ЁА-1-012 рақамли “Узлуксиз таълим янги авлод ўқув адабиётлари ва унинг электрон дарслигини яратишнинг методикаси” номли амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 18 декабрдаги 02-07-4132/04-сон далолатномаси). Натижада, ёшларнинг ватанпарварлик кўникмаларини ривожлантириш технологияларини ишлаб чиқишнинг моделлаштирилган дидактик таъминотидан таълим амалиётида фойдаланиш имконияти яратилган.