МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ВА ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАНГАН ШАХС
1-расм. Ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш миллий модели Чунки дунёда глобаллашув жараёнлари кузатилаётган, ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмаган ёшлар маънавиятига таҳдидлар ортиб бораётган бугунги кунда ёшларни ҳар жиҳатдан асраб-авайлаш ва уларнинг иқтидор ва салоҳиятларини қўллаб-қувватлаш дунё миқёсида тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг узоқ муддатни кўзлаган шартларидан ҳисобланади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев дунё сиёсатчилари орасида биринчилардан бўлиб, глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Президентимизнинг мазкур маърузаси маҳаллий ва хорижий экспертлар томонидан ҳақли маънода юксак эътироф этилди.7 Мазкур муаммо илмий жамоатчилик томонидан атрофлича тадқиқ қилиниши ва ёшларни ёт ғоялардан асрашнинг аниқ, содда ва ҳаётий механизмларини ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда. Муаммонинг мураккаблиги ёшлар маънавиятини ҳимоя қилишнинг нозик чегараларини белгилашда намоён бўлади.
Ёшларни, хусусан, бўлажак ўқитувчиларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларнинг фуқаро сифатидаги дунёқарашини шакллантириш, жамият аъзоси сифатида бурч ва мажбуриятларига нисбатан фаоллаштириш масаласини тартибга солиш, меъёрлаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чораларини кўриш долзарб масала бўлиб турибди. Бу борада мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни таълим ва тарбия амалиётига татбиқ этишни замоннинг ўзи тақозо қилмоқда. Шу нуқтаи назардан биз тадқиқотимиз доираси ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш моделини ишлаб чиқдик (1-расм).
Диссертациянинг учинчи боби “Ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари ва тажриба-синов ишлари таҳлили”деб номланади ва унда глобаллашув шароитида ижтимоий фанларни ўқитишнинг педагогик имкониятлари, тадқиқотнинг педагогик тажриба-синов ишлари мазмуни баён қилинган ва натижалар таҳлили амалга оширилган.
Глобаллашув жараёнининг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда педагогик олий таълим муассасалари ижтимоий фанлар блокига кирувчи предметларнинг мазмунига қуйидаги мазмундаги ўзгартиришлар киритиш лозим:
миллий ғоя, маънавий-маърифий ва ватанпарварлик тарбияси ғояларини ёшлар онгига сингдиришда инновацион технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш;
ижтимоий фанлар бўйича асосий, ёрдамчи ва дидактик воситалар тизимини такомиллаштириш;
ёшларга глобаллашувнинг салбий оқибатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш орқали уларни мавжуд хавф-хатарлардан огоҳ этиш;
дунёнинг мафкуравий манзарасини кенгроқ мазмунда изчилликда ўрганишни йўлга қўйиш;