ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ
PhD. 30/30. 12.2019. Ped.82.01 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ
----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ
ШЕРТАЙЛАҚОВ ҒАЙРАТ МУРАДОВИЧ
МАКТАБДА ФИЗИКАДАН НОСТАНДАРТ
ЛАБОРАТОРИЯ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШДА ЎҚУВЧИ
КРЕАТИВ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика)
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси АВТОРЕФЕРАТИ
Чирчиқ– 2020
УДК. 373.5.091.3:53
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси автореферати мундарижаси
Оглавление автореферата диссертации
доктора философии (PhD) по педагогическим наукам
Contents of dissertation abstract of the doctor ofphilosophu(PhD)
on pedagogical sciences
Шертайлақов Ғайрат Мурадович
Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи
креатив фаолиятини ривожлантириш.................................................................................
Шертайлаков ГайратМурадович
Развитие креативной деятельности ученика при выполнении нестандартной
лабораторной работы по физике в школе................................................................................
Shertaylakov Gayrat Murodovich
Methods of doing non-standard laboratory works at school physics teaching
(in the exampees ).........................................................................................................................
Эълон қилинга нишлар рўйхати
Список опубликованных работ
List of published works.....................................................................................................................
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ
PhD. 30/30. 12.2019. Ped.82.01 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ
----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ
ШЕРТАЙЛАҚОВ ҒАЙРАТ МУРАДОВИЧ
МАКТАБДА ФИЗИКАДАН НОСТАНДАРТ
ЛАБОРАТОРИЯ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШДАЎҚУВЧИ
КРЕАТИВ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика)
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси АВТОРЕФЕРАТИ
Чирчиқ– 2020
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида В2018.3.PhD/Ped665 рақам билан рўйхатга олинган.
Дисссертация Жиззах политехника институтида бажарилган.
Диссертация автореферати уч тилда (ўзбек, рус, инглиз (резюме) Илмий кенгаш веб-саҳифаси(www.cdpi.uz.ilmiy-kengash) ва “ZiyoNet” Ахборот таълим порталида (www. ziyonet.uz) жойлаштирилган.
Илмий маслаҳатчи: Маҳмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика
фанлари доктори, профессор
Тақризчилар: п.ф.д., профессор М. Қурбонов
п.ф.д., доцент Ж.Э. Усаров
Етакчи ташкилот:
Диссертация ҳимояси Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD. 30/30. 12.2019. Ped.82.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2020 йил “____” __________ куни соат ___ даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 111720 Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Амир Темур кўчаси, 104 –уй. Тел.: (99870) 712-45-41; e-mail: chdpi-kengash@umail.uz.)
Диссертация билан Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин (___рақам билан рўйхатга олинган). Манзил: 111720, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Амир Темур кўчаси, 104 –уй. Тел.: (99870) 712-27-55; факс: (99870) 712 -45-41.
Диссертация автореферати 2020 йил “____” ____ куни тарқатилди.
(2020 йил“__”_____ даги ___ рақамли реестр баённомаси).
Ш.Қ.Мардонов
илмий даражалар берувчи Илмий
кенгаш раиси, п. ф. д., профессор
Ф.Т.Ражабов
илмий даражалар берувчи Илмий
кенгаш котиби, география фанлари
бўйича фалсафа доктори (PhD)
Р.А.Эшчанов
илмий даражалар берувчи
Илмий кенгаш қошидаги илмий
семинар раиси, б.ф.д., доцент
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти.ХХI аср жаҳон миқёсида барқарор таълим тараққиётини таъминловчи асосий омил сифатида эътироф этилиб, таълим муассасаларида таълим сифати алоҳида аҳамият касб этмоқда. ЮНЕСКО томонидан қабул қилинган 2030 йилгача белгиланган халқаро таълим концепциясида “Бутун ҳаёт давомида сифатли таълим олишга имконият яратиш” долзарб вазифа сифатида белгиланган1. Мактаб физика таълимида ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда физикадан лаборатория машғулотлари соатининг қисқартирилганлиги ва лаборатория ишларини бажаришда моддий-техник базасининг мураккаб-лашуви каби муаммолар мавжудлиги боис тўгарак машғулотларидан фойдаланиб, ностандарт лаборатория ишларини бажаришни амалга оширишни тақозо этади.
Дунёда физика фани ўқитувчи тафаккурларини такомиллаштириш орқали ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш, ўқув-тарбия жараёнини фаоллаштиришнинг инновацион таълим методларини ишлаб чиқиш физика фанини ўқитишнинг асосий муаммоларидан бири сифатида қаралмоқда. Таълим тизимида инновацион-методик ёндашувдан кенгроқ фойдаланиш, интерфаол ўқитиш методларини таълим жараёнига татбиқ этиш, ўқувчи физик тафаккурини такомиллаштиришнинг модернизациялашган дидактик таъминотини яратиш орқали креатив фаолиятини ривожлантириш имкониятларини кенгайтириб беради.
Мамлакатимизда педагог кадрлар тайёрлашнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишларини белгилаш, педагогик таълим соҳасини ривожлантириш орқали ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш, янгича фикрловчи, мустақил фаолият юрита оладиган физика фани ўқитувчиларини тайёрлаш сифатини ошириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, физика ўқитишга қаратилган инновацион ёндашувлар, мультимедиали таълим ва ностандарт лаборатория ишларини бажаришни жорий этиш имкониятлари кенгаймоқда. Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида2 “Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш йўлларини давом эттириш, педагог ва мутахассисларнинг малака даражасини юксалтириш, таълим тизими сифати ва самародорлигини ошириш” каби устувор вазифалар белгиланган. Бу вазифалар ижроси мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган технологияларни компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштиришни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон, 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ва 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб –ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон қарори мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ва амалга оширишда мазкур тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация тадқиқоти республика фан ва технологияларни ривожланишининг I. «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришга оид тадқиқот ишлари хорижлик физик олимлардан L.John (Юнеско), R.K. Thornton (Америка), R.K. Hake(Англия), F.Reif (Америка), M.St.John(Америка) and R. Bryantлар (Англия) томонидан амалга оширилган.
МДҲ давлатлари олимлари А.И.Маркушевич, В.А.Фабрикант, В.Г.Разумовский, В.В.Мултановский, А.В.Пёришкин, Э.Е.Эвенчик, Н.А.Родина, А.Б.Айнбиндер, А.И.Жиранова, Е.В.Коршак, Д.А.Кузнецова, В.Л.Мотовилов, Г.Б.Оглоблин ва М.М.Черняновская кабилар физика ўқитишда ўқувчининг креатив фаолиятини ривожлантиришга доир илмий изланишларни олиб боришган.
Республикамиз олимларидан П.Қ.Хабибуллаев, Н.Ю.Тўраев, Д.Ш.Шодиев, Б.М.Мирзахмедов, Ю.Ғ.Маҳмудов, С.Ю.Махмудова, Ю.Пўлатов, С.Қ.Қаҳҳоров, М.Қурбонов ва бошқалар томонидан физик экспериментнинг методик функцияларини кенгайтиришга бағишланган тадқиқот ишлари амалга оширилган бўлиб, лекин мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари етарлича ўрганилмаган.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган умумтаълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Тошкент давлат педагогика университети илмий-тадқиқотлар режасининг Ф-2-07-рақамли “Қуёш тожи ёруғ нуқталари эволюцияси ва чанаш механизмларининг илмий-услубий тадқиқи” (2014-2016 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабида физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожланти-риш мазмуни ва ўқитиш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш бўйича фалсафий, психологик, педаго-гик ва методик адабиётларни таҳлил қилиш;
физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажариш методикаси ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш компетенциясига мослаштирил-ган ҳолда такомиллаштириш;
физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креа-тив фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини ишлаб чиқиш;
физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш шакл ва воситалари ёрдамида самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш жараёни танланиб, тажриба–синов ишларига Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидаги умумтаълим мактабларидан 607 нафар ўқувчи жалб этилган.
Тадқиқотнинг предмети сифатида мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожланти-риш шакл, метод, восита ва йўллари танланган.
Тадқиқот усуллари. Тадқиқот жараёнида педагогик кузатув, қиёсий таҳлил, сўровнома, тест, савол-жавоб, тажриба–синов, педагогик мони-торинг, тавсияларни ўрганиш, машғулотларни кузатиш, ўқувчи ва педагоглар билан суҳбатлашиш, суҳбат натижалари математик статистика методларидан фойдаланилган ҳолда таҳлил қилинган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ностандарт лаборатория ишларини бажаришда физика ўқитувчилари касбий тайёргарлигининг (фаолиятли, инновацион, ностандарт лаборатория ишларини бажариш) ташкилий–тузилмавий компонентларини такомиллаш-тиришнинг дидактик имкониятлари физика фанини ўқитиш, амалиётга йўналтириб ўқитишда имитацион технологиялар (дебат, тренинг, ностандарт лаборатория ишларини бажариш)га устуворлик бериш асосида такомиллаш-тирилган;
ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажариш компетенциялари (физик саводхонлик, креатив ёндашув асосида ривожлантиришга имкон берувчи замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш, физика ўқитишда ностандарт лаборатория ишларини бажариш) ривожлантирилган;
физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш тизимли-функционал моделининг таш-килий-методик компоненти сифатида инновацион ўқитишнинг коллоборатив (гуруҳий мунозаралар, ҳамкорликда ўрганиш, биргаликда ностандарт лаборатория ишларини бажариш), когнитив (физика фанини билишга йўналганлик), физика ўқитиш фаолиятга шахсий муносабатни акс эттирувчи ҳиссий (физика фанига муносабат ва эҳтиёж) муносабатни қарор топтириш-нинг устуворлиги асосида аниқланган;
физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришга қаратилган педагогик, креатив, дидактик, технологик, интегратив топшириқларни бажариш методларини (вариантларни танлаш ва моделлаштириш) қўллаш, интерфаол таълим техно-логияларидан фойдаланиш ва дидактик воситалар (муаммоли лаборатория иши ва ностандарт лаборатория ишларини бажариш) асосида ривожлан-тиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришга оид тавсиялар ва “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш методикаси”, “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришнинг назарий асослари” каби ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилган, нашр этилган ва амалиётга жорий қилинган;
физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришни ривожлан-тириш даражалари, мезон ва кўрсаткичлари аниқлаштирилган;
физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда замонавий таълим технология-ларидан “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Бумеранг” ва “Ақлий ҳужум” каби методлар ўқув жараёнига татбиқ этилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги хорижий ҳамда ОАК рўйхатидаги илмий журналлар, халқаро ва республика илмий конференция материаллари тўпламларида мақолалар чоп этилганлиги, илмий-методик таклифларнинг амалиётга жорий этилганлиги, ностандарт лаборатория ишларига оид ўқув материалларининг нашр этилганлиги ва таълим жараёнига татбиқ қилинганлиги, тадқиқот вазифаларига мос келувчи тадқиқот методларининг қўлланилганлиги, олинган натижаларнинг математик-статистик методлар ёрдамида қайта ишланганлиги, амалиётга жорий қилинганлиги ва ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти физика ўқитувчисининг дарс ва тўгарак машғулотларида ностандарт лаборатория ишларини бажаришга хизмат қиладиган дидактик воситалар ва методларнинг таълим сифатига оид кўрсаткичлар тизими асосида ташкил этилганлиги, физика ўқитиш жараёни инновацион таълим технологиялари асосида ривожлантирилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришни ривожлантириш бўйича меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатлар, мазкур мавзу асосида таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган Давлат таълим стандартини такомиллаштиришга оид қўшимчалар киритиш ва физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқитиш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ностандарт лаборатория ишларини бажаришда физика ўқитувчилари касбий тайёргарлигининг (фаолиятли, инновацион, ностандарт лаборатория ишларини бажариш) ташкилий–тузилмавий компонентларини такомиллаш-тиришнинг дидактик имкониятлари ва ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда ўқувчиларнинг физика фани бўйича компетенциялари таркиби, физика жараёнлари (ҳодисаларни кузатиш, тушуниш), ностандарт лаборатория ишларини бажариш ҳолати (лаборатория бажариш, физик катталикларни ўлчаш ва хулосалар чиқариш) амалда синаш (физик билимлар ва ўлчаш қурилмаларидан амалда фойдалана олиш)га оид элементлар бўйича таклифлар Давлат таълим стандарти (“Ўзстандарт” агентлиги томонидан 2015 йил 22 июлда тасдиқланиб, 361998-сон рақами билан Давлат рўйхатидан ўтказилган) мазмунига сингдирилган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб –ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон қароридан ва амалий лойиҳа доирасида тадқиқот ишнинг илмий натижаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти 2020 йил 1 феврал 04-69 -сон маълумотномаси) мазкур 2015-2018 ўқув йили амалиётга жорий қилинган, натижада ўқувчи креатив фаолияти ривожлантирилган;
ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришнинг дарсдан ташқари шакллари, нофаол, фаол, интерфаол ёндашувларга кўра, лойиҳалаш жараёнлари, фанга оид умумий компетенцияларни шакллантиришда дарсларга қўйиладиган дидактик талаблар, ўқув фаолиятини жадаллаштирувчи таълим технологияларига оид таклифлар асосида ривожлантирилган ва ўқувчининг тайёргарлик сифати ҳамда муваффақиятга эришилганлик даражасига қўйиладиган компетенциявийлик талаблари амалий лойиҳа доирасида амалиётга жорий этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020 йил 31 январь 02-07-337/04 –сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа умумий ўрта таълим тизимида компетенциявий ёндашувнинг амалиётга жорий этилишига методик асос бўлиб хизмат қилган;
физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш тизимли-функционал моделининг ташкилий-методик компоненти сифатида инновацион ўқитиш жараёнларининг ўқув–методик таъминоти, ўқув материалларидан фойдаланиш имкониятини берувчи физик билимларни ривожлантиришнинг интерфаол технологиясига оид таклифлардан “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш методикаси” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 декабрдаги 89-03-4676-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма умумтаълим мактаб ўқувчиларида креатив фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилган.
ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришнинг психологик-педагогик аспектлари ва фанга оид компетенциялар тизими физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб –ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилган ва Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари мактабларининг VI-XI синфларда тажриба-синовдан ўтказилган ҳамда малака талаблари ўқув дастурлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 декабрдаги 89-03-4676-сон маълумотномаси). Натижада физикадан ностандарт лабортория ишларини бажариш орқали ўқувчи креатив фаолияти ривожлантирилган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 2 та халқаро, 20 та республика илмий–амалий анжуманида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Тадқиқот мавзуси бўйича жами 54 та илмий–методик иш, жумладан, 2 та монография, 2 та ўқув-методик қўлланма, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, шундан 6 таси республика, 1 таси Англия давлатида нашр қилинган. Шунингдек, илмий–амалий конференцияларда 23 та тезис материаллари, 20 та республика, 2 таси Россия Федерацияси, ва 1 та Прага шаҳрида бўлиб ўтган илмий–амалий конференция тезислари, 20 та мақола илмий–методик тўпламларда нашр қилинган.
Диссертация ишининг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши кириш, учта боб, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация ҳажми 122 саҳифани ташкил қилади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти асосланган. Ишланганлик даражасига баҳо берилган. Тадқиқотнинг вазифалари, мақсади, объекти, предмети, усуллари, илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти ҳамда тадқиқот натижаларининг оммалаштирилганлиги ёритилган.
Диссертациянинг “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория иш-ларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришнинг назарий асослари” деб номланган биринчи бобда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажариш (НЛИБ) ҳолати; физикадан ностандарт лаборатория ишларини танлаш ва уларни бажаришда дидактик принциплар; физикадан НЛИБда ўқувчи психологик хусусиятлари баён қилинган.
Физика таълимида мустақил фикрлаш йўллари ва воситаларини ўргатиш муҳим ҳисобланади, ностандарт лаборатория ишларини мустақил бажариш учун ўқувчида назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни ривожлантириш лозим бўлади.
Ҳозирги кунда физика таълимини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишда инновацион таълим технологиялари (ИТТ)га таянган ҳолда, физика дарсларини ўқитишнинг анъанавий ва ноанъанавий методларидан фойдаланишга доир бир қанча адабиётлар назарий жиҳатдан асосланган ва физика ўқитишда ИТТлари, анъанавий ва ноанъанавий ўқитиш методларидан фойдаланишга доир фикрлар баён этилган.
Ўқувчи томонидан физикадан НЛИБнинг мураккаблашиб бориши қуйида мантиқий кетма-кетлиги ва изчиллиги кўриб чиқилди:
Тажриба ва кузатишларга асосланиб, газсимон, суюқ ва қаттиқ модда-ларнинг хоссаларига доир НЛИБ.
Ҳодисалар сабабини (уларни намойиш тажриба қилингандан сўнг) аниқлаш ва таҳлил қилиш. Масалан, “Ампер қонуни” мавзусини ўтишда, энг аввало, унга тегишли намойиш тажриба натижаларини таҳлил қилиш йўли билан “Ампер қонуни”нинг формуласи келтириб чиқарилиши ва қоидаси айтилади.
Фикрлаш йўли билан кузатиш лозим бўлган ҳодисани олдиндан айтиб бериш. Масалан, сувнинг температураси юқори бўлганда диффузия ҳодисаси қандай тезликда рўй беради? Нима учун? Уни тажриба йўли билан қандай тасдиқлаш мумкин?
“Нима учун?”, “Нима қилиш керак?”, “Қандай қилиб?”, “Қайси қонунга асосан?” каби саволларга жавоб излаш. Масалан: “Қандай қилиб иссиқлик двигателларининг ФИКни ошириш мумкин?”, “Электростанцияда ҳосил қилинган электр энергиясини исроф қилмасдан истеъмолчига етказиш учун нима қилиш керак?
Автоматик қурилмаларнинг схемаларини чизиш. Масалан, “Буюмларни автоматик синовчи қурилма” ва “Электрон қоровул”.
Ўқувчик реатив фаолиятини ривожлантириш учун ўқитувчи физикадан НЛИБ жараёнида муаммоли вазиятларни вужудга келтириб, уларни бажаришга ўқувчини жалб қилиб бориши керак.
Физикадан НЛИБда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда қуйидаги муаммоларни ҳал этиш лозим:
Физикадан НЛИБ учун танланган материаллардан назарий ва амалий дарсларда қайси методлардан фойдаланиш.
Физикадан НЛИБ бўйича танланган материаллар ўқувчи мустақил фикрлашини, унинг билиш қобилиятини ривожлантиришни, мантиқий хулосалар юритишини ҳисобга олиш.
Физикадан НЛИБ методикасини ишлаб чиқиш.
Физикадан ностандарт лаборатория ишларига оид танланган материаллардан ўқув жараёнида фойдаланиш мақсади қуйидагилар:
Физикадан НЛИБга оид танланган материаллар ўқув режа ва дастури талабларига мос келиши, ўқувчининг физикани қийналмасдан ўзлаштириб олишига ёрдам бериши.
Ўқувчида илмий дунёқарашни ривожлантириш.
Физикадан НЛИБда ўқувчи эгаллаган назарий билимни амалиётга қўллай билиши.
Физикадан НЛИБ мақсадли ва режали асосда бўлиши, зарурий педагогик вазиятни аниқлаш.
Мактабда физикадан ўқув дастурида ажратилган дарс соатлари қисқариб бормоқда. Лекин ўқувчиларга берилиши лозим бўлган маълумотлар миқдори ортиб бормоқда. Демак, мазкур муаммони ҳисобга олганда, қисқа вақт ичида ўқувчига қандай қилиб кўпроқ маълумот бериш мумкин? деган савол туғилиши табиий.
Бу муаммони ҳал этишда қуйидаги методлардан фойдаланилди:
Ўқитиш тизимини генерализациялаш методи, яъни асосий ғоялар (қонунлар, назариялар ва фикрлар) атрофида иккинчи даражали ғояларни бирлаштириш йўли билан ўқувчиларга фан асосларини ўргатиш.
Ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда асосий эътиборни унга билим беришга эмас, балки уни мустақил таълим олишга ўргатишга қаратиш. Ўқувчи фан бўйича ўз билимини мустақил ҳолда ошириб бориши, асосий эътиборни 45 минутлик дарсдан унумли ва самарали фойдаланишга қаратиш.
Ўқувчининг синфдан ташқари машғулотлар (тўгарак, конференция, ўткир зеҳнлилар мушоираси, экскурсиялар)ни жорий қилишдан иборат.
Диссертациянинг “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория иш-ларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш мето-дикаси” деб номланган иккинчи бобда физикадан НЛИБда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш мазмуни, материалларни танлаш принциплари ва ўқувчи креатив фаолияти даврийлиги баён этилган.
Ўқувчи креатив фаолияти–унинг руҳий, ақлий ва жисмоний салоҳиятини маълум мақсадга йўналтириш асосида назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни эгаллашни, ўқувчи креатив фаолияти қирраларини назарий билим билан тўлдириб бориш, яъни билиш, лойиҳалаш, коммуникатив нутқни ривожлантиришни талаб этади. Шунингдек, ўқувчини креатив фаолиятга тайёрлаш давом этадиган жараён ҳисобланиб, у қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Биринчи босқич. Ўқувчини креатив фаолиятга психологик жиҳатдан тайёргарлик босқичи.
Иккинчи босқич. Ўқувчида психология, педагогика ва дидактикага оид назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш босқичи.
Шунингдек, физикадан НЛИБда ўқувчи креатив фаолиятини ривож-лантириш индикаторлари; мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишлари мазмуни ва уларни танлаш принциплари; “Механика”, “Электр”, “Молекуляр физика”, “Оптика” ва “Атом ва ядро физикаси” бўлимларидан 20 та НЛИБ методикаси баён этилган. Мисол тариқасида:
Мавзу: Тезланиш билан ҳаракатланаётган жисм оғирлигини аниқлаш.
Ишнинг мақсади: тезланиш билан ҳаракатланаётган жисм оғирлигини аниқлаш.
Ишни бажариш тартиби: “Тезланиш билан ҳаракатланаётган жисмнинг оғирлигини аниқлаш” мавзусини ўрганишда ўқитувчи бу қонунни тажрибада намойиш қилишда қийинчиликларга дуч келади. “Тезланиш билан ҳаракатланаётган жисм оғирлигининг ўзгаришини кўрсатувчи қурилма” мазкур қонунни лаборатория йўли билан тасдиқлаш имконини беради. Бу қурилма икки бўлимдан иборат бўлиб, биринчи қурилма ёрдамида тезланиш билан ҳаракатланаётган жисм оғирлигининг ортиши кўрсатилса, иккинчи қурилма ёрдамида тезланиш билан ҳаракатланаётган жисм оғирлигининг камайиши кўрсатилади.
Қурилмани ясаш тартиби:
Тахтадан узунлиги 50 см, баландлиги 15 см бўлган “Г” шаклида асос (1) тайёрланади.
Зарур ўлчамли пластмасса тасма (2) қирқиб олинади. Пластмасса тасма шундай эгиладики, унда радиуси 8 -10 см бўлган ботиқ ва қавариқ сирт ҳосил қилинади.
Пластмасса тасманинг сиртида металл ғалтак (3) ҳаракатланади.
Қурилманинг электр схемаси йиғилади. Энг аввало, қурилманинг С нуқтасига контактлар (4) ўрнатилиб контактларнинг бири пластмасса тасмага, иккинчиси эса тахта асосга ўрнатилади. Контактлар орасидаги масофа тахминан 2-3 мм бўлиб, қурилмани ишлатиш вақтида созланади. Сўнгра бу контактларга кетма-кет равишда электр лампочкаси, ток манбаи ва калит уланади.
Қурилманинг ишлаши. Қурилманинг ишлаш режими жисм (яъни металл ғалтак) пластмасса тасманинг ботиқ сиртида (С нуқтада) тинч турган вақтда унинг оғирлиги контактларни улаш учун етарли бўлмайди, натижада лампочка ёнмайди. Жисм шу эгри сирт орқали тезлик билан ҳаракатланаётган вақтда марказга интилма тезланиш ҳосил бўлади (1-расм).
1 – расм.
Тезланиш йўналиши эркин тушиш тезланиш йўналишига тескари бўлгани учун формулага асосан, жисмнинг оғирлиги ортади. Натижада контактлар уланиб, лампочка ёнади.
НЛИБда олинган маълумотлар асосида жадвал тўлдирилади ва бажарилган лаборатория иши бўйича ўқувчи томонидан ҳисобот иши ёзилади. Ҳисобот ишларига қараб ўқувчи билими баҳоланади.
Ўқувчида креатив фаолият тушунчасини ривожлантириш мураккаб ва узоқ давом этадиган жараён бўлиб, уни ўқувчи онгига сингдиришда назария ва амалиёт узвийлигини ифодаловчи дидактик принципларга амал қилиниши мазкур жараённи самарали амалга ошириш имконини беради. Ўқувчининг креатив фаолият тафаккурини ривожлантиришда уни физикадан НЛИБ тўғрисида назарий билим, амалий кўникма ва малакалар билан бойитиш лозим.
1-схемада физикадан НЛИБда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш методлари кўрсатилган.
1-схема
Таълим жараёнини ташкил этишда ўқувчидан мақсадга йўналтирил-ганлик, илмий янгиликка интилишлик, ижодкорлик, шахс психологиясига таъсир кўрсатиш каби муаммолар ечимини топишни енгиллаштирадиган, креатив фаолиятни ривожлантиришда психологик-педагогик ҳамкорлик самарасини ошириш талаб этилади. Ўқувчини ривожлантиришда креатив фаолиятга берилган таърифда асосан лаборатория ишларини лойиҳалаш фаолиятининг маҳсули сифатида баҳоланади, деб ҳам таъриф берилган. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, креатив фаолият асосида лойиҳалаш иши лойиҳалашдан фарқ қилиб, у ностандарт лаборатория ишининг функционал вазифасини инобатга олган ҳолда, унинг ихчамлиги ва содда бўлишини таъминлашга қаратилган. Креатив фаолият асосида физикадан ностандарт лаборатория ишларини лойиҳалаш учун ўқувчида креатив фаолиятни ривожлантиришга қаратилган билими, кўникма, малака ва креатив фаолият тафаккурини ривожлантириш зарур.
Физикадан НЛИБда ўқувчи – берилган топшириқдан объект вазифасини, унинг умумий тузилишини, тайёрлашнинг технологик имкониятларини ва бошқа қисм ёки бўлимлар билан алоқасини билиб олади. Ўқувчи физикадан бошлаган ностандарт лаборатория ишларини ниҳоясига етказиб, улар асосида ижодкорлик ихтиролари устида бош қотирадилар. Бу жараёнга ижодий ёндашган ҳолда, бажарилаётган ностандарт лаборатория ишларига тегишли ўзгартиришлар киритиш. Ўз-ўзидан равшанки, физикадан НЛИБ машғулотларини ташкил қилиш ўқувчининг ўзига бу соҳадаги имкониятларини синаб кўришга, ижод намунасини кўриб, ўзининг ижодкорлигидан фахрланишига ҳамда имкониятларига бўлган ишонч ҳиссининг ортишига олиб келади (2-схема).
Ушбу илмий изланишлардан келиб чиқиб, ўқувчининг физикадан креатив фаолият асосида ностандарт лаборатория ишлари лойиҳаларини бажариш бўйича фаолиятининг самарали бўлиши учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим деб ҳисобланади:
физикадан креатив фаолият асосида НЛИБга оид ўқувчи учун топшириқлар, маълумотлар ҳамда ўқитувчилар учун кўргазмали қўлланмалар ва методик кўрсатмалар ишлаб чиқиш; физикадан креатив фаолият асосида НЛИБ бўйича ўқувчида ижодкорлик кўникмаларининг шаклланганлик даражасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш; физикадан креатив фаолият асосида НЛИБ жараёнида ўқувчининг индивидуал хусусиятларини эътиборга олиш; умумтаълим мактаб ўқувчисида креатив фаолияти руҳида касбга қизиқишини уйғотиш; ўқувчиларнинг креатив фаолияти асосларига оид эгаллашлари лозим бўлган билими, кўникма ва малакалари ҳажми ҳамда сифатини белгилаб олиш. Уларнинг синфлар бўйича тўгарак тақсимотини амалга ошириш; физикадан креатив фаолият асосида НЛИБни амалга оширишнинг мазмуни, тузилмаси ва ташкилий асосларини ахборот-коммуникация технологиялари воситаси орқали такомиллаштириш ҳам ижобий самара беради.
Диссертациянинг учинчи боби “Педагогик тажриба– синовни ташкил этиш ва ўтказиш натижалари” дейилиб, унда педагогик тажриба– синовни ўтказиш мақсад ва вазифалари, унинг натижалари ва таҳлили келтирилган.
Тажриба-синов ишлари 2015-2018 йиллар мобайнида уч, яъни таъкидловчи (2015- 2016 йй.), шакллантирувчи (2016-2017 йй.) ва якунловчи (2017 - 2018 йй.) босқичларда физикадан НЛИБни VI, VII, VIII, IX, X ва XI синфларда бажариш учун тайёрланган тарқатма, дидактик материалларни ўзлаштириш сифати ва самарадорлигини аниқлаш мақсадида физика ўқитувчилари билан доимий равишда суҳбатлар, савол-жавоблар, сўровномалар, кузатишлар ўтказилиб борилди ҳамда ёзма-назорат ишлари олинди. Тажриба-синов ишида жами 607 нафар ўқувчи иштирок этди. Шундан назорат гуруҳида 301 нафар ва тажриба гуруҳида 306 нафар ўқувчи иштирок этди.
Тажриба-синов ишининг биринчи босқичининг асосий масалалари қуйидагилар ҳисобланди: 1) физикадан ўқитувчи ва ўқувчиларда НЛИБни шаклланишининг дастлабки даражасини аниқлаш; 2) физикадан ўқитувчи ва ўқувчиларда НЛИБда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда фикрлаш кўникмаси шаклланганлик даражасининг билимларни ўзлаштиришига таъсирини аниқлаш.
Олинган натижалар физикадан НЛИБ тизимига ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритишга ёрдам берди. Тадқиқот бошида тажриба ва назорат синф ўқувчилари физикадан НЛИБ юзасидан тажриба - синов ўтказилди ва ўқувчиларнинг билим савиялари қуйидагича баҳоланди:
а) дастлаб тажриба ва синов синфларида ўқувчиларнинг физикадан НЛИБ бўйича ўзлаштиришлари деярли бир хил бўлди; б) дастлаб физика ўқитувчиларининг НЛИБ жараёнида билим даражалари ва иш тажрибалари деярли бир хил эди; в) ўқувчиларнинг физикадан НЛИБни бажаришга дастлабки қизиқиш даражалари деярли бир хил эди.
Юқоридаги талаблардан келиб чиққан ҳолда, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидаги умумтаълим мактабларидан тажриба ва назорат синфлар белгиланди. Педагогик тажриба-синовнинг учта босқичларида тавсия этилаётган ностандарт лаборатория ишларини бажаришнинг дидактик самарадорлиги математик-статистик методдан фойдаланиб, текшириб борилди. Физикадан НЛИБ самарадорлигини текшириб кўриш учун қўшимча равишда педагогик тажриба-синов ишлари олиб борилди. Назорат синфларига анъанавий методлардан фойдаланилди, тажриба синфларида тадқиқотчи тамонидан ишлаб чиқилган НЛИБнинг методик қўлланмалари асосида иш олиб борилди. Тажриба –синов синфларида ўқувчиларнинг билим дражалари қуйидаги баҳолаш мезонлари асосида амалга ошириб борилди.
Физикадан НЛИБ бўйича ўқувчининг назарий билими, амалий малака ва кўникмалари таҳлил қилиш йўли билан билим сифати ва самараси ҳар ўқув йилининг охирида текширилиб, таҳлил қилинди.
1.“Аъло” баҳо-физикадан НЛИБ учун зарур бўлган тушунчаларни, қонунларни, формулаларни, қоидаларни чуқур, атрофлича таҳлил қила оладиган; математик ҳисоблашларни тўғри бажариш, натижаларни текшириш ва таҳлил қилиши.
2.“Яхши” баҳо-физикадан НЛИБда зарур бўлган тушунчаларни, қонунларни, формулаларни, қоидаларни таҳлил қилиши ва математик ҳисоблашларни баъзи камчиликлар билан бажариши, натижаларни текширишда ва таҳлил қилишда айрим нуқсонларга йўл қўйиши.
3.“Қониқарли” баҳо-физикадан НЛИБда қонунларни, формулаларни, қоидаларни, математик ҳисоблашларни камчиликлар билан бажариши ва натижаларни таҳлил қила олмаслиги.
4.“Қониқарсиз” баҳо-физикадан НЛИБда қонун ва формулаларни, қоидаларни таҳлил қила олмаслиги ва математик ҳисоблашларда тасаввурга эга эмаслиги.
Таъкидлаш жоизки, тажриба - синов иши ҳеч қандай тушунтириш ишларисиз ва методик ёндашувларсиз ўтказилди. Кейинги босқичларда тажриба гуруҳларига НЛИБ бўйича методик қўлланмалар тарқатилди ва ўқитувчи тамонидан тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда мавзуга оид НЛИБ амалга оширилди.
Физикадан НЛИБда ўқувчиларнинг билими, кўникма ва малакалари даражалари тавсифлари қуйидагича тушунтирилди:
1.Мамлакатимизнинг кўплаб умумтаълим мактабларида физикадан деярли ностандарт лаборатория ишларининг бажарилмаслиги.
2.Умумтаълим мактаб ўқитувчилари физика фанини ўқитишда НЛИБнинг ўрни ҳамда уларнинг аҳамиятига эътиборсизлиги.
3.Кўпчилик умумтаълим мактаб физика фани ўқитувчилари учун НЛИБ борасида назарий билими, амалий кўникма ва малакаларини ошириш талаб қилиниши.
Педагогик тажриба-синов натижалари жараёнида қуйидаги масалалар таҳлил қилиниши белгиланди:
физикадан НЛИБда тавсия этилаётган материалларнинг тушунарли даражада эканлиги ва ностандарт лаборатория ишларини амалда бажариш;
физикадан НЛИБда ўқувчининг қизиқишини орттириш мақсадида касбга йўллаш ишларини таҳлил қилиш;
физика ўқитувчиларининг тажриба синфларида ўқувчининг НЛИБда илғор методлардан фойдаланиш.
Педагогик тажриба-синовнинг иккинчи босқичи (2016-2017 йй.) Сурхон-дарё вилоятининг Термиз шаҳридаги 9-, 11-, 13-; Самарқанд шаҳридаги 5-, Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги 40-, 58-, 9-; ва Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳридаги 22-, Ғаллаорол туманидаги 12-, 26-, 63–умумтаълим мактабларида олиб борилди ва натижаси 1-жадвалга қайд қилинди.
Физика ўқитувчиси физикадан НЛИБга доир материаллар мазмунига, хусусан, уларни бажаришга эътибор қаратсалар ижобий самара бериши тажрибадан маълум бўлди. Педагогик тажриба-синовларининг иккинчи босқичида тажриба ва назорат синфларида физикадан НЛИБ асосида амалга оширилган таълим жараёнида ўзгаришлар мавжуд бўлганлиги аниқланди. Бу босқичда тажриба синфлари ўзлаштириши юқори эканлиги аниқланди.
Педагогик тажриба-синовнинг учинчи босқичи 2017-2018 ўқув йилларда ўтказилди. У ўргатувчи хусусиятга эга бўлиб, тажрибали ўқитиш (НЛИБга ўргатиш) олдинги педагогик тажриба-синов борасида тўпланган тажрибаларга таяниб, олиб борилди. Физикадан НЛИБда учраган камчиликлар ҳисобга олиниб, ўқувчилар билимидаги узилишлар тузатилди. Физикадан НЛИБ тушунарли бўлиши бирма-бир текшириб кўрилди. Физикадан НЛИБ методикасининг ишонарлилик даражаси χ2 (хи-квадрат) методи асосида педагогик тажриба-синов жараёнида синаб кўрилди.
Педагогик тажриба-синовнинг бу босқичида тажриба ва назорат синфларининг ўзлаштириш кўрсаткичлари бир-биридан тубдан фарқ қилинганлиги аниқланиб, тажриба синфларининг ўзлаштиришлари юқори эканлиги аниқланди.
1-жадвал
Ўқув йили
|
Ўқувчилар сони
|
Назорат / тажриба синфлари
ўқувчиларининг олган баҳолари
|
Аъло
“5”
|
Яхши
“4”
|
Қониқарли “3”
|
Қониқарсиз
“2”
|
Ткуз
|
2015-2016
|
300/305
|
38/20
|
168/173
|
76/96
|
18/16
|
7,7
|
2016-2017
|
302/305
|
41/21
|
167/175
|
79/97
|
15/12
|
8,8
|
2017-2018
|
301/306
|
38/22
|
167/176
|
78/98
|
18/10
|
11,9
|
1-жадвал таҳлилидан кўринадики, дастлаб тажриба ва назорат синфлари ўқувчиларининг физикадан ўзлаштиришлари бир-бирига яқин эканлиги қайд қилинган.
1-диаграммада 2015-2018 йилларда тажриба синфлари ўқувчиларининг физикадан НЛИБ натижалари берилган.
1- диаграмма
2-диаграммада 2015-2018 йилларда назорат синфлари ўқувчиларининг физикадан НЛИБ натижалари берилган.
2-диаграмма
Тавсия этилаётган ностандарт лаборатория ишлари таълим концепциясида ва фан дастури мавзулари асосида НЛИБ бўйича ўз аксини топиши ёритиб берилди. НЛИБда ўқувчилар VI, VII, VIII, IX, Х ва XI синфлар дарсликлари ҳажмида физикадан назарий билим, амалий кўникма ва малакаларга эга деб ҳисобланди.
Педагогик тажриба-синов жараёнида физикадан НЛИБ ўқувчиларнинг назарий билими, амалий кўникма ва малакалари сифатини аниқлашда самарали восита эканлиги аниқланди. Тажриба-синов охирида назорат синфлари ўқувчиларининг назарий билими, амалий кўникма ва малакаларида физикадан НЛИБ бўйича статистик фарқ борлиги аниқланди.
Тажриба синфларда ўқувчиларнинг билими, амалий кўникма ва малакалари даражалари назорат синфларидаги ўқувчиларнинг назарий билими, амалий кўникма ва малакаларига нисбатан юқори эканлиги аниқланди. Тажриба ва назорат синфларини танлаш тасодифий амалга оширилган.
1. Бу танлашлар бир-бирига боғлиқ эмас, ҳар бир синфни танлаш ҳам бир-бирига боғлиқ эмас.
2. Ўлчаш шкаласи номланиш шкаласи ҳисобланиб, у 4 та мезонга эга: тўлиқ тўғри жавоб (ТТЖ), тўғри жавоб (ТЖ), қисман тўлиқ жавоб (ҚТЖ), ноаниқ жавоб (НЖ). Баҳолаш мезонларининг қийматлари диссертация ишининг жадвалида келтирилган.
Аниқлик даражаси α = 0,05 ва эркинлик даражалари сони с = 4-1=3 учун критик мезон қиймати Ткр.< Ткуз. бўлиб, Ткр. = 7,168 га тенг.
Аниқланган фарқнинг аниқлик даражаси α =0,05 бўлиб, ўтказилган педагогик тажриба-синов ишининг ишонарли эканлиги НЛИБни илмий хулоса қилишга асос бўлади.
ХУЛОСАЛАР
Олиб борилган илмий- тадқиқот иши натижаларига асосланиб, қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Олиб борилган изланишлар ва манбалар таҳлиллари, физикадан НЛИБда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш кўникмасини шакллантириш масаласи педагогик муаммо сифатида етарли даражада ўрганилмаганлигини кўрсатди.
2. Ўқувчининг креативлиги (таҳлил, синтез,таққослаш, умумлаштириш
ва бошқалар)ни бажариш жараёнида шаклланиши, аммо уларнинг кечиши махсус йўналишга эга эканлиги, белгиланган мақсаднинг ҳал этилиши, масалага боғлиқ ҳолда назарий ва амалий, репродуктив ва продуктив ҳамда кўгазмали-образли кўринишларда намоён бўлиши асосланди.
3.Тизимли ёндашувга таянган ҳолда, ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш кўникмаси еттита компонентни (мотивацион, тушунчавий, образли, амалий, тезкорлик, техника тилини билиш, рефлексив) ташкил этувчи интегратив тузилмага эга эканлиги, ҳар бир компонентнинг мазмуни ва ўзаро алоқалари аниқланди ҳамда технологик билимларни ғоялар генератори ва аксланиш тамойиллари асосида синтезлаш орқали мотивацион, образли, тезкорлик ва рефлексив компонентларнинг мазмуни такомиллаш- тирилди.
4.Умумтаълим мактабларда модернизациялаш шароитида мақсад, мазмун, жараён ва натижавий-баҳолаш каби компонентларни ўз ичига олган ўқувчи креатив ривожлантириш кўникмасини шакллантириш моделида акс этган ҳар бир компонент мазмуни очиб берилган. Уларда креатив кўникмасини шакллантириш жараёнининг мақсади, компонентлари, педагогик шарт-шароитлари, босқичлари, самарадорликни баҳолаш мезонлари, даражалари илмий-методик жиҳатдан асослаб берилган.
5. Мактабда физикадан НЛИБнинг ўзига хос психологик хусусиятлари
аниқланди. Мактаб ўқувчиларининг физикадан НЛИБнинг асосларини билиш долзарб муаммолардан бири эканлигига қарамасдан, ҳозирги пайтда бу муаммога таълим жараёнида жиддий эътибор берилмаслиги аниқланди.
6. Мактабда физикадан НЛИБда ўқувчининг дастур материалларини мустаҳкам, чуқур ва пухта ўрганишига ёрдам бериши ҳамда физик тушунча, қонунларни онгли ўзлаштириши аниқланди.
7. Мактабда физикадан НЛИБда ўқув жараёнини такомиллаштириш талабларига мувофиқ бўлиши, ўқув дастурига зид бўлмаслиги ва ўқувчи креатив фаолияти ривожланиши асосланди.
8. Мактабда физикадан НЛИБ дарс мазмуни ва сифатининг ошишига ёрдам бериши олиб борилган педагогик тажриба-синов жараёнида тасдиқланди.
9. Мактабда физикадан НЛИБда ўқувчи фаоллиги, креативлиги, эркин ва мустақил фикрлаши отрганлиги аниқланди ва ўқувчининг физикага қизиқиши ортиши натижасида унинг илмий дунёқараши ҳамда абстракт тафаккури ва мантиқий мушоҳада юритиши ривожланди. Энг муҳими эгалланган назарий билимларни амалиётга қўллай билиш, аниқроғи, ўқувчини ҳаётга тайёрлаш шаклланди.
Тадқиқот натижалари Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилояти умумтаълим мактабларида, кенг жамоатчилик ва мутахассислар эътибори (апробация)дан ўтди. Умумтаълим мактабларида физикадан НЛИБунинг мазмуни ва сифатини такомиллаштиришда муҳим восита эканлиги илмий асосланди.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
СПИСОК ОПУБЛИКОВАННЫХ РАБОТ
LIST OF PUBLISHED WORKS
I бўлим (I часть; I part)
1. Shertaylakov G.M. The method of performing non-standart laboratory works in physics. //English. Progressive Academic Publishing. A Leading Open Access Publishing System in the UK and America. European Journal of Research in Educational. Sciences, 2020. 8 (3). 69-72. (13.00.00. №3)
2.Махмудов Ю.Ғ., Шертайлақов Ғ.М. Физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив қобилиятлари ва уларни баҳолаш. //Мактаб ва ҳаёт. Илмий-методик журнал 2019. - 1 (141).-Б. 27-28. (13.00.00. №4)
3.Шертайлақов Ғ.М. Ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда “Бумеранг” методидан фойдаланиш.//Узлуксиз таълим. Маънавий-маърифий, илмий услубий журнал. –Тошкент, 2018. -3-сон. – Б. 35–37. (13.00.00. №9)
4.Шертайлақов Ғ.М. Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларидан фойдаланиш. //Ta’lim, fan va innovatsion. Илмий услубий журнал Тошкент, 2018. -3-сон. -Б. 16-17. (13.00.00. №18)
5.Махмудов Ю.Ғ., Шертайлақов Ғ.М. Физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив қобилияти хусусиятлари. //Мактаб ва ҳаёт. Илмий-методик журнал.Тошкент, 2018. -8-сон.- Б. 22-24. (13.00.00. №4)
6.Шертайлақов Ғ.М. Физикадан ностандарт лаборатория ишини бажариш. //Мактаб ва ҳаёт журнал. – Тошкент, 2010. – № 2 (70). – Б. 18–19.
(13.00.00. №4)
7.Шертайлақов Ғ.М., Набираева Г. Физикадан лаборатория ишларини ўтказиш. //Халқ таълими журнал. – Тошкент, 2007. -4-сони. –Б. 47–51.
(13.00.00. №17)
8.Шертайлақов Ғ.М. Физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришнинг психологик хусусиятлари. // V Международная научно-практическая конференция “Наука и образование в современном мире: вызовы XXI века” – Нур-Султан, Казахстан 10-12 декабря 2019. Б. 94-98.
9.Шертайлақов Ғ.М. Физика дарсларида ўқувчининг билиш фаоллигини ошириш. //Халқаро илмий -амалий конференция материаллари. –Самарқанд, 2008. –Б. 210–212.
10.Шертайлақов Ғ.М. Қор таркибидаги сув миқдорини аниқлаш. //Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш муаммолари. IV Республика илмий-техник конференция материаллари тўплами. – Жиззах, 2012. –Б. 492–493.
11.Шертайлақов Ғ.М. Ўқувчиларда физикага оид ижодкорлик қобилиятларни ўстириш. //Замонавий техника ва технологияларнинг долзарб муаммолари. Республика илмий–техник конференцияси материаллари тўплами. 2-том. – Жиззах, 2008. –Б. 13–15.
II бўлим (II часть; II part)
12. Шертайлақов Ғ.М. Некоторые аспекты преподавания физики в школе. //Германия. Eastern European Scientific Journal. 2019. -1-сон., Б.178-182. (13.00.00. №3)
13.Шертайлақов Ғ.М. Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш методикаси. //Ўқув-услубий қўлланма.-Тошкент: Янги нашр, 2018. 83 бет.
14.Шертайлақов Ғ.М. Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришнинг назарий асослари. //Ўқув-услубий қўлланма.-Тошкент: Янги нашр, 2018. 33 бет.
15.Шертайлақов Ғ.М. Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш. //Монография.-Тошкент: Янги нашр, 2018. 144 бет.
16.Шертайлақов Ғ.М. Т.С.Хушвақтов, А.А.Эшқулов, М.М.Худоёров. Таълим технологияларидан ўқув жараёнида фойдаланиш назарияси ва амалиёти. //Монография.-Тошкент: Янги нашр, 2018. 101 бет.
17.Шертайлақов Ғ.М. Физикадан ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш. //Kasb-hunar TA’LIMI. Журнал. -Тошкент, 2018.-2-сон. -Б. 76.
18.Шертайлақов Ғ.М., Уралова Г.А. Проверка средства измерения. //Технологии техника инженерия. Международный научный журнал. №2 (08) Россия, г. Казань. 2018. -С. 21-23.
19. Шертайлақов Ғ.М., Ш.Каримов, Абдурахманов А., Қудратова Г. Понятие о измерение. Молодой учёный. -Чита, 2017. -№ 6 (140).-С. 100-102.
20.Шертайлақов Ғ.М., Қудратова Г. Намликни сиғимли ҳалқасимон асосида ўлчаш. //СамДАҚИ журнал- март 2016. -№1. Б. 81-83. (05.00.00. №14)
21.Шертайлақов Ғ.М., Қудратов Ж. Сочилувчан материаллар намлигини ўлчаш. //СамДАҚИ журнал - 2016. №1. -Б. 85-87. (05.00.00. №14)
22. Шертайлақов Ғ.М., Исматуллаев Ф., Қудратов Ж., Абдурахманов А. Разработка автоматических влагомеров для продуктов агропромышленного комплекса. Молодой учёный. –Чита, июнь 2016 г. – № 4 (44). -с.125-128.
23.Шертайлақов Ғ.М., Жабборов Х., Қудратов Ж., Исламов Р. Диэлькометрик усулда намликни ўлчаш. //“Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаш” илмий техника институти журнали- Тошкент, 2016 й. 5-сон. -Б. 71-73.
24.Шертайлақов Ғ.М., Раҳманов Ф. Метрологии как в науки. //Молодой учёный. –Чита, июнь 2015. – № 1 (67). -с.88-91.
25.Шертайлақов Ғ.М., Савурбоев А., Дангалов Н.А., Эшонқулов Ш.У. Алгоритм расчета перехедного процесса при ударе цилиндрического кольца о жесткое полупространство. //Молодой учёный. –Чита, июнь 2014. – №8 (67). -С. 246-249.
26.Шертайлақов Ғ.М. Умумтаълим мактабларида лаборатория машғулотлари самарадорлигини ошириш. //Физикани ўқитишнинг замонавий муаммолари. Республика олий ўқув юртлариаро илмий–услубий семинар материаллари. – Тошкент, 2007. –Б. 179–181.
27.Шертайлақов Ғ.М. Мактабларда физика ўқувчиларининг ижодий фаолиятини такомиллаштириш. //Тараққиёт-2007 минтақавий илмий-амалий конференция материаллари. – Жиззах, 2007. – Б. 138–139.
28. Шертайлақов Ғ.М., Саидхонов Б. Техника ва технологиялар физик моҳиятини ўрганишнинг долзарб йўналишлари.//Тараққиёт-2007 минтақавий илмий-амалий конференция материаллари. – Жиззах, 2007.–Б. 83–84.
29.Шертайлақов Ғ.М., Алибеков И.М., Суярова М.Ҳ. Физикадан лаборатория ишларини интеграция асосида ташкил қилиш. //Фанларни интеграциялаб ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. –Тошкент, 2007. – Б. 233–235.
30.Шертайлақов Ғ.М., Мирзақобилов Р. Умумтаълим мактабларида физикадан лаборатория ишларини ўтказиш методи. //Замонавий техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш муаммолари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. -Жиззах, 2007. –Б. 206–208.
31.Шертайлақов Ғ.М., Алимов Н.Н., Турматов Ж.Р. Узлуксиз таълим тизимида тадқиқотли лаборатория ишларини қўллаш-билишни фаоллаштиришнинг муҳим омиллари. //Ёшлар билими ва таълими муаммолари. Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. – Самарқанд, 2007. –Б. 241–243.
32.Шертайлақов Ғ.М., Жураев К. Физикадан лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи билиш фаолиятининг фалсафий асослари. //Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт. I-қисм. Республика олий ўқув юртлариаро илмий конференция материаллари. –Тошкент, 2008. – Б. 133–135.
33.Шертайлақов Ғ.М., Яхшибоева Л. Эталонлар ва уларнинг метроло- гиядаги ўрни. //Ёшлар ва замонавий техника технологиялари. Минтақавий илмий-амалий конференция материаллари. –Жиззах, 2008. –Б. 85–87.
34.Шертайлақов Ғ.М., Машарипова Г., Ашуралиев О. Ўқувчи ижодий қобилиятини ўстиришда физикадан тўгарак машғулотларининг роли. //Замонавий техника ва технологияларнинг долзарб муаммолари. Республика илмий–техник конференцияси материаллари тўплами. 2-том. –Жиззах, 2008. –Б.15–17.
35.Шертайлақов Ғ.М., Холбўтаев У. Физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи фаолиятини фаоллаштириш. //Ишлаб чиқаришда инновацион ғояларнинг муаммолари, лойиҳаси ва технологияси. Республика илмий-техникавий конференция тўплами. -Жиззах, 2009. -Б.320-321.
36.Явкачева З.А., Ғ.М. Шертайлақов. Фанлараро экологик мазмунда лаборатория ишлари. //Узлуксиз таълим тизимида инновацион технология- лардан фойдаланиш. Мақолалар тўплами. – Тошкент, 2009. – Б. 22–24.
37.Явкачева З.А., Шертайлақов Ғ.М. Тупроқ намлигини лаборатория усулида аниқлаш. //Узлуксиз таълим тизимида инновация технологияларидан фойдаланиш. Мақолалар тўплами. –Тошкент, 2009. –Б. 30–33.
38.Жумаев Н., Шертайлақов Ғ. Ўқувчининг амалий кўникма ва малакаларини ривожлантиришда фанлар интеграцияси. //Узлуксиз таълим тизимида инновация технологияларидан фойдаланиш. Мақолалар тўплами. – Тошкент, 2009. –Б. 98–100.
39.Махмудов Ю.Ғ., Шертайлақов Ғ.М. Физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда инновацион методлардан фойдаланиш. //Узлуксиз таълим тизимида инновацион педагогик технологиялар. Мақолалар тўплами. –Тошкент, 2010. – Б. 41– 45.
40. Жумаев Н.Т., Шертайлақов Ғ.М. Физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришнинг психологик хусусиятлари. //Узлуксиз таълим тизимида инновацион педагогик технологиялар. Мақолалар тўплами. -Тошкент, 2010. – Б. 134–136.
41.Шертайлақов Ғ.М., Явқачева З.А. Физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи техник ижодкорлигини ошириш. //Узлуксиз таълим тизимида инновацион педагогик технологиялар мақолалар тўплами. – Тошкент, 2010. – Б. 154–155.
42.Дусяров Х., Шертайлақов Ғ., Жумаев Н. Физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда мультимедиа воситаларидан фойдаланиш. //Узлуксиз таълим тизимида инновацион педагогик технологиялар. Мақолалар тўплами. – Тошкент, 2010. – Б. 180–182.
43.Жумаев Н.Т., Шертайлақов Ғ.М. Физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи ижодий фикрлаши. //Узлуксиз таълим тизимида инновацион педагогик технологиялар. Мақолалар тўплами. –Тошкент, 2010. – Б. 194–195.
44. Шертайлақов Ғ.М., Тоғаев Х. Физик маятник елкасини аниқлаш усули. //Физика ва астрономия ўқитиш методикаси. Республика илмий ва илмий-методик конференция материаллари. –Тошкент, 2010.– Б. 308–310.
45.Шертайлақов Ғ., Алқаров Қ.Х. Умумтаълим мактабларида ўқувчиларга кинематика элементларини ноанъанавий амалий–лаборатория номойишларидан фойдаланиб тушунтириш усуллари. //Проблемы образования и занятости молодежи. Международная научно-практическая конференция. – Самарканд, 2010. – С. 186–188.
46.Шертайлақов Ғ.М., Джураева М.Қ. Физикадан ўқувчи фаоллигини оширишда ички ёнув двигателининг ишчи модели. //Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш муаммолари. III Республика илмий-техник конференцияси материаллари тўплами. – Жиззах, 2011. – Б. 378–380.
47. Шертайлақов Ғ.М., Элмуродов Б., Рустамова Н. Диффузия ҳодисасини фанлараро боғлаб экологик таффакурни шаклантириш. //Замонавийлик контекстида узлуксиз таълим узвийлиги муаммолари. Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи илмий–услубий мақолалар тўплами. – Тошкент, 2013. – Б. 423-425.
48.Шертайлақов Ғ.М., Камолхўжаев Ш., Эшқулов А., Толипова Ш.А. Талаба фикрлаш қобилиятини фаоллаштириш. //Замонавийлик контекстида узлуксиз таълим узвийлиги муаммолари. Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи илмий–услубий мақолалар тўплами. – Тошкент, 2013. – Б. 425-428.
49.Шертайлақов Ғ.М. Физика фани машғулотларида педагогик технологияни қўллаш. //Жиззах вилояти ҳудудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери маркази Жиззах политехника институти “Олий ва Ўрта махсус таълим соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш масалалари” мавзусидаги илмий – амалий конференция маъруза тезислари. -Жиззах, 2013. – Б. 153-154.
50.Шертайлақов Ғ.М., Фазилова Д.Х., Бердибеков П.К., Нишонов Ш.Т. Особенности определение компетентности как интегративного качества личности специалиста.// Проблемы современного образования. – Прага, 10-11 сентябрь 2014.
51.Шертайлақов Ғ.М., Қурбонова Ҳ., Шодиев З. Кўп қиррали чегаранишлар қийматини белгилашни текшириш. //“Иқтисодиёт тармоқлари ривожланишини таъминловчи фан, таълим ҳамда модернизациялашган энергия ва ресурс тежамкор технологиялар, техника воситалари муаммолари, ечимлар, истиқболлар” Республика илмий-техник анжуман тўплам, -Жиззах 2015 й., 17-18 апрель, Б. 326-328.
52. Шертайлақов Ғ.М., Кудратова Г. Стандартные методы контроля качества. Международная научная конференция «Актуальные научные исследования в современном мире» - Украина, Хмельницкий, г.Переяслав. 27.04.2016.
53.Шертайлақов Ғ.М., Мустафаев О.Ш., Рахманов Ф.А., Исроилов Ф.М., Абдурахманова А.А. Ўлчаш воситаларининг метрологик тавсифлари. //ХХI асрда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини долзарб муаммолари. Республика олий ўқув юртлариаро илмий ишлар тўплами 1-сон. Тошкент Кимё технология институти, 2017. -Б. 194-196.
54. Шертайлақов Ғ.М.,Абдурахманов А.А., Мустафаев О.Ш., Кудратова Г.Т. Метрологик хизматлар ва таъминот. //ХХI асрда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини долзарб муаммолари. Республика олий ўқув юртлариаро илмий ишлар тўплами 1-сон. Тошкент Кимё технология институти, 2017. -Б. 146-147.
Do'stlaringiz bilan baham: |