Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


III-БОБ. ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ



Download 9,22 Mb.
bet22/32
Sana26.06.2022
Hajmi9,22 Mb.
#705423
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32
Bog'liq
1. Диссиртация 2022

III-БОБ. ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ ўқувчи-ҚИЗЛарни жисмоний ва эстетик тарбияЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК САМАРАДОРЛИГИ


3.1-§.Қорақалпоғистонда хотин-қизлар спортини ривожлантириш орқали уларни жисмоний-эстетик маданиятини такомиллаштириш юзасидан тажриба-синов ишларини ташкилий-методик асослари

Илмий-методик адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилишда юртимиз олимлари томонидан хотин-қизлар спортини ривожлантириш бўйича ўтказилган конференция ва семинарларда ёзилган 30 дан ортиқ мақола ва адабиётлар ўрганилиб таҳлил қилинди. Ўрганилаётган масала юзасидан ҳар хил тарихий ва замонавий адабиётлардан маълумотлар (босма ва қўл ёзма) ўрганилиб, якуний хулосалар чиқарилди. Илмий-методик адабиётларда муаммонинг ҳолати аниқланди, назарий асосларнинг амалиётга татбиқ этилиши белгиланди, хотин-қизлар спортини оммалаштиришда ва ривожлантиришда машҳур олимлар ҳамда амалиётчи мутахассисларнинг намунали тажрибалари умумлаштирилди. Бунда миллий анъаналар йўналишидаги маънавий ва маърифий маданиятга тааллуқли ҳар хил адабиётлар, махсус қарорлар ва оммавий саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари, хотин-қизлар учун махсус қабул қилинган Давлат дастурлари ва чора-тадбирларга тегишли қўлланмалардан кенгроқ фойдаланилди.


Жамиятимиздаги жадал ривожланиш ва тараққиёт, халқимиз ҳаётидаги тинчлик ва тўкинлик, қалбидаги меҳнатсеварлик ва шижоат мустақил давлатимизнинг тобора юксалиб бораётганидан далолатдир. Шу жумладан, спорт соҳасидаги олиб борилаётган тўғри, тизимли сиёсат бугунги кун талабларига тўла жавоб бера олади.
Биз ўз тадқиқотимизда Қорақалпоғистон Республикаси шароитида жисмоний тарбия тараққиётининг ўзига хос жиҳатларини илмий таҳлил қилар эканбиз, бу жараённи жисмоний тарбия билан шуғулланувчи ўқитувчи ва тренерлар жамоаси ҳамда бўлғуси педагог мутахассислар, талабалар яхши билишлари ва хотин-қизлар спортни ҳар томонлама ўрганишлари, улардан ўз педагогик фаолиятлари давомида фойдаланишлари лозим. Чунончи, тажриба-синов ишларига Нукус давлат педагогика иснтитутидан, Қорақалпоқ давлат унивeрситeтидaн, Ўзбeкистoн давлат Жисмoний тaрбия унивeрситeти Нукус филиaлидaн, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умум таълим мактабларидан ва Спортни ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги спорт таълими муассасаларида шуғулланувчи хотин-қизлардан жами 1150 нафар респондент жалб этилди.
Тажриба-синов ишларини олиб бориш учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
1. Жойларда хотин-қизлар спортини ривожлантиришда ҳудудларнинг аёл тренерлар (мутахассис кадрлар) билан таъминланганлик даражасини аниқлаш;
2. Хотин-қизларнинг жисмоний-стетик тайёргарлиги ҳолатини аниқлаш;
3. Ижтимоий саволнома орқали хотин-қизларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини аниқлаш;
4.“Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тест меъёрлари асосида қизларнинг жисмоний-эстетик ривожланиш даражасини ўрганиш;
Белгиланган вазифаларни бажариш учун олиб борилган изланишлар қуйидагича илмий-методлар ёрдамида амалга оширилди.

  1. Илмий-методик адабиётлар, расмий ҳужжатлар, статистик маълумотлар ва ўринлардаги иш тартибини таҳлил қилиш.

  2. Ижтимоий саволнома асосида фикрларни ўрганиш.

  3. Педагогик кузатиш методлари.

  4. Математик-статистик методлар.

Ижтимоий саволнома усули қисқа вақт ичида куб маълумотлар йиғишга имконият яратди. Ҳозирги кунларда саволнома усули педагогика фанида мунтазам қўлланилмоқда. Шу сабабдан илмий ишимизда саволнома усулидан кенгроқ фойдаландик. Саволномамизнинг асосий йўналиши қилиб хотин-қизларни жисмоний-эстетик маданитини такомиллаштиришда аёл ўқитувчи ва мураббийларнинг роли қай даражада эканлигини аниқлашдан иборат бўлди. Ижтимоий саволномамизда хотин-қизларни жисмоний-эстетик маданитини такомиллаштириш юзасидан бир нечта муаммоли саволларни киритдик. Бу саволномаларни юқорида кўрсатилган таълим муассасалари, яъни умум таълим мактаблари ва олий таълим муассасаларининг ўқувчи ва талаба қизларига анкеталар тарқатилиб, жавоблари йиғиб олинди.
Педагогик кузатиш методи - бу кузатувнинг бир тури бўлиб, изланувчи ўзи хоҳлаганидек ва ўзига қулай муҳитни кузатиб боради. Педагогик кузатиш жисмоний тарбия ўқитувчилари, спорт турлари бўйича мураббийлар, ота-оналар ва хотин-қизлар спортини ривожлантириш ҳамда соҳага оид чора-тадбирларни ташкиллаштириш ва амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган Низом, Қарорлар ва қонун-қоидалардаги усуллар натижаларини аниқлаш мақсадида юритилди.
Шу билан бирга жойлардаги жисмоний тарбия ўқитувчи ва тренерлари билан хотин-қизларнинг жисмоний ривожланиш даражасини аниқлаш мақсадида “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тест меъёрларини амалда синаб кўрдик.
Кейинги йилларда педагогика ва бошқа фанлар бўйича ўтказилган илмий тадқиқотларда математик ҳисоблаш методидан (усулидан) кўпроқ фойдаланиб келинади. Барча воқеаларнинг, атроф муҳити ҳар қанақа жараёнда икки тараф, яъни сифат ва меъёр жиҳатлари бўлади. Барчага маълумки, математика воқеаларнинг обстракт формасидаги меъёр жиҳатларини ўрганади. Шу сабабдан барча математик усуллардан фойдаланмаслик, изланувчини вақтинчалик бир тарафни, яъни сифат жиҳатини ўрганиш билангина кифоялаб, бошқа жиҳатларга чалғитмаслик зарур.
“Агарда ҳар қандай фан математикадан фойдаланишга муяссар бўлса - шундагина натижага олиб боради” деган эди Пол Лафорт. Шу асосда, педагогика соҳаси изланишларида математика ва статистика фани усулларидан ва маълумотларидан кенг фойдаланилади.
Жумладан, илмий ишимизда маълумотларни математик усулда ишлаб чиқиш, уларни гуруҳларга ажратиш, жадвал тузиш, таҳлил қилиш, гипотезани текширишда, ҳисоблаш ва аниқлашда фойдаландик.
Илмий ишда математик-статистик усуллар қўлланилиб, қуйидагича натижаларга эга бўлдик.

Download 9,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish