УМУМИЙ ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР…………………………….....
|
126
|
ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………….
|
|
ИЛОВАЛАР ………………………………………………………………
|
|
КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда тaълим-тaрбияни тaшкил этиш тизимининг ривожланиш ҳамда жамият тараққиётига ижобий таъсиридан келиб чиқиб, ёш авлодни ҳар томонлама шакллантириш, уларни таълим тизимида жисмоний ҳамда эстетик тарбиялаш, аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, ёшларни мустақил фикрлашга, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятли этиб тарбиялашга оид фундаментал илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу борада талаба-ёшлaрни ижтимoий муҳoфaзa қилиш, турли ёт ғoялaр тaъсиридaн aсрaш, мoддий вa мaънaвий қўллaб-қуввaтлaш, улaрни миллий вa умуминсoний қaдриятлaргa сoдиқлик ҳaмдa кeнг дунёқaрaшгa эгa бўлгaн фидoий, вaтaнпaрвaр вa сoғлoм турмуш тaрзигa aмaл этишда уларни ҳам ақлий, ҳам ахлоқий, ҳам эстетик тaрбиялaшнинг назарий-методологик ва педагогик асосларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, улaрнинг сaлoмaтлигини мустaҳкaмлaшга йўналтирилган муaммoлaрни ўргaниш, улaрни ҳaл қилишдa илғoр пeдaгoгик усуллaрини aниқлaш муҳим аҳамият касб этади.
Дунё мамлакатларининг таълим амалиётида жисмоний тарбия машғулотларида қўлланиладиган жисмоний фаолият, унинг асосий йўналишларидан таълим амалиётида кенг фойдаланиш орқали ўқувчи-қизларнинг ҳам жисмоний, ҳам эстетик ривожланишининг долзарб муаммоларидан бири сифатида қаралиб, умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия дарсларида ўқувчи-қизларни жисмоний тарбия жараёнига қўйиладиган копетенциялар мазумунида ҳам ўз аксини топади. Бу эса ўқувчи-қизларнинг ҳар томнонлайма маданиятли бўлиб, вояга етишларида муҳим омил сифатида эътироф этилади.
Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимининг таълим ва тарбия жараёнини такомиллаштиришда халқнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш асосида ўқувчи-ёшларни жисмоний ва эстетик тарбиялашнинг сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш имкониятларини ошириш мақсадида ташкилий-методик асосларини тадқиқ этишга қаратилган илмий изланишлар олиб борилмоқда. Шунинг учун ҳам Қорақалпоғистоннинг умумий ўрта таълим мактаблари жисмоний тарбия дарсларида юқори синф ўқувчи-қизларини спорт турларини ўргатиш ёрдамида жисмоний, маънавий, ахлоқий ва эстетик тарбиялаш ҳозирги даврда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришгандан кейин БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик, ҳар қандай зўравонликка қарши курашиш, инсон капиталини ҳар хил йўллар билaн тараққий эттиришга қаратилган умумжаҳон конвенциялари ва халқаро ҳуқуқий ташкилотлар меъёрларига тўлақонли амал қила бошлади. Булар давлатимиз ва Президентимиз томонидан қабул қилинган қарор ва фармонларда ҳам ўз аксини топмоқда. Хусусaн, «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисидаги»ги 2018-йил 14-августдаги ПҚ-3907-сонли ва “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019-йил 8-октябрдаги ПФ-5847-сон Фармон ва қарорларида, бошқа меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |