Тадқиқот натижаларининг апробатсияси. Мазкур тадқиқот натижалари асосида 11 та, жумладан 4 та халқаро ва 7 та республика илмий-амалий анжуманларида маъруза қилинган ҳамда муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 19 та илмий иш чоп этилган, шулардан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг фалсафа доктори (PhD) Диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 4 та мақола республика журналларида, 2 та мақола хорижий журналларида нашр этилган. Бундан ташқари Диссертация натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузиридаги интеллектуал мулк агентлигидан 2 та патент олинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертацияси таркиби кириш, тўртта боб, хулоса, адабиётлар рўйхати, иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 120 саҳифани ташкил этади2.
ДИССЕРТАТСИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида ишнинг долзарблиги, мавзунинг янгилиги ҳамда зарурлиги асослаб берилган, тадқиқот мақсади ва вазифалари таърифланган, тадқиқотнинг объект ва предметлари аниқланган, тадқиқотнинг Ўзбекистон Республикаси фан ва технологияси тараққиётининг устувор ёъналишларига мос келиши кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари ёритилган, олинган натижаларнинг ишончлилиги асосланган, еришилган натижаларнинг назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини жорий қилинганлиги, нашр етилган ишлар, диссертатсия тузилиши ва ҳажми ҳақида маълумотлар келтирилган.
Диссертатсиянинг «Ионитларнинг олиниши ва уларнинг ишлатилиш сохалари (адабиётлар шарҳи)» деб номланган биринчи бобида, ионитларнинг физик-кимёвий хоссалари, уларни олинишининг ҳозирги ҳолати, сорбсион хоссали полимерлар олинишига олиб келувчи модификатсиялаш жараёнларнинг шароитлари кўриб чиқилди. Хусусан, поливинилхлорид асосида ионитлар олишнинг турли омилларга боғлиқликлари шарҳланди. Газларни тозалаш бўйича изланишларга ҳам тўхталиб ўтилган. Ионитларнинг олиниши ва ишлатилиш соҳалари бўйича илмий-техника ва патент ахборотлари ўрганилиб, турли сорбцион технологиялар учун мўжалланган ионалмашинувчи материалларни мақсадли қўллаш тенденсиялари таҳлил қилинган. Мавжуд назарий ва амалий натижалар таҳлили асосида вазифанинг қўйилиши тавсифлаган. Мавзунинг долзарблиги ва аҳамияти асосланган, берилган хоссалар мажмуига ега донадор ионитларнинг зарурияти тўғрисида хулосалар келтирилган. Айни шу таҳлил натижасида поливинилхлорид асосида олинган турли хил хоссали сорбентлар ёрдамида экологик муаммоларни бартараф қилишда олиб борилаётган хориж ва республикамиз олимларининг изланишлари ҳам шу бобда ўрин егаллаган.
Диссертатсиянинг «Маҳаллий хомашёлар ва чиқиндилар асосида ионитлар олинишнинг қонуниятлари» деб номланган иккинчи бобида, донадор ПВХ асосида ҳамда ПВХ асосида олинган сулфокатионитни диэтаноламин ҳамда моноэтаноламин (ДЭА ва МЭА) иштирокида кимёвий модификатсиялаб таркибида амино гуруҳ тутган анионит ҳамда амино ва сулфогуруҳ тутган полиамфолит олиш жараёнининг физик-кимёвий хусусиятлари ёритиб берилган.
Шу кунгача юртимиз олимлари хусусан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Полимерлар кимёси кафедрасининг олимлари томонидан маҳаллий хом ашёлардан бир қатор янги ПАН асосидаги толасимон, ПАА асосидаги гелсимон ва ПВХ асосидаги донадор ионалмашинувчи сорбентлар синтез қилинган.
Кафедра олимларининг илмий тажрибаларига суянган ҳолда, маҳаллий хомашёлар асосида донадор пластикат поливинилхлорид асосида олинган сулфокатионитни полиетиленполиамин иштирокида модификатсиялаш орқали янги ионитлар олинди. Модификатсиялаш учун олинган пластикат поливинилхлорид ва у асосида олинган сулфокатионитни турли ҳил консентратсияли ДЭА ва МЭА еритмаларидан фойдаланилди. Олиб борилган реаксияларнинг боришига турли хил омилларнинг таъcирини ўрганиш натижалари характерининг ўхшаш бўлиши аниқланган.
Бунинг учун маълум массали пластикат поливинилхлорид 8:2 нисбатда этилатсетат(ЭА) ва Этил спирт билан 351±1 К ҳароратда экстракция қилинди. Маълум даражада тўлдирувчи ва пластификаторлардан тозаланган ПВХ ни газларни тозалашда ишлатилиб бўлинган, таркибида Диэтаноламин (ДЭА) сақлаган чиқинди маҳсулоти (чиқинди маълум даражада сувсизлантирилиб ишлатилди) билан турли хил нисбатда (гр:мл) 1:1 ва 1:5, 1:10, 1:15, 1:20 нисбатларида модификациялаш реакциялари олиб борилди. Янги турдаги ионитлар синтез қилинганда уларнинг ион алмашиниш хусусияти бор ёки йўқлиги дастлаб, лаборатория шароитида статик алмашиниш сиғими(САС) орқали баҳоланади.
Олинган полимер материал дастлаб HCl нинг 0,1н ли эритмасида 48 соат давомида қолдирилди, кейин эса рН қиймати 7 (нейтрал ҳолатга) келгунча дистилланган сув билан ювилиб борлди. Полимер материал нейтрал ҳолга келгани индикаторлар ёрдамида текширилиб (метил зарғолдоҳғи сариқ ҳолатга келгунича ювиб) борилди. Нейтрал ҳолатдаги полимер материал активлантирилантириш учун 0,1 н ли NaOH эритмасида 48 соат давомида қолдирилди ва нейтрал ҳолга келгунча ювилди. Нейтрал ҳолдаги анионит 0,1 н ли HCl да эритмасида бир сутка қолдирилди (сорбент миқдорига мос рақишда кислота ва ишқор эритмаларидан олинди). Анионит солинган кислота эритмаси 0,1Н NaOH билан титрланиб, САС қиймати аниқланди.
Анионитнинг САС қиймати қуйидагича ҳисобланди:
(2.1)
|
― V ( ишқор) мл/ V(кислота) мл=1 назарий,
― V (дастлабки кислота) / V (ишқор)
а ― сорбсияланган HCl га сарфланган ишқор ҳажми,мл,
г ― сорбент массаси САС бирлиги мг•экв/г.
|
Юқоридаги 2.1- формула асосида олинган натижалар қуйидаги жадвалда келтирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |