Рамонова Садокат Қомиловнанинг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича “Электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишникоммуникация технологиялари ёрдамида такомиллаштириш методикаси (олий ҳарбий билим юртлари мисолида)” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) диссертацияси муҳокамаси.
Илмий раҳбар:
|
Суяров Кушарбай Ташбаевич
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
|
|
|
Расмий оппонентлар:
|
Эргашов Мухаммадрасул
техника фанлари доктори, профессор
Хужанов Эркин Бердиевич
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
|
|
|
Етакчи ташкилот:
|
Ўзбекистон миллий университети
|
Диссертантнинг шахсий ҳужжатларига доир материаллар билан таништириш учун сўзни кенгаш котиби, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Махмудова Дилфуза Мелиевнага берилади. Марҳамат.
ИЛМИЙ КОТИБ: Ассалому алайкум ҳурматли кенгаш аъзолари! Рухсатингиз билан талабгор Рамонова Садокат Қомиловнанинг шахсий ҳужжатларига доир материаллар билан таништириб ўтсам.
Рамонова Садоқат Қомиловна 1986 йил 1 январда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Миллати ўзбек.
2004-2008 йиллар Тошкент ахборот технологиялари университетининг Телекоммуникация йўналишини имтиёзли тамомлаган. 2008-2010 йиллар Тошкент ахборот технологиялари университетининг Телекоммуникация йўналишида магистратура талабаси. 2009-2011 йилларда Тошкент Алоқа касб-ҳунар коллежи “Узатиш тизимлари” кафедраси ўқитувчиси; 2011-2012 йилларда Элликқалъа Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи “Аниқ фанлар” кафедраси ўқитувчиси; 2012-2014 йилларда Тошкент Алоқа касб-ҳунар коллежи “Узатиш тизимлари” кафедраси ўқитувчиси; 2014-2016 йилларда Чирчиқ Техника касб-ҳунар коллежи “Махсус фанлар” кафедраси ўқитувчиси; 2016-2018 йилларда Тошкент Ахборот технологиялари Университети “Электроника ва Радиотехника” кафедраси ассистенти; 2018 йилдан ҳозирги вақтгача Тошкент вилояти Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти “Табиий–илмий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси сифатида фаолият олиб боради.
Тадқиқотчи С.К.Рамонова 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича ОАК томонидан жорий этилган имтиҳонларнинг барчасини топширган ва уларда қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилан:
Мутахассислик фанидан – 57 балл (2019 йил 15 ноябрдаги 19-сонли гувоҳнома), “Инглиз тили” фанидан – 56 балл (2020 йил 19 февралдаги 44-сонли гувоҳнома), “Педагогика назарияси ва тарихи” фанидан – 78 балл фанидан (2020 йил 24 декабрдаги 218-сонли гувоҳнома), “Педагогик технология ва педагогик маҳорат” фанидан – 76 балл (2020 йил 25 декабрдаги 221-сонли гувоҳнома), “Педагогик компетентлик” фанидан – 82 балл (2020 йил 26 декабрдаги 224-сонли гувоҳнома).
Мазкур педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертацияси мавзуси бўйича жами 22 та илмий ишлар чоп этилган, шулардан, 2 та ўқув қўлланма, 4 та услубий кўрсатмалар тайёрланган. Шунингдек, 2 та нуфузли хорижий нашрларда ва 7 та Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан тавсия этилган илмий журналларда салмоқли мақолалар нашр эттирилган. Шу билан бирга хорижий, халқаро, Республика миқёсида ўтказилган илмий-амалий анжуман материалларида ҳамда илмий мақолалар тўпламларида 9 та тезис ва мақолалар чоп этилган.
С.К.Рамонованинг диссертация иши 2022 йил 6 декабрь куни Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03 рақамли илмий кенгаш қошидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича тузилган 16/1-сонли илмий семинарда муҳокама қилинган ва диссертация иши тугалланган, долзарблиги, назарий ва амалий аҳамияти, бажарилган ишнинг ҳажми ва чоп этилган мақолалар сони билан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертацияси учун қўйилган талабларга жавоб беради деб ҳисоблаб, Илмий кенгаш ҳимоясига тавсия этилган.
С.К.Рамонова оилали. 2 нафар фарзанди бор.
РАИС: Раҳмат. Ҳурматли илмий кенгаш аъзолари! Талабгорнинг ҳужжатлари юзасидан илмий котибга ёки талабгорнинг ўзига саволлар борми? - (Кенгаш аъзолари: саволлар йўқ.) Маълумот учун қабул қилинсин, деган таклиф тушаяпти. Эътирозлар борми? - (Йўқ). Ким ушбу таклифга рози бўлса, овоз беришларини сўрайман.
- Қаршилар? - Йўқ. Бетарафлар - Йўқ. Қабул қилинди.
Диссертациянинг асосий мазмуни ва олинган натижалари бўйича сўз талабгор Рамонова Садокат Қомиловнага берилади. Регламент 20 минут. Марҳамат.
Do'stlaringiz bilan baham: |