Умумий камчиликлар ва тавсиялар
Авторефаратда келтирилган А.С. Касаткин, В.В.Афонин, С.А.Борминский ишлари диссертация ишида таҳлил қилинмаган.
Электротехниканинг асосий “электр двигатели, электр генератори” каби мавзулари диссертация ишида шарҳланмаган.
Матнларда айрим стилистик хатолар учрайди.
4) Диссертация ишининг биринчи бобида тадқиқот ишининг методологик асоси кам ёритилган.
5) Диссертация авторефаратининг 13-бетида моделни изоҳлашда охирги абзацида АКТ компететлигини ривожлантириш деб ёзилган. Моделда эса АКТ компетенцияларни шакллантиришга урғу берилган.
6) Ахборот –коммуникатив технологиялари жумласи диссертацияда ва авторефаратда базан тўлиқ, баъзан қисқартирилган “АКТ” кўринишда ёзилиб кетган. Мазкур жумла бир марта тўлиқ ёзилиб кейин ҳолларда қисқартирилиб ёзилганда яхшироқ бўлар эди.
Кўрсатиб ўтилган ушбу камчиликлар диссертация ва авторефератнинг умумий мазмунига салбий таъсир кўрсатмаслиги таъкидланиб, тақризчилар томонидан ижобий хулосалар берилган.
1.Тадқиқотчи Рамонова Садоқат Комиловнанинг “Электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишни ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида такомиллаштириш методикаси” мавзусидаги диссертация иши 13.00.02 – Таълим тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ, деб ҳисоблансин.
2. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши асосий ҳимояга тавсия этилсин.
Диссертация авторефератига 7 нафар мутахассислардан тақризлар келиб тушган:
1. Ўз ФА Физика-техника институти. ф.-м.ф.д., профессор Саидов А.С. Тақриз ижобий.
2. Тошкент ахборот технологиялари университети. Электроника ва радиотехника кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори, Х.А.Арипов. Тақриз ижобий.
3.Тошкент ахборот технологиялари университети. Физика кафедраси профессори физика-математика фанлари доктори, Имамов.Э.З. Тақриз ижобий.
4. Ўзбекистон Республика Қуролли кучлари академияси. Табиий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, п.ф.ф.д. (PhD) Пазилова Ш.А. Тақриз ижобий.
5.Тошкент давлат техника университети. “АЭМ” кафедраси техника фанлари фалсафа доктори, доцент Саитов Э.Б. Диссертация автореферати бўйича айрим мулоҳазалар мавжуд.
1. Авторефератда имловий ва техник хатолар учрайди.
2. Курсантларда АКТдан фойдаланиш компетенциясини шакллантириш моделининг амалиётга жорий этилишини кенгроқ ёритиб берилганда ишнинг илмий амалий аҳамияти янада ошар эди.
6. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, “Физика ва кимё” кафедраси мудири, ф.-м.ф.ф.д., доцент Сапаев И.Б. Тақриз ижобий.
7. Тошкент давлат техника университети. Электр техника кафедраси мудири т.ф.д. Абидов К.Г. Тақриз ижобий.
3 та илмий натижа амалиётга жорий қилинган:
Маълумот учун:
ОАК веб-сайтида эълон қилинган
|
03.02.2022 й.
|
Диссертация ҳимояси куни
|
24.02.2022 й.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |