Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси
Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси бозор муносабатларига асосланган демократик жамият қурилишининг Конститутциявий ва ҳуқуқий асосларини яратиш ва юксак тараққиётимизнинг кафолати ролини муваффақиятли бажармоқда.
Мустақиллик томон қўйилган дастлабки қадамлардан бири-бўлажак суверен Республиканинг Конститутциясини тайёрлаш ғояси И.А.Каримов томонидан 1990-йилни март ойида илгари сурилди. Кўп ўтмай шу йилнинг июн ойида Олий Кенгашнинг иккинчи сессиясида Республика Президенти раҳбарлигида 64 кишидан иборат Конститутциявий Комиссия тузилди.
Комиссия Конститулсия лойиҳасини тайёрлаш жараёнида халқаро ҳуқуқ қоидаларига, Бирлашган Миллатлар ТашкилоУнининг ҳужжатларига, Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари Декларатсиясига амал қилди. Дунёнинг кўпгина тараққий этган ва ривожланаётган мамлакатланнинг конститутциявий ҳужжатлари ўрганиб чиқилди. Шу билан бирга бой тарихимиздаги давлат бошқарув тизими ва адолатли қонуншунослик анъаналари ҳам чуқур ўрганилди.
Мустақи] Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси ўз моҳияти ва аҳамияти жиҳатидан Совет давридаги Конститутциялардан, хусусан, 1978-йилги Ўзбекистон ССР Конститутциясидан тубдан фарқ қитиши керак эди. Сотциалистик Ўзбекистон Конститутцияси ўзининг мазмуни, руҳи билан собиқ Иттифоқ Конститутциясидан келиб чиқиб, Ўзбекистонни бу Иттифоққа қў1-оёғи билан занжирбанд этди. Синфийилк, партиявийилк ғоялари билан суғорилган Конститулсия ғоят даражада мафтуралаштирилди ва сиёсийлаштирилди. Инсон раанфаатларига нисбатан давлат манфаатлари устун қўйилди.
Мустақиллик Конститутцияси лойиҳасида Ўзбекистонда юз берган Тарихий ўзгаришлар ҳисобга олинди. Хусусан, Ўзбекистон мустақиллигини қонунлаштириш, иқтисодиётда бозор муносабатларига ўтишнинг шартлари, давлат ва жамият қурилишида демократик тизимнинг тамойиллари, инсон ҳуқуқининг устуворлиги ифодасини топди. Конститутцияда баён этиладиган масалаларни бирма-бир ўрганиб чиқиш учун 35 кишидан иборат ишчи гуруҳ ва ҳар бир бўлимини алоҳида тайёилайдиган кичик гуруҳлардан иборат комиссиялар ташкил этилди.
Ишчи гуруҳ ва комиссиялар 1991-йилни оклябрида Конститутциянинг биринчи, 1992-йилни баҳорида иккинчи нусхасини тайёрлади ва шу нусхаси 1992-йилни 26-сентабрида умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди. Жойлардан тушган минглаб таклифлар ўрганиб чиқилиб, ноябр ойида иккинчи марта матбуотда босиб чиқилди.
Тузатишлар ва аниқласблардан кейин мустақил Ўзбекистон Республикасининг Асосий Қонуни 1992-йили 8-декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Хлл чақириқ ХИ сессиясида қабул қилинди.
Мустақиллик Конститутцияси муқаддима, ўти бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат бўлди. Биринчи бўлимда Конститутциянинг асосий принциплари баён этилиб, унда Давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги. Конститутция ва қонуннинг устунлиги, ташқи сиёсатнинг бош йўналишлари ўз ифодасини топди. Асосий Қонуннинг Иккинчи болими 35 моддадан иборат болиб, Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига бағишланган. Бунда, Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари бир хил ҳуқуқ ва эркинликларига эга эканлиги, Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилганлиги, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликлари, виждон эркинлиги ва унинг кафолатланиши ёритилган. Инсоннинг давлат ва жамият ишларини бошқаришга бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали қатнашишлари, сиёсий партиялар ва ҳаракатларга қўшилиш ҳуқуқлари таъкидлаб кўрсатилган.
Асосий Қонунда фуқароларнинг мулкдор бўлиши, меҳнат қилиш, нафақа олиш, ўз вақтида дам олиш. малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, билим олиш ҳуқуқларига эга эканлиги аниқ қилиб баён этилган ва бу ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат томонидан таъминланади деб таққослаб қўйилган. Барча фуқаролар Конститутцияда беигилаб қўйилган бурчларни, чунончи, қонунларга риоя қилиш, халқимизнинг Тарихий, маънавий меросларини авайлаб сақлаш, атроф табий муҳитни асраш, солиқлар ва маҳаллий йиғимларни ўз вақтида тўлаш, Ватанни ҳимоя қилиш каби бурчлари мажбурий эканлиги таъкидланган.
Конститутциянинг "Жамият ва шахс" бўлимида Ўзбекистон иқтисодиёти бозор муносабатларига асосланиши, унинг негизини хилма-хил мулк шаклларининг тенг ҳуқуқга эга эканлигига кафолат берилди. Ишбилармонлик, тадбиркорлик ва ташаббускорлик ҳаракатига кенг йўл очиб берилди ва мулкдорлар табақасини вужудга келтириш тамойиллари ишиаб чиқилди. Жамият ижтимоий бирлашмалари, оила ва оммавий ахборот воситаларининг ўрни аниқ баён этиб берилган.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши, Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатларига махсус тўртинчи бўлим ажратилган.
Мустақил Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши бешинчи бўтимда (50 модда) ўз ифодасини топган. Давлат ва ҳокимият органлари, Президент, Вазирлар маликамасининг ваколатлари, уларни шакллантириш йўллари аниқ ва равшан баён этилган. Шу билан бирга бу боТимда маҳаллий ҳокимият органлари, суд ва Прокуратура, Давлат Мудофааси масалалари ўз ифодасини топган.
Мустақиллик Конститутциясининг қабул қилиниши ғоят катта сиёсий, ҳуқуқий ва халқаро аҳамиятга эга бўлди. Асосий Қонунимиз мамлакатда демократик тамойилларни амалга ошириш, халқимизни ҳуқуқий маънавий ва мафкуравий тарбиялашда катта ўрин рутмоқда.
Президент И.Каримовнинг "Ўзбекистон Республикасининг Конститутциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида"ги фармойишига асосан Конститутциянинг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини ўрганиш, ёш авлоднинг ҳуқуқий онги, тафаккури ва маданиятини юксалтириш, унинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш учун 20 кишидан иборат махсус комиссия тузлиди. Президентимизнинг Асосий Қонунни "...болалар боғчасидан бошлаб ўрганишни, мактабларда дарслик тариқасида ўқитишни, олий ўқув юртларида махсус бир дарс сифатида ўрганишни барча мутасадди раҳбар ва ташкилотларга топшириқ тариқастдаги-." кўрсатмаси бутун Республикада Мустақиллик Конститутциясини ташвиқот ва тарғибот қилишнинг дастури бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |