139
қаратилган автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўрин-
ларда "Ягона дарча" тизими) ишлаб чиқилмокда.
Ушбу миллий Веб-дастур, темир йўл транспортидан фойда-
ланувчи – юк эгаллари Ўзбекистон Республикаси резеденти ва
норезедент бўлган юридик ва жисмоний шахсларга қулайлик
яратиш, барча ўзаро мулоқатларни интернет орқали
масофадан
туриб бажариш, электрон маълумотлар айланмасини ташкил
этишга қаратилган.
Юк эгаларига юк ташиш жараёнида хизмат кўрсатишни олдин-
ги (конвенционал) холати ҳамда “Ягона дарча” тамойили асосида
электрон тарзда такдим этишга каратилган автоматлаштирилган ах-
борот тизимини хусусиятларини солиштириш 1-расмда келтирилган.
1-расм.
“Ягона дарча” ахборот тизимини жорий этиш орқали эришиладиган
самарадорлик
“Ягона дарча” тамойили асосида
яратилган Веб-дастур яра-
тишнинг ассосий мақсади: 1.Темир йўл транспортида юкларни
ташиш хизматларини такомиллаштириш; 2.Мижозларга хизмат
кўрсатишни тубдан яхшилаш; 3.Темир йўл транспортидаги ахборот-
ларини электронлаштириш; 4.Темир йўл тизимидаги барча хужжат-
лар айланмасини электрон тарзда таъминлаш; 5.Темир йўл тасарру-
фида бўлган, жойлардаги корхоналар (станция, Юк
хужжатларини
қайта ишлаш технологик марказ ва бошқа таалуқли ташкилотлар)
ишларини назорат қилиш ва уларнинг барча ҳисоботларини онлайн
тизимида ўз вақтида тўлиқ олиш; 6.Банк ва молиявий ишлар
140
хужжатларини расмийлаштиришда онлайн тизими орқали ишларни
амалга оширишдан иборат.
Бугунги кунда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан
темир йўл тарифларини хисоблаш учун, “Калькулятор”
модули
ишлаб чикилган. Бу модуль https://www.railway.uz сайтида жой-
лашган бўлиб, хамма учун очик (2-расм).
2-расм.
“Ягона дарча” тамойили асосида яратилган веб-дастурда
тарифларнинг дастлабки ҳисоби.
Хозирги кунда “Ягона дарча”тамойили асосида юк эгаларига
юк ташиш хизматларини элактрон тарзда тақдим этишга қара-
тилган автоматлаштирилган ахборот тизими 2021 йил 20 апрельдан
фойдаланишга топширилган бўлиб, расмий веб сайтнинг алоҳида
саҳифасида https://e-nakl.railway.uz/ жойлаштирилган. Жамитянинг
барча темир йўл станцияларининг бошлиқлари, юк ғазначиси ва юк
қабул қилувчи, режа тасдиқлайдиган бўлим ҳамда “Ўзтемир-
йўлҳисоб” УК Минтақавий темир йўл
филиалларининг мутахас-
сислари тизимга мувофаққиятли уланган. Шу жумладан бугун
мамалакатимизнинг 2000 дан ортиқ йирик корхоналар ушбу
тизимдан самарали фойдаланмоқдалар. Тизим Ўзбекистон Респуб-
ликаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан алоҳида тасдиқланган
тармоқ жадвалида ўрнатилган муддатларда бажарилиб келинмоқда.
Ушбу ахборот тизимини яратиш эса беш босқичда амалга ошириш
белгиланган. (3-расм)