Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR 
1. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining SH. Mirziyevning Oliy 
Majlisga myrojatmomasi.2020 yil 24 yanvar 
2. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Axborot texnologi-
yalari va kommunikatsiyalari sohasini yanada takomillashtirish chora-
tadbirlari to‘g‘risida” gi PF-5349-sonli Farmoni.
3. “Strategik management of outsourcing” Klemen Kavcic.Poland 
2014

4. www.gov.uz–O‘zbekiston Respublikasi Davlat hокimiyati 
pоrtali
Ирисбекова М.Н. 
(TДTрУ, “Транспорт логистикаси”
кафедраси профессори) 
ЛОГИСТИК ЁНДАШУВЛАР АСОСИДА 
КОРХОНАЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ 
 
Бозор муносабатларининг ривожланиши, ҳам халқаро, ҳам 
ички бозорларда рақобатнинг кучайиши корхоналар фаолиятини 
ташкил этишда инновацион ёндашувларни излашни тақазо этмоқда. 
Бу биринчи навбатда логистиканинг концептуал қоидалари, 
тамойиллари усулларига тегишли бўлиб, ихтисослаштирилган 


424 
тармоқларни ишлаб чиқариш, транспорт ва сақлаш тизимларига 
мослаштириш ва интеграциялалувига асосланган, ягона технология 
бўйича ишлайдиган саноат мажмуаларини яратишдаги тизимли 
йўналишни ўз ичига олади. Ускуналарга бўлган талабларни инду-
видуаллаштириш ва универсал машиналардан ихтисослаштирилган 
машиналарга ўтиш, хизматларни замонавий даражада ривожлан-
тириш, тизимлар фаолияти сифатини ошириш, истеъмолчига 
эътибор қаратган ҳолда умумий ишлаб чиқариш харажатларини 
ҳисобга олади. Меҳнатни юқори даражадаги хавфсизлиги, эстетик 
ва табиатини мухофаза қилиш асосий ўрин эгаллайдиган 
вазифалардан ҳисобланади. Юқоридаги қоидалар асосида ишлаб 
чиқариш жараёнларини синхронлаштириш, интеграция ва 
оптималлаштириш каби логистиканинг асосий тамойиллари 
шакллантирилган ва уларга мувофиқ логистика қоидалари ишлаб 
чиқилган: корхоналар истеъмолчиларга: 
1. Керакли махсулот /хизматларни,
2.Керакли вақтда,
3.Керакли жойда,
4. Керакли миқдорда,
5.Талаб қилинадиган махсулотларни сифатли етказиб бериш-
лари керак,
6.Минимал харажат билан.
Яқинда санаб ўтилган олтита қоидага керакли истеъмолчини 
танлаш қоидаси қўшилди. [1].Тижорат фаолияти самарадорлигини 
ошириш учун логистиканинг олти қоидаларини бажариш 
эҳтимолини оширишга харакат қилиш, логистика ёндашувларига 
мувофиқ моддий оқимларнинг харакатини ташкил этиш ва 
қуйидаги ҳолатларни бажариш керак:
1.Ҳеч қачон келажакда фойдаланиш учун маҳсулотлар ишлаб 
чиқарманг, яъни буюртма бўлмаган маҳсулотларни; 
2. Шартномага мувофиқ маҳсулотларни кичик партияларда 
ишлаб чиқариш;
3. Oртиқча инвентарлардан қочиш; 
4. Opeрацияларнинг ортиқча ҳисобланган бажарилиш мудда-
тидан воз кечиш;
5. Ишлаб чиқариш нуқсонларини мажбурий равишда бартараф 
этиш;


425 
6. Етказиб берувчиларни қарама –қарши томондан хайрихох 
шерикларга айлантириш; 
7. Ускуналарнинг ишламай туришини бартараф этиш.
Юқорида келтирилган баъзи қоидалар, тамойиллар ва 
логистика қоидаларини қўллаш асосида корхона самарадорлигини 
ошириш "Chust Poyafzal” MЧЖ мисолида кўриб чиқилди. MЧЖ 
2021 йилда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистонда етакчи ишлаб 
чиқарувчи ҳисобланади. Айни пайтда истеъмолчига турлича
маҳсулотларни етказиб бериш, консалтинг ва бошқа имконият-
ларни намойиш қилиш хизматларини кўрсатиб, индивидуал 
буюртмаларни бажариш бўйича ишламоқда.Xизмат кўрсатиш 
бозорида янада катта рақобат устунлиги – маҳсулот турларини 
кенгайтириш, шу жумладан индивидуал буюртмалар қабул қилиш, 
таъмирлаш ва кафолат хизматларини кўрсатиш, бунинг учун 
корхона хизмат кўрсатиш марказига эга ва мижозларга қизиқ-
тирган моделини таклиф қилади. 
Корхона логистиканинг олти қоидаларига асосланиб, ўзининг 
фаолият харажатларини таҳлил қилиши мумкин. Қоидага мувофиқ 
(тўғри маҳсулот) МЧЖнинг молиявий ҳолатини яхшилаш учун, 
биринчи навбатда, маҳсулотларга бўлган талабни таҳлил қилиш ва 
талаб юқори бўлган моделларни ажратиб кўрсатиш керак. Бунинг 
учун биз XYZ таҳлилини ўтказишимиз ва учта гуруҳнинг
товарларини танлашимиз керак. X гурухи - булар талаб барқарор 
бўлган товарлар (талабнинг ўзгарувчанлик коэффиценти 15% 
гача); Y гурухи - башорат қилинадиган талаб товарлари (талаб-
нинг ўзгариш коэффиценти 15 дан 25% гача); Z гурухларидаги 
товарлар - олдиндан айтиб бўлмайдиган талабга эга бўлган 
товарлар (талабнинг ўзгарувчанлик коэффиценти 25% ва ундан 
ортиқ) [2]. 
Бу маҳсулотлар омборда бўш турмаслиги ва уларни сақлаш 
ҳамда таъмирлаш харажатлари минимал бўлиши учун бундай 
моделларни ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил қилиш бўйича 
оптимал стратегияни шакллантириш имконини беради. Страте-
гияни ишлаб чиқаришда логистиканинг қолган қоидалари бажари-
лишини таъминлашга харакат қилиш лозим бўлади. Хорижий 
логистика тизимларида ишлаб чиқариш самарадолигини ошириш 
учун PIK мезони (инвестиция қилинган капиталнинг рентабеллиги) 
қўлланилади: 


426 
Фойда Харажатлар 
PIK = Х 
Харажатлар Инвестиция капитали 
Бу икки коэффицент маҳсулот сифатида ифодаланиши 
мумкин: сақлаш муддати ва айланма. Бу инвестициядан энг юқори 
даромад келтирадиган маҳсулотларни аниқлаш учун корхона 
маҳсулотларини қўшимча таҳлил қилиш имконини беради. "Chust 
Poyafzal” MЧЖнинг дебиторлик қарзлари таҳлили шуни кўрсата-
дики, мижоз тамонидан махсулотни кутиш вақтини ва хизматлар 
кўрсатиш вақтини қисқартириш керак. Бунга олдиндан тўловни
10% дан 30% гача oшириш орқали эришиш мумкин, иккинчи 
корхонанинг молиявий рисклари эҳтимоли ва хажмини камайти-
ради ҳамда маҳсулот етказиб бериш, таъмирлаш ва хизмат кўрса-
тиш даврида унинг молиявий ҳолати барқарорлигини оширади.
Бундан ташқари , юқоридаги логистика концепцияларининг 2 
ва 3-ҳолатларига риоя қилган ҳолда, юк ташишлар сонини мижоз 
билан келишилган ҳолда ташишларни партиявий ташкил этишга 
ўтиш ҳамда партияларни йиғиш муддатини узайтириш орқали 
камайтириш мумкин. Mахсулотларни кичик партиялар билан 
ташиш туфайли транспорт харажатларини 9% дан 20% гача 
камайтириш мумкин. Шу билан бирга дебиторлик қарзлари 30% 
гача ўсиши мумкин, бу эса фойдани оширади. Буюртмаларни 
бажариш етказиб бериш харажатларини 20% гача камайтиради. 
Индекс усулига асосланиб, бундай муҳим PIK мезонининг 
ўзгарувчанлик чегараларини аниқлаш мумкин.
Бундан келиб чиқадики, минимал дебиторлик қарзлари ва 
харажатлар билан PIK атига 20,8% га ошади. Агар дебиторлик 
қарзлари 30% гача оширилса ва транспорт харажатлари 20% га 
камайтирилса, PIK мезонининг максимал ўсиши 62,5% ни ташкил 
қилади.Бинобарин, PIK мезони асосида МЧЖнинг фаолияти
самарадолигини ошириш учун ташиш ва хизматлар кўрсатиш 
билан боғлиқ харажатларини назорат қилиш лозим бўлади.2-сонли 
қоидага (махсулотни ўз вақтида етказиб бериш) келсак , шуни 
таъкидлаш жоизки, мижоз захирада бўлмаган маълум бир 
маркасига буюртма бериши, уни кутиш ва етказиб бериш вақти
90-120 кун давомида амалга оширилади. 


427 
Бундай ҳолда мижоз 10% миқдорда аванс тўлайди. Натижада, 
уч ой ичида корхонанинг дебиторлик қарзлари кўпаяди, бу эса 
МЧЖнинг молиявий ҳолатига ёмон таъсир қилади. Шунинг учун
XYZ таҳлилини ABC таҳлили билан тўлдириш керак. Иккинчиси 
товарларнинг нархи ва миқдоридаги солиштирма оғирлигига кўра 
учта гурух товарларини тақсимлашни назарда тутади: A гурухи
(натижанинг 80% га яқинини келтирадиган энг муҳим товарлар, 
лекин сони бўйича кам - 20% гача); B гурухи (натижанинг яна
15% oлиб келадиган ва миқдори бўйича тахминан 10-15% ни
ташкил этадиган "ўрта" aҳамиятга эга товарлар) ва C гурухи 
("муаммо" ёки харажатларнинг тахминан 5% ни ташкил этадиган 
энг арзон товарлар ва энг кўп, умумий хажмдаги ўзига хос 
оғирлиги 50% гача). ABC таҳлилига кўра, корхона фаолиятидаги 
энг фойдали товарлар аниқланган. Ушбу товарлар гурухи билан 
ишлаш қатъий назорат ва ҳисоб китоб остида бўлиши керак. Улар 
учун келгуси йиллар талабнинг башоратини тузиш керак. Улар 
имкон қадар рақобатбардош бўлиши керак ва энг катта эътибор 
ушбу гурух товарларининг логистика хизматига қаратилади. [3, 4]. 
Taҳлилларга кўра, A гурухида 9 та харидор (сотиш хажми 75,5%, 
мижозлар сонининг 36% ни ташкил этади), B гурухида 10 та 
мижоз (сотиш хажми 20,0%, мижозлар сонининг 40% ни ташкил 
этади), гурух киради. C (сотиш хажми 4,52%, мижозлар сонининг
24% ни ташкил қилади). 
Шундай қилиб, логистика тушунчаси, тамойиллари, қоида-
лари ва мезонлари бозор шароитида корхоналарнинг рақобатбар-
дошлигини оширишнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилади.

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish